Тошкент Давлат транспорт университетида Миробод тумани прокурори Б.Абдуллаев, Миробод тумани ИИО ФМБ бошли О.Ходжаев ва бошқа масъул ходимлар томонидан “Гиёҳвандлик – умр заволи” мавзусида ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда туманда пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо муддатини ўтаётган ёшлар ҳам иштирок этдилар.
Тадбирда ёшлар орасида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари ортаётганлиги сабабли улар томонидан жиноятлар содир этилаётганини, шунингдек, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, айрим ёшларнинг ушбу иллат таъсирида ўз келажагини барбод қилаётганлигини қайд этишди.
Тадбир якунида гиёҳвандликка қарши курашишни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, бу борада ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини янада ошириш, ушбу жиноятга қўл урган шахсларга эса, жазо муқаррарлигини қатъий таъминлаш лозимлиги қайд этилди.