Нишон туманида Марказий банкнинг ташаббуси билан лойиҳалар ярмаркаси ўтказилдиМазкур ярмаркада вилоят Халқ банки ва туман филиали ходимлари, маҳаллада ўзини ўзи банд этиб, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган аҳоли вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, имтиёз ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Ярмаркадан кўзланган мақсад маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларни қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, саноат кооперациясини ташкил этиш ва ички бозорда юқори талабга эга бўлган маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни йўлга қўйишдир.#loyihalar_yarmarkasi #xalq_banki
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Nishontumani.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube