TINCHLIK MFY


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


ОАВ
https://t.me/Tinchliksoy
Чуст тумани "Тинчлик" МФЙ да бўлаётган янгиликлар хақида маълумотлар берилиб борилади.
Мурожаат учун 👉
@TINCHLIK_CHUST_TUMANI

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Миллийлик
#Наманган

ЎЗБЕГИМ АТЛАС ВА АДРАСЛАРИ ҲАМИША ҲАР ҚАНДАЙ ИНСОНЛАРНИНГ КЎЗЛАРИНИ ҚУВОНТИРГАН!


Хатто миллий либосларимиз бетакрорлиги билан хорижликларни ҳам бефарқ қолдирмаган.

"Хон атлас" ҳафталиги Наманганда кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.


⚡️Talabalar 3-kursdan boshlab qonuniy tarzda ishlashi mumkin

Hukumatning "Taʼlim darajasi yuqori bo‘lmagan maktablarga malakali o‘qituvchi-pedagoglarni jalb qilish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi (15.10.2021 646-son) qaroriga binoan, pedagogika yo‘nalishlarida kunduzgi kechki, sirtqi bo‘limlarining 3-kursida tahsil olayotgan talabalarga maktablarda dars berish huquqi berilgan.

Ushbu tartib davlat va nodavlat OTM talabalari uchun birdek amal qiladi.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📸📸
Энг яхши совға болаларимиз учун телефон бўлиб қолди

«Ота-оналар болаларига китоб бермай қўйди. Энг яхши совға улар учун телефон бўлиб қолди» — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг болаларни китобга қайтариш ҳақидаги фикрлари.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Oʻtkan kunlar”, “Tonglar tinch otardi, bu yerda…” – Islom Karimov yaxshi koʻrgan filmlar

Yozuvchi Murod Muhammad Doʻstning eslashicha, sobiq Birinchi “sovet mafkurasini miyalarga singdirgan eng katta qurol” sifatida “Chapayev” filmini ham koʻp tilga olgan.

Batafsil:


👉 https://oyina.uz/uz/article/1372


Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.


#ХОТИРА

Бугун Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов туғилган кун.

Ислом Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.

1991 йил 31 августда И.Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони, "Мустақиллик" ва "Амир Темур" орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни, 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.

Халқимиз истиқлол йилларида эришилган салмоқли ютуқларни ҳақли равишда И.Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди.


Бу мажмуа тарихимизда илгари бўлмаган улкан ва ноёб лойиҳадир. Бугунги кунда муҳташам бино қад ростлаб, қурилиш якуний босқичга кирган.

Ушбу марказ Президентимизнинг 2017 йил 23 июндаги қарорига биноан бошланиб, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни давлатимиз раҳбари  унинг пойдеворига тамал тоши қўйган эди.

Бағоят улуғвор марказ биноси уч қаватни ташкил этиб, қадимги  меъморий обидаларимиз шаклида бунёд этилмоқда.Миллий гумбаз ва пештоқлар, нақшларнинг ажойиб уйғунлиги унга алоҳида кўрк ва салобат бағишлаган. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган.

Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали бунёд этилмоқда.Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади.

Мажмуада “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс даври”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Ўзбекистон XX асрда”, “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” каби бўлимлар ташкил этилади.


🏆"Namangan viloyati hokimi kubogi" turnirida ishtirok eting va g'oliblikni qo'lga kiriting.

🫥Turnir: 3 bosqichda (mahalla, tuman va viloyat bosqichlarida) o‘tkaziladi.

🫥Turnir: 5 (beshta) yo'nalishda:

🟡
12 yoshgacha o‘g‘il bolalar va qizlar o‘rtasida

🟡Havaskorlar o‘rtasida (erkaklar va ayollar) (FIDE reytingi yo‘q va FIDE reytingi 1999 gacha erkaklar va 1999 gacha ayollar)

🟡Professionallar o‘rtasida (FIDE reyting 2000 dan yuqori (erkaklar), 1600 dan yuqori (ayollar)

🟡Imkoniyati cheklangan (zaif ko‘ruvchi va ko‘rish imkoniyati cheklangan, eshitish va nutqida nuqsoni bor, tayanch harakatida nuqsoni bor) shaxmatchilar o‘rtasida (ayollar va erkaklar)

🟡Nuroniylar o‘rtasida (erkaklar 60 yosh va undan yuqori, ayollar 55 yosh va undan yuqori);



📑Shaxmat musobaqasida ishtirok etmoqchi bo'lgan shaxmatchilar ushbu @namanganshaxmat_bot orqali joriy yilning 31-yanvar soat 20:00ga qadar ro'yxatdan o'tishlari shart.

📞+998 93 942 88 00
🔵Telegram

❗Qatnashing va qimmatbaho sovg‘alarga ega bo‘ling azizlar..

Показано 8 последних публикаций.