#ЁШЛАР_УЧУН
Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарорига кўра, ОТМ тўловининг 50% гача сумма қоплаб берилади.
Ариза бериш учун маҳалла ёшлар етакчисига мурожаат қилиш,
yoshlardaftari.uz сайти орқали онлайн ариза ёки 1093 рақами орқали боғланиш мумкин.
❗Шу жумладан,қуйидаги тоифага кирувчи талабаларнинг шартнома суммалари қоплаб берилади:
1️⃣ "Темир дафтар"га киритилган оила фарзанди;
2️⃣- "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар фарзанди;
3️⃣ "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
4️⃣ Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
5️⃣ Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминлаган ўқувчи-талаба;
6️⃣ Оила аъзоларининг камида биттаси I гуруҳ ёки ҳар иккиси II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
7️⃣ Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
8️⃣ Оиласи кам таъминланган талаба.