#қайдлар
Бугунда мусулмонлар шаклий диндорлик билан мубталолар. Дин расм-русум ва маросимларга айланганда қийматини йўқотади. Чунки дин аввало тирик қалб, уйғоқ виждон ва покиза кўнгилдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ
Динни фақат масжидда деб билиш хато. Мўъминнинг бутун бир ҳаёти дин бўлмоғи лозим. Насронийлар динни фақатгина черковга қамаб қўйишди. Баъзилар наздида дин фақат маърака, худойи, никоҳ ва жаноза. Баъзилар эса динни фақат таровеҳ намози деб билади. Бир ой таровеҳга чиқса бўлди. Ҳамма нарсани қойиллатди. Қаҳрамон энди у. Бошқа пайт уни кўрмайсан.
Масжидда сафда тартиб билан турадиган киши оёқ кийимини ҳам тартиб билан қўйишни билиши керак. Намоздан сўнг ўз оёқ кийимини топиб олиб бошқаларнинг оёқ кийимини тепиб тескари қилиб кетмаслик лозим. Масжид ичида имомнинг гапига қулоқ солишни билган киши ташқарида ҳам унинг гапига амал қилиш керак ахир. Қуръонни фақат намозда ва маъракада чеклаб қўйиш хато ахир. У дастур. У бизни нимагадир амр қилади, нимадандир қайтаради.Буни тушунишимиз ва тушунтиришимиз керак. Буни била туриб англатмаслигимиз хиёнат ахир.
Ўзимиз билмаган ҳолда динни расм-русум ва маросимларга айлантирмайлик!