#Наманган_вилоят_Кенгаши
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари олий таълим муассасаларида Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутатлари Рахмонжон Эгамбердиев ҳамда Улуғой Одиловалар Наманган давлат педагогика институтида бўлиб, унинг фаолияти билан танишдилар.
Депутатлар дастлаб, институт ректори Б.Хусанов билан учрашиб, олийгоҳда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда янги йилдаги режалар ҳақида суҳбатлашишди. Шундан сўнг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи А.Мажидов раҳбарлигидаги ижро интизоми, таълим соҳасига доир қабул қилинган қонунлар, Президент Фармон ва қарорларини институтда ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлари ўрганилди.
Мазкур масала юзасидан Ижтимоий фанлар факультети декани С.Муталов билан факультет таркибидаги кафедралардаги олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Депутатлар институтда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим соҳасига оид ижро интизоми, истиқболдаги ривожланиш режалари билан танишган ҳолда, ўзларининг ижобий фикрларини билдириб, соҳада қонун ва қонуности ҳужжатлари билан ишлаш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтишди.
Шунингдек, халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг энг ёш депутати, “Адолат” партияси вакили Исломжон Давлатов ҳам олийгоҳ фаолияти билан танишди.
Институтда талабаларни турар-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор берилгани, янги 12 қаватли ётоқхона биноси қурилаётгани меҳмонда катта таассурот қолдирди.
Депутатларнинг жойларда ўрганишлари давом этмоқда.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube