Лирик_чекиниш
Ойбекнинг шеърлари бамисли нигоҳ,
Бу нигоҳ асрорин йўқдир поёни.
Худди бўлмагандек майсага изоҳ,
Йўқ Ойбек шеърининг тўла баёни.
Ойбек — бу майсага чўккан тош,
Ҳайратдан ёрилиб-ёирилиб кетган.
Ойбек — бу дарахтлар устида қуёш,
Нури то чумоли кўзига етган.
Ойбек — бу улкан бир чорбоғ ортида
Ёввойи узумзор оралаб, титроқ —
Қуёш тангалари ўйнаб сиртида
Бирдан ёруғликка чиққан шўх ирмоқ.
Ойбек — бу оғриқни қари тол каби
Юракнинг тубида асраган сўзлар,
Барча ҳасратини жим туриб лаби
Энг яқин дўстига сўзлаган кўзлар.
Ойбек тирик ҳамон, у кўкда ҳилол,
У — шамол, боғларда ҳамон еладир.
У мени чорлаган ойдин бир хаёл,
Кўкдаги Қаҳкашон унинг йўлидир.
t.me/ulugnortakm