Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг 14-январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам ТАБРИГИАзиз Ватан ҳимоячилари, қадрли юртдошлар!
Сизларни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга файзу барака, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Ҳурматли Президентимиз бошчилигида бугунги кунда мамлакатимиз Қуролли кучлари тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ миллий армиямиз нуфузи халқаро майдонда кун сайин юксалиб бораётгани ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг қалбига улкан ғурур бағишлайди.
Осойишта Ватанимизда буюк неъмат - тинчлик-хотиржамлик мангу барқарор бўлсин.
Юртимизда ҳар бир инсон, ҳар бир оила орзу-умидларига эришиб, фарзандларининг роҳат-фароғатини кўриб юришига тилакдошман. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан посбонлари!
Ботир Тоғаев,
Нишон тумани ҳокими
Nishontumani.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube