Илм-фан | Science | Наука


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


@neomind1
• Twitter.com/ratsional
• Илм-фан
• Тиббиёт
• Фалсафа
• Мантиқ
• Китоблар
• Иқтибослар
• Янгиликлар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Neomind
АҚШда биринчи муваффақиятли кесарча кесиш операцияси 1794-йилда амалга оширилган. Операцияни доктор Жесси Беннетт мустақил туға олмайдиган ўзининг хотини Элизабет Беннеттда ўтказган, операция муваффақиятли ўтган. У ўз хотинини ҳам, боласини ҳам асраб қолган. Бу ҳолат, ўша вақтда тиббиёт учун муҳим ютуқ бўлган


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мушуклар ва баъзи бошқа ҳайвонлар орқа оёқларини олдинги оёқлари билан бир жойга қўйишади (яъни, олдинги оёқларининг изларига)

Бу уларга юриш давомида шовқин ва изларни минималлаштиришга ёрдам бериб, шу билан бирга, мустаҳкам тиргакни таъминлайди

@themantiq


Инсон ва марсоход таққосланиши

@themantiq


Инсоният тарихида Қуёш тутилиши

Қадим замонларда қуёш тутилиши одамларда катта даҳшатга сабаб бўлган. Қуёш тутилиш сабабларини тушунмаган инсонлар кўзатган ҳодисаларини ўз тасаввурлари орқали тасвирлашган

Улар бу жараённи Худонинг ғазаби деб ҳисоблашган ва одамлар ваҳима билан қочишган, бу ҳодисадан яширинишга ҳаракат қилишган. Нисбатан кучлилари эса “Қуёшни аждаҳодан қутқариш” учун тезда қўлбола воситалар (ноғоралар, найзалар ва тошлар) билан қуролланиб, баланд шовқин кўтариб, "йиртқич ҳайвонга" ўқ, найза ва тошлар улоқтиришган

Бироз вақтдан кейин Қуёш яна қора ҳолатдан ўзининг одатий шаклини олганини кўриб хурсанд бўлишган

Инсонлар Қуёшни қутқариб қолишганидан мамнун бўлиб, ўз ишларини давом эттиришган

@themantiq


Ҳозирда Марснинг Езеро деб номланган 50 кмли кратери тубида 17 та Марсдан олинган намуналардан иборат капсулалар бор. Уларнинг ичида Марсда ҳаёт борлигини тасдиқловчи далиллар бўлиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу намуналарни Ерга қайтариш эса, оддий иш эмас. Шу сабаб, NASA бу иш бўйича кўплаб вариантларни кўриб чиқяпти

Езеро бу славян тилидан кўл деган маънони англатади. Планетологлар аниқлашича Езеро узоқ ўтмишда сув билан тўла бўлган

@themantiq


Шимпанзелар мушаклари инсонларникига қараганда бир неча бор кучлироқ

Шимпанзе мушакларида жуда кўп «тезкор» толалар мавжуд бўлиб, бу уларга одамларга қараганда баъзи фаолиятларда кўпроқ динамик кучни шакллантиришга имкон беради. Кўринишидан, одамлар ва маймунларнинг аждодлари бошқа тармоқларга ажралиб чиққандан сўнг, аждодларимиз сезиларли даражада заифлашган

@themantiq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биомиметик роботлар

Clone Alpha – дунёнинг биринчи биомиметик архитектурага эга гуманоид роботи. Синтетик органлар ва сув орқали қувватланувчи сунъий мушаклар билан жиҳозланган ушбу ихтиро бизни “Westworld” фантастикасидаги тасаввурларга яқинлаштирмоқда

Биомиметик архитектура нима?

“Биомиметик” атамаси инсоннинг биологик тизимларини тақлид қилишни англатади. Clone Alphaнинг ўзига хос жиҳатлари:
• Сунъий мушаклар: Бу сув билан ишлайдиган мушаклар 50 миллисекундда 30% га қисқара олади ва атиги 3 грамм материалдан 1 килограмм куч ишлаб чиқаради
• Полимер скелет: 206 та инсон суяклари каби компонентлардан иборат бўлиб, бўғимлар ва боғламлар билан бирлашган. Гидравлик қон томир тизими 0,5 кВтли насос билан ишлайди

Бир йил олдин шундай биомиметик архитектурага эга андроидлар ғояси Голливуд фантастикасига ўхшар эди. Бугун эса бу ҳақиқатга айланиш арафасида. Агар Clone Alpha ўз ваъдаларини амалга оширса, шу йилда “Westworld”га ўхшаш лойиҳаларни кўришимиз мумкин

@themantiq


Қизил қон ҳужайрасининг қон томир бўйлаб саёҳати

9000 марта катталаштирилган ва сканерловчи электрон микроскоп ёрдамида тасвирга олинган бу ҳайратланарли сурат қоннинг қизил ҳужайрасининг капилляр орқали сиқилиб ўтишини кўрсатади. Ранглар билан жонлантирилган тасвирда ушбу микроскопик кислород ташувчиларининг эгилувчанлиги ва мустаҳкамлигини яққол кўриш мумкин

@themantiq


Инсон қўли, делфин ва кашалот сузгичлари - эволюция

@themantiq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пирит кубларини излаш ва қайта ишлаш жараёни

Бу кристаллар ўзининг шакли ва ёрқин туси билан машҳур. Улар турли саноат соҳаларида қўлланилади. Улар табиатда кўп учрайди

@themantiq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кичик акула болалари

Ҳали туғилмаган акула боласи тухум ичида аллақачон ҳаракатлана бошлаган; яқин орада у ҳимоя қопламасини ёриб, ташқи муҳитга чиқади. Яқин ойларда бу бола тахминан бир метргача ўсади.

@themantiq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аукционда сотилган энг йирик динозавр

22 метрлик улкан ўтхўр динозаврнинг (Apatosaurus) скелети 75–80 фоиз асл суяклардан иборат бўлиб, унинг ёши тахминан 150 миллион йилни ташкил қилади. У тириклик даврида тахминан 20 тонна оғирликка эга бўлган

"Вулкан" лақабли апатозавр 4,7 миллион еврога (қўшимча харажатларсиз) ўтган йили ноябр ойида сотилган. Савдо шартномасига кўра, янги эгаси палеонтологларга ушбу динозаврни тадқиқ қилиш учун уни текшириш ҳуқуқини таъминлаши шарт

@themantiq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хонқизининг учиш учун қанотларини ёйиш жараёни. Бу жараён одатда 0,1 сониядан камроқ вақтни олади.

@themantiq


Репост из: Neomind
​​Стивен Хокингни камёб қобилиятлари кўп бўлган, улардан бири мураккаб нарсаларни жуда содда тилда тушунтира олиши. Квант физикаси, астрофизика деса инсонни ҳаёлига биринчи мураккаб тенгламалар, тушунарсиз формулалар келади. Аммо, Хокингнинг китоблари ҳатто илм-фандан йироқ инсонлар учун ҳам ҳақиқий қўлланма бўла олади. Унинг энг машҳур икки китобини ўқишни маслаҳат бераман:

"A Brief History of Time" ("Вақтнинг қисқача тарихи”) асарида у бизни кенг фазо ва замон бўйлаб саёҳатга олиб боради, ўзининг чуқур ва қизиқарли ҳикоялари билан бизга йўл кўрсатади. У бизга асрлар давомида инсониятни ўйлантириб келаётган асосий саволлар ҳақида фикр юритишга таклиф қилади: Коинот қандай бошланган? Вақтнинг табиати қандай? Биз космосда ёлғизмизми?

Хокинг бизга коинотдаги ўрнимиз ҳақида ўйлаб кўриш, билим ва англаш ва ҳеч қачон ҳайрон қолишдан тўхтамаслик муҳимлигини эслатади

"Brief Answers to the Big Questions" ("Мураккаб саволларга оддий жавоблар") - Хокингнинг охирги асарларидан бири бўлиб, 2018 йилда у вафотидан сўнг чоп этилган. Бу китобда у ўз ҳаёти давомидаги энг муҳим ва қизиқарли саволларга қисқа ва аниқ жавоб берган. Асар инсоният келажаги, илм-фан, дин ва фалсафий саволларга жавоб излайди

Китобда "Коинотни яратиш учун Худо керакми? Дин ва илм-фаннинг ўзаро муносабати ҳақида фикрлар. Ернинг келажаги ва иқлим ўзгаришининг инсонга таъсири. Нега илм-фанни тушуниш ҳар бир инсон учун муҳим?" каби кўпчилик учун қизиқ саволларга жавоб берган

Neomind #book


Репост из: Neomind
​​Ҳозир бизда мавжуд бўлган барча ядро қуроллари билан эволюция бизни инстинктларимиздан халос қилишини кута олмаймиз. Мен генетик муҳандисликдан фойдаланишимиз керак бўлади деб қўрқаман.

Кимдир менга китобга киритган ҳар бир тенгламам китобим сотувини ярмига қисқартиришини айтганди

Ҳеч ким математик теорема билан баҳслаша олмайди.

Ишончим комилки, инсоният космосда яшаш имкониятини топмаса, камида яна минг йил яшай олади. Кичкина сайёрадаги барча ҳаёт қандай йўқ бўлиши мумкинлиги ҳақида кўплаб сценарийлар мавжуд. Лекин мен оптимистман. Биз албатта юлдузларга етиб борамиз.

Ҳатто ҳамма нарса олдиндан белгилаб қўйилган ва бу билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди деб даъво қиладиган одамлар ҳам йўлни кесиб ўтишдан олдин атрофга қарашларини пайқадим.

Интернетга бемақсад шунғиш тв каналларини доимий ўзгартиришдек аҳмоқона фикр

Коинотнинг асосий қоидаларидан бири шундаки, ҳеч нарса мукаммал эмас. Мукаммаллик шунчаки мавжуд эмас. Номукаммалликсиз сиз ҳам, мен ҳам мавжуд бўлмас эдик

Қора туйнуклар бутунлай қора эмас: улар иссиқ тана каби порлайди ва улар қанчалик кичик бўлса, шунчалик кўпроқ порлашади

Биз жуда кичикмиз. Лекин биз жуда катта ишларни қилишга қодирмиз. Инсоннинг интилиши ва ҳаракатларида чегара бўлмаслиги керак. Ҳаёт қанчалик ёмон кўринмасин. Ҳаёт бор экан, умид бўлади.

Жасур бўлинг, қизиқувчан бўлинг, қатъиятли бўлинг, муваффақиятсизликларингизни енгишга ҳаракат қилинг. Буни қилиш мумкин

Мендан амётрофик латерал склероз (марказий асаб тизимининг касаллиги, орқа мия ва медулла облонгатасининг шикастланиши) билан ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз деб тез-тез сўрашади. Жавоб оддий - унчалик ёмон эмас

Илм-фанга фақат катта ўғлим Роберт қизиқади. У дастурий таъминот билан шуғулланади, Microsoft-да ишлайди. Қизим Люси француз ва рус тилларини ўрганмоқда — у ҳозир журналист. Менинг кенжа ўғлим Тим ҳозирда университетда француз ва испан тилларини ўрганмоқда. Менинг набирам Уилям ҳам бор, у ҳали ҳам гапиришни ўрганяпти, лекин аллақачон компютерлар жинниси

Стивен Хокинг


Репост из: Neomind
Бугун буюк назариётчи физик, космолог, астрофизик ва ёзувчи Стивен Хокинг дунёга келган. У 30 дан ортиқ нуфузли мукофотлар соҳиби, ўнлаб илмий ва илмий-оммабоп китоблар муаллифи ва бир неча академияларнинг аъзоси эди.

1962-йилда Хокинг Оксфорд университети бакалавриатини битирди, бир йилдан сўнг эса унда ёнбош амиотроф синдром аломатлари аниқланди. Кейинчалик шу хасталик туфайли Стивен шол бўлиб қолди. Ташхис қўйилган пайт шифокорлар Стивеннинг икки ярим йил умри қолганини айтди. Олимнинг айтишича, эрта ўлим ҳақидаги фикрлар унга ҳаёт яшашга лойиқ эканини кўрсатиб берган

1974-йили Лондон қироллик жамиятининг (Буюк Британия “фанлар академияси”) энг ёш аъзосига айланди. 1979-йилда у Кембриж университети Лукас кафедрасининг математика профессори лавозимини эгаллаб, 2009-йилгача шу лавозимда қолди. Стивеннинг айтишича, у ўрта мактабдан кейин математик таълим олмаган, Оксфордда дарс беришнинг биринчи йилида талабаларга ўргатадиган мавзуларини улардан 2 ҳафта олдин ўқиб ўзлаштириб борган

Оғир касалликка қарамай, Хокинг жуда меҳнаткаш ва фаол одам эди. Қора туйнукларга термодинамикани қўллаш, квант космологияси, релятивистик астрофизика соҳаларида унинг ҳиссаси беқиёс

Стивен Хокинг атеист бўлган, динлар ва илоҳиётга ишонмаган. У сўл қанот сиёсий қарашларга эга бўлиб, Британияда лейбористларни қўллаб-қувватлаган. Сиёсий қарашлари туфайли ритсарлик унвонидан воз кечган. Ветнам ва Ироқдаги урушларга қарши тадбирларда қатнашган, Фаластин борасидаги сиёсатдан норозилиги туфайли Исроилдаги конференсияда қатнашмаган. Ядровий қуролсизлантириш, иқлим ўзгаришларига қарши кураш тарафдори бўлган. Умрининг сўнгги йилларида Буюк Британияда соғлиқни сақлаш тижорийлашувига қарши курашган

Хокинг 2018-йилнинг 14-март кунида ўз уйида касаллигининг оғирлашиши туфайли оламдан ўтди. Уни кремация қилиб, хокини Лондоннинг Вестминстер аббатлигида Чарлз Жарвин ва Нютон қабрининг ёнига дафн қилишди

У кишининг ҳаётдан нолишга, тушкун кайфиятда бўлишга барча сабаблари бор эди. Лекин у байроғини баланд тутиб, ҳаётини ўзи мазмунга тўлдирди. Хокингнинг ўзи 77 ёшида оламдан ўтган бўлса-да, унинг фанда қолдирган изи ва хотираси ҳамон тирик


Репост из: Neomind


Goniurellia tridens мева пашшаларининг қанотларига эътибор беринг. Уларда оёқлари, антенналари, боши ва қоринлари бўлган, чумолиларга жуда ўхшаш ҳашаротлар тасвирлаганга ўхшайди

Уларга бундай нақшлар нега керак? Ўзларини йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун. Чивин тезлик билан қанотларини қоқишни бошлаганда, "чумолилар тўдаси" нинг визуал эффекти пайдо бўлади. Бу йиртқичларни чалғитади, чунки уларнинг кўпчилиги чумоли чақишидан қўрқишади

@themantiq


Репост из: cacos.uz
Barmoq izlari odamga nega kerak?

Ba’zi insonlar bu chiziqlar inson taqdirini ko‘rsatadi deb ishonishadi. Ammo, ilm-fan, albatta, bunday be’mani ertaklarni bir chetga surib qo‘yadi. Evolyuysiyaga...

👉 https://cacos.uz/barmoq-izlari-odamga-nega-kerak-767

🌐 @cacosuz | #IlmFan


Мақсадга эришиш билан ҳеч қандай боғлиқ бўлмаган ҳаракатларга тақлид қилишга мойиллик инсоният учун муҳим ҳусусият ҳисобланади

2017-йилги тажрибада (видеода) болалар ва боноболарга маъносиз ҳаракатлар қилгандан сўнг, контейнерни қандай очиш кераклиги кўрсатилган. Болаларнинг аксарияти контейнерни очишдан олдин бу ҳаракатларни такрорлашган, 46 бонобо маймунларидан ҳеч бири ассистентга тақлид қилмаган. Бунинг ўрнига, улар дарҳол чайқаш, тақиллатиш ва тишлаш каби ҳаракатлар ёрдамида идишни очишга ҳаракат қила бошлашган

2005-йилдаги шунга ўхшаш тадқиқотда шимпанзелар шаффоф бўлмаган қутини кўриб, барча очилиш ҳаракатларига тақлид қилишган (ҳам мақсад билан боғлиқ, ҳам боғлиқ бўлмаган). Шаффоф қути билан эса шимпанзелар фақат уни очиш учун керакли ҳаракатларни нусхалашган. Болаларнинг аксарияти иккала ҳолатда ҳам барча ҳаракатларга тақлид қилишган

Асосан фақат мақсадли ҳаракатларга тақлид қиладиган бошқа маймунлардан фарқли ўлароқ, одамлар мақсадга эришиш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларга тақлид қилишга мойил. Бунинг натижасида инсонларда кўплаб маъносиз стереотиплар, динлар ва маданиятлар шаклланган. Улар мақсад учун ҳеч қандай маънога эга бўлмасада тақлид қилиш орқали мустаҳкамланган

@themantiq

Показано 20 последних публикаций.