Ривоят қилишларича, бир кеча Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу тушларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида хурмо билан тўлдирилган товоқ бор экан. У киши Али розияллоҳу анҳуга бир дона хурмо берибдилар, Али уни ебдилар ва унинг таъми асалдан ҳам ширинроқ экан. Кейин Али розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ, яна бир дона беринг, — дебдилар. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига яна бергунларича, бомдодга азон айтилиб қолибди ва Али розияллоҳу анҳу уйғониб кетибдилар.
Таҳорат қилиб масжидга йўл олибдилар. Бу воқеа халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг даврларида бўлган экан.
Бомдод намозини халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг ортидан ўқиб бўлганларидан сўнг, Али розияллоҳу анҳу масжиддан чиқмоқчи бўлганларида, эшик олдида бир аёл у кишини тўхтатиб:
— Ё Али, бу хурмо билан тўлдирилган товоқни Халифага беринг, — дебди. Али розияллоҳу анҳу уни олиб Умар ибн Хаттобга топширибдилар. Халифа товоқдаги хурмодан бир дона олиб Али розияллоҳу анҳуга берибдилар. Али уни есалар унинг таъми тушларидаги хурмодан ҳам ширинроқ экан.
— Ё амирул муъминийн, яна битта беринг, — дебдилар. Шунда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу:
— Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга яна берганларида, мен ҳам сизга берган бўлардим! — дебдилар.
Бу гапни эшитиб Али розияллоҳу анҳу сесканиб кетибдилар:
— Ё Амирул-мўъминийн, бу қандай гап? — деб сўрабдилар. Умар ибн Хаттоб яна: агар Расулуллоҳ берганларида мен ҳам берган бўлар эдим, дебдилар.
Али разияллоҳу анҳу: Эй амирул муъминийн, бу ғайбми ёки сиз ҳам туш кўрдингизми?-деб сўрабдилар. Шунда Умар ибн Хаттоб жавоб бериб:
— Йўқ, бу ғайб ҳам эмас, туш ҳам кўрмадим. Лекин, Эй Али, қалблар соф бўлса, улар Аллоҳнинг нури билан кўради, — дебдилар.
https://t.me/tuhur