"Чиқинди қарзлари учун электр тўловини чеклаш қонуни" кучга кирмасдан туриб, ҳар бир туманда инвентаризация текширувлари ўтказилиши керак
Рақобат қўмитаси Наманганда кўрсатилмаган хизматлар учун 18 млрд.сўмлик аҳоли бўйнига илиб юборилган чиқинди тўловларини аниқлаган. Аҳоли бўйнига илиб юбориш схемалари вилоятнинг 10та туманида, 1,1 млн.истеъмолчига нисбатан ишлатилган.
Схема жуда оддий:
Чиқинди ташиш хизмати фалон фалон кунлари маҳаллага келди, дея ойлик ёки чораклик акт тузилади. Ҳокимлар маъмурий босими бўйича маҳалла раисларига актларга қўл қўйдириб олинаверади. Бўлди, қарз аҳоли бўйнига илинаверади.
Бундай вазият битта Наманганда эмас, бутун Ўзбекистонда, айниқса, ерли маҳаллалар жойлашган ҳудудларда авж олган. Чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш қонуни қандай оқибатлар яратиши мумкинлиги ҳақида жуда кўп ёздик. Афсуски, ўзбекистонликлар учун навбатдаги стрессларни яратадиган бу қонун шошилинч ва пала-партиш тарзда аллақачон қуйи палатада қабул қилиб бўлинган.
Рақобат қўмитаси аҳоли эътирозлари бор ёки йўқлигидан қатъий назар чиқинди ташиш хизматлари фаолиятини ёппасига, ҳар бир туманда текшириши керак. Чиқинди хизматларини кўрсатиш тўлиқ шартномавий режимга ўтказилмагунча, жараён тўлиқ рақамлаштирилмагунча "чиқинди" қонуни ишга туширилмаслиги зарур.
Ўзингиз ўйланг, миллионлаб истеъмолчилар билан ҳатто шартномалар ҳам тузилмаган ҳолатда қандай қилиб чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш мумкин? Рақамлаштирмай туриб, биллингни қандай боғлашади?
Эсингиздами, бир вақтлар газчилар аҳоли бўйнига миллион миллион сўмлик қарз ёзиб, ўз ўғирликларини ёпишарди. Худди шунақа ишлар энди чиқинди билан бўлади.