Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali
------------------
Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида, Яшнобод тумани прокурори З.Р.Зиядуллаев томонидан Яшнобод тумани прокуратураси биносида  аҳоли учун навбатдаги  қабул ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг муаммо ва таклифлари эштилиб, масалаларнинг ечими юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига шарҳ

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Комментарий к Постановлению Президента "О мерах по созданию безопасной среды и дальнейшему повышению эффективности системы раннего предупреждения правонарушений в махаллях республики в 2025 году".

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Байметов тегишли масъуллар билан биргаликда Шайхонтохур туманидаги 484, 588-сонли хамда Миробод туманидаги 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.

Мутасаддиларга камровни кенгайтириш хамда болаларга таълим-тарбия беришдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.


Бугун, 21-январ куни, Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов ва сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги “Олтинкўл”, “Минг ўрик”, “Биродарлик” ҳамда “Зиёнур” маҳаллаларида “Аёллар дафтари-2025” 6-босқич хатлов жараёнларига бағишланган кенгайтирилган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
  Йиғилишда туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, хатлов жараёнларини олиб бораётган  ишчи гуруҳ аъзолари, маҳаллалар раислари, хотин-қизларлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, ижтимоий ходимлар, ёшлар етакчилари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
  Йиғилишда “Аёллар дафтари”га доир масалалар кўриб чиқилиб, шу кунгача амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди ва   хатлов жараёнларига совуққонлик билан қараётган, ўзларига юклатилган вазифаларни бажармаётган мутасаддилар қаттиқ танқид остига олинди ва уларнинг ҳар бири фаолияти назоратга олинди.


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев замон талаблари асосида капитал таъмирланган Чилонзор тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган 138-сонли умумтаълим мактабининг очилиши тадбирида иштирок этди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур таълим муассасасининг 960 ўринга мўлжалланган биноси муқаддам маънан эскирган ҳолатда эди.

Мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилган мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар учун замон талабларига мос шарт-шароит яратилди.

Бундан ташқари, мактаб ҳудудида ҳомийлик маблағлари эвазига иссиқхона ташкил этилди.

Мактаб ўқитувчилари ва маҳалла фаоллари мактаб таъмирланишига бош бўлган қурувчи ва бошқа мутасаддиларга миннатдорлик билдирди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Сергели туманида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида Сергели туман прокурори 2-сектор раҳбари Ў.Б.Дауланов ҳамда бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида "Иттифок" маҳалласида маҳаллабай ўрганиш ҳамда ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, тегишли масъулларга маҳалладаги кўп қаватли уйлар ҳолатини яхшилаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.


Аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-4102 сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида.

Яшнобод тумани прокурори 2-сектор раҳбари З.Р.Зиядуллаев томонидан 2-сектор штаб биносида  ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида  маҳаллаларда мавжуд муаммоларни ўрганиш ишлари олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.


Яшнобод туманида «Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасида.
Туманда  тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жамоат тартибини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари туну кун хизмат олиб бормоқда.
Хусусан, Яшнобод туманида «Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасида Яшнобод туманида жойлашган Тошкент Давлат Стоматология Институт талаба ёшлари иштирокида Яшнобод туман прокурори 2-сектор раҳбари З.Р.Зиядуллаев ва Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи О.А.Қаюмхўжаев ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ишлар ташкил қилиниб, мунтазам равишда кучайтирилган тадбирлар амалга оширилмоқда.


Яккасарой туман прокурори Б.Р.Шамшиев ва туман сектор раҳбарлари, таълим муассасалари директорлари ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда пойтахтда 15-январдан 15-февралга қадар "Хавфсиз ва соғлом пойтахт" тадбири доирасида аҳоли хавфсизликни таъминлаш, мактаб ва маҳаллаларда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида салбий иллатларни олдини олиш бўйича кенг қамровли вазифалар белгилаб берилди.



Показано 11 последних публикаций.