Adolat SDP | Toshkent viloyati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Муносабат

Коррупция: Ёшлар нуқтаи назаридан


Коррупция жамиятнинг барқарорлиги ва тараққиётига катта хатар туғдиради. Ёшлар, жамиятнинг келажаги сифатида, бу хатарларга қарши курашишда фаол бўлишлари керак. Улар коррупциянинг салбий таъсирларини яхши билишлари, шунингдек, ўзларини адолатли ва ҳалол фуқаролар сифатида намоён этишлари зарур.


Коррупция – бу жамиятдаги энг катта иллатлардан бири. У фуқароларнинг ҳаётига, давлатнинг тараққиётига ва умумий адолатга катта таъсир кўрсатади. Коррупциянинг келиб чиқиши, унинг турлари ва салбий таъсирлари ҳақида била туриб, ёшлар сифатида биз коррупцияга қарши курашишда фаол бўлишимиз керак.

➡️ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги


▶️ Бекобод туманидаги "Олтин водий" оилавий шифокорлик поликлиника биносида "Соғлиқни сақлаш тизимини "Коррупциясиз соҳа"га айлантириш – устувор вазифамиз!" мавзусида тадбир ташкил этилди.

▶️ Унда оилавий поликлиниканинг тиббиёт ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар коррупцияга қарши курашиш ва коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасида ҳар бир фуқаронинг олдида турган муҳим вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

▶️ Муассасаларда, ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги


▶️ “Адолат” СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши томонидан тумандаги "Гулистон" ОШПда "Соғлиқни сақлаш тизимини "Коррупциясиз соҳа"га айлантириш-устувор вазифамиз" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

▶️ Тадбирда мамлакатимизда айни соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар эътироф этилди. Шунингдек, коррупциянинг жамият тараққиётига салбий таъсири, унинг ижтимоий-иқтисодий барқарорликка таҳдиди ҳамда бундай иллатларга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари юзасидан кенг қамровли маълумотлар берилди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги


▶️ Бекобод шаҳрида "Адолат" СДП Бекобод шаҳар Кенгаши ташаббуси билан "Металург" МФЙда "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

▶️ Тадбирда партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Гулзира Шарипова фуқаролар билан очиқ мулоқотда бўлиб, коррупциянинг салбий оқибатлари, жамиятдаги ижтимоий тенглик ва адолат тамойилларига етказадиган зарари ҳақида гапирди. У шунингдек, коррупцияга қарши курашда фуқароларнинг фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлиги муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Нурафшон_ТВ

"Адолат" социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур ойлик доирасидаги тарғибот тадбирлари республикамизнинг барча худудларида мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.


📺 Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова "Коррупцияга қарши кураш ойлиги" доирасида ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида вилоятнинг "Nurafshon-TV" телеканалининг "Завқли кун" кўрсатувида иштирок этди.

▶️ Кўрсатувда “Коррупцияга қарши кураш ойлиги” доирасида Тошкент вилояти худудларида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари хақида сўз борган.

Батафсил юқоридаги лавҳада 👆


Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ


“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-71-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди.

🗞 Фармонга кўра, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Коррупция ва жиноятчиликка қарши курашишда парламентнинг ролини тубдан ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига қуйидагилар тавсия этилди:

ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартибни қонун ҳужжатларида белгилаш;

халқаро тажрибани ўрганиб, кибермаконда коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

ишчи гуруҳ тузиб “жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги”да ҳар ойнинг 1–5 саналарида “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш;

ҳудудий прокурорлар ва ички ишлар органлари бошлиқлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш ҳамда халқчил ташаббуслар асосида қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Коррупция бу – жамият танасидаги саратон!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 22 апрель куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Нурафшон_ТВ

📺 Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан айни кунларда жамоатчилик орасида коррупцияга қарши курашиш ва бу иллатни таг-томири билан йўқотишга қаратилган кенг қамровли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
 
Шундай тадбирларнинг яна бири партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Олмалиқ шаҳридаги Олмалиқ кон-металлургия техникумида бўлиб ўтди.

Батафсил юқоридаги лавҳада 👆

Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги

Ҳалоллик ва шаффофликка асосланган тиббиёт хизмати учун


▶️ "Адолат" СДПнинг Юқори Чирчиқ туман Кенгаши "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида "Кавардон" оилавий шифокорлик пунктида тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказди.

▶️ Учрашувда партиянинг туман Кенгаши раиси сўзга чиқиб, коррупциянинг соғлиқни сақлаш тизимига салбий таъсири, беморларнинг ҳуқуқларини бузиши ва тиббий хизмат сифатини пасайтириши ҳақида гапириди.

▶️ Оилавий шифокорлик пунктида беморларга хизмат кўрсатиш жараёнида ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш, шифокорларнинг ҳалоллиги, беморларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббий хизматларни сифатли ва шаффоф тарзда кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги


▶️ "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида "Адолат" СДП Бекобод шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида "Коррупсиясиз жамият сари" мавзусида давра суҳбати ўтказди.

▶️ Тадбирда партиянинг Бекобод шаҳар Кенгаши раиси Гулзира Шарипова, партия Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Гулбахор Абдуллаева ҳамда техникум ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

▶️ Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларга коррупциянинг зарарли оқибатлари ҳақида гапириб, ҳалоллик ва қонун устуворлигини тарғиб қилдилар.

▶️ Ёшлар билан очиқ мулоқотда жамият тараққиёти, касбга садоқат, юртга меҳр ва фуқаролик масъулияти каби қадриятлар орқали коррупциясиз келажак сари ҳаракат қилиш мумкинлигини турли мисоллар орқали тушунтириб беришди.

Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги


▶️ “Адолат”СДП Оҳангарон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги партиянинг “Коррупцияга қарши кураш ойлиги” лойиҳаси доирасида Оҳангарон шаҳар кўп тармоқли оилавий поликлиникасида “Коррупция-тараққиётга таҳдид” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда поликлиника тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

▶️ Тадбирда сўзга чиққанлар коррупциянинг соғлиқни сақлаш тизимига салбий таъсири, коррупцияга қарши курашда ҳалоллик — энг кучли восита эканлигини таъкидладилар.

▶️ Шу билан бирга, бу иллатга қарши курашда тиббиёт ходимларининг фаол иштироки муҳимлигини айтиб ўтдилар.

Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Коррупция бу – жамият танасидаги саратон!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 21 апрель куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда ёмғир ёғади. Баланд тоғли жойларда қор ёғиши мумкин. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

ЁШЛАР КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан айни кунларда жамоатчилик орасида коррупцияга қарши курашиш ва бу иллатни таг-томири билан йўқотишга қаратилган кенг қамровли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Шундай тадбирларнинг яна бири партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Олмалиқ шаҳридаги Олмалиқ кон-металлургия техникумида бўлиб ўтди.


Батафсил юқоридаги лавҳада 👆

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги


Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз!


💠 Бекобод шаҳридаги “Туркистон” МФЙда ўтказилган навбатдаги тадбир ҳам “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ўтказилди.

💠 Аҳоли орасида коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги партия депутатлари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш, давлат идораларида очиқликни таъминлаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссияси раиси, Оила ва хотин-қизлар бўлими мутасаддилари, маҳалла аҳолиси вакиллари иштирок этишди.

💠 Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, кўплаб жамиятларда одамлар мунтазам равишда коррупция билан боғлиқ муаммоларга дуч келади, афсуски, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат хизматларидан фойдаланишда маиший коррупция ҳолатлари ҳамон тез-тез учраб туради.

💠 Бундай ва бошқа коррупциоген холатларнинг самарали олдини олиш мақсадида аҳолининг мазкур йўналишда билимларини ошириш, тегишли усул ва воситалардан фойдаланиш ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни тақозо этмоқда.

💠 Ўзаро очиқ мулоқоо руҳида кечган тадбирда шунингдек, давлат ҳокимияти, очиқ маълумотлар, жамият ва давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва бу борада илғор тажрибалар таҳлил қилинди.

💠 Коррупцияга қарши курашиш борасид амалга оширилаётган фаолиятнинг самарадорлигини баҳолашдаги ёндашувлар, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги


Аҳолининг коррупцияга қарши курашда фаоллигини ошириш – қонун устуворлигининг гарови!


💠 Паркент туманидаги Ислом Каримов номидаги ихтисослаштирилган академик лицейда “Аҳолининг коррупцияга қарши курашда фаоллигини ошириш – қонун устуворлигининг гарови!” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

💠 Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Паркент туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлари, “Бурсилик” МФЙ аҳолиси вакиллари, партия “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, академик лицейнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари иштирок этди.

💠 Тадбирда коррупциянинг салбий оқибатлари, хавф-хатарлари, ушбу иллатга имкон яратувчи сабаблар, шарт-шароитларни бартараф этиш, бу жараёнда хотин-қизларнинг роли хусусида сўз борди.

💠 Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамиятини ҳамда аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Айниқса, хотин-қизларни коррупцияга қарши курашишга жалб этиш ва бу жараёнда уларнинг салоҳиятини ошириш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

💠 Шунингдек, тадбирда ушбу йўналишда аёлларнинг билим-салоҳиятини кучайтириш ва тегишли усул ва воситалар ҳақида хабардор қилиш ва уларни амалиётта қўллаш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

💠 Тадбир сўнггида таълим маскани ўқитувчи ва талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.


Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Тошкент_вилоят_Кенгаши
#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги


▶️ "Адолат" СДПнинг Юқори Чирчиқ туман Кенгаши "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" доирасида тумандаги 29-умумтаълим мактабида "Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

▶️ Тадбирда ёш авлоднинг онгида ҳалоллик, адолат ва қонун устуворлиги тушунчаларини шакллантириш, уларни коррупциянинг зарарли оқибатларидан огоҳлантириш ва ҳаётда тўғри йўлни танлашга ўргатиш мақсадида муҳокамалар ўтказилди.

▶️ Давра суҳбатида ёшлар коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида саволлар бериб, ўз фикрларини билдириш имконига эга бўлдилар.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz



Показано 19 последних публикаций.