Репост из: Neomind
Стивен Хокингни камёб қобилиятлари кўп бўлган, улардан бири мураккаб нарсаларни жуда содда тилда тушунтира олиши. Квант физикаси, астрофизика деса инсонни ҳаёлига биринчи мураккаб тенгламалар, тушунарсиз формулалар келади. Аммо, Хокингнинг китоблари ҳатто илм-фандан йироқ инсонлар учун ҳам ҳақиқий қўлланма бўла олади. Унинг энг машҳур икки китобини ўқишни маслаҳат бераман:
"A Brief History of Time" ("Вақтнинг қисқача тарихи”) асарида у бизни кенг фазо ва замон бўйлаб саёҳатга олиб боради, ўзининг чуқур ва қизиқарли ҳикоялари билан бизга йўл кўрсатади. У бизга асрлар давомида инсониятни ўйлантириб келаётган асосий саволлар ҳақида фикр юритишга таклиф қилади: Коинот қандай бошланган? Вақтнинг табиати қандай? Биз космосда ёлғизмизми?
Хокинг бизга коинотдаги ўрнимиз ҳақида ўйлаб кўриш, билим ва англаш ва ҳеч қачон ҳайрон қолишдан тўхтамаслик муҳимлигини эслатади
"Brief Answers to the Big Questions" ("Мураккаб саволларга оддий жавоблар") - Хокингнинг охирги асарларидан бири бўлиб, 2018 йилда у вафотидан сўнг чоп этилган. Бу китобда у ўз ҳаёти давомидаги энг муҳим ва қизиқарли саволларга қисқа ва аниқ жавоб берган. Асар инсоният келажаги, илм-фан, дин ва фалсафий саволларга жавоб излайди
Китобда "Коинотни яратиш учун Худо керакми? Дин ва илм-фаннинг ўзаро муносабати ҳақида фикрлар. Ернинг келажаги ва иқлим ўзгаришининг инсонга таъсири. Нега илм-фанни тушуниш ҳар бир инсон учун муҳим?" каби кўпчилик учун қизиқ саволларга жавоб берган
Neomind #book