Бугун, 21-январ куни, Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов ва сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги “Олтинкўл”, “Минг ўрик”, “Биродарлик” ҳамда “Зиёнур” маҳаллаларида “Аёллар дафтари-2025” 6-босқич хатлов жараёнларига бағишланган кенгайтирилган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, хатлов жараёнларини олиб бораётган ишчи гуруҳ аъзолари, маҳаллалар раислари, хотин-қизларлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, ижтимоий ходимлар, ёшлар етакчилари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Йиғилишда “Аёллар дафтари”га доир масалалар кўриб чиқилиб, шу кунгача амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди ва хатлов жараёнларига совуққонлик билан қараётган, ўзларига юклатилган вазифаларни бажармаётган мутасаддилар қаттиқ танқид остига олинди ва уларнинг ҳар бири фаолияти назоратга олинди.