Қорақалпоғистон энди энг кам даромадли ҳудуд эмас!
Охирги йилларда, пандемия давридаги юқори ижтимоий трансфертлар қўлловини ҳисобга олмаса, мамлакатимизнинг энг шимолий ҳудуди жон бошига энг кам даромадли ҳудуд бўлиб қолаётганди.
2024 йил якунлари билан Қорақалпоғистон даромадларнинг нисбатан юқори даражада ўсиши ҳисобига бу ўринни тарк этган. Жон бошига реал даромадлар ҳудудда ўтган йили 2,4%га ўсган (Сурхондарё, Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятларидан тезроқ). Солиштириш учун, 2023 йилда Қорақалпоғистонда жон бошига реал даромадлар умуман ўсмаган.
Умумий даромадлар таркибида меҳнати фаолиятидан олинган даромадлар улуши ошган (62,1%дан 64,7%гача). Ўзини ўзи банд қилувчиларнинг даромадларини ўсиши бўйича Ўзбекистондаги энг юқори кўрсаткич Қорақалпоғистонда қайд этилган (19,1%). Айни пайтда четдан пул ўтказмаларининг жами даромадлардаги улуши 16,7%дан 13,7%гача пасайган. Яъни, қорақалпоғистонликларнинг пул ўтказмаларидан кўра ёлланма ва ўзини ўзи банд қилишдаги даромадлари тезроқ ўсмоқда.
Яна бир ижобий тенденция кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг улуши ортаётгани билан боғлиқ. 2023 йилда бу кўрсаткич 51,1% бўлган бўлса, 2024 йилда кичик тадбиркорликдан даромадлар жами даромадларнинг 54,4%ига етган.
Минуслар ўлароқ, Тошкентга нисбатан даромадлар фарқи кенгайишда давом этаётгани билан боғлиқ. 2023 йилда пойтахт ва Қорақалпоғистондан жон бошига даромадлар фарқи 3,05 бараварни ташкил этган бўлса, 2024 йилда фарқ 3,59 каррага етган.