Рақобат қўмитаси картошка нархларини ўрганмоқда, каррасига ошган имтиҳон топшириш нархларига кўз юмиб туриладими?
Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳри ичидаги бозорларда картошка нархларини кузатиб, таҳлил қилишни бошлаган.
Пойтахт ичкарисида ҳали олигархлар эгаллаб улгурмаган бозорларда картошканинг улгуржи нархи 8 минг сўмгача кўтарилган. Маъмурларга кўра, картошка захираси етарли (лекин эълон қилинган рақамлар жуда кичик кўринди).
Албатта, картошка халқнинг иккинчи нони, ошаётган картошка нархи бўйича дарҳол ўрганишлар бошлагани хурсанд қилади. Лекин имтиҳон топшириш нархлари каррасига ошгани бўйича жимлик сақланилаётгани ғалати. Буйруқ шунақами? Ë вазият шунақами? Балки келишув борми?
Картошкани миллионлар ейди, имтиҳон топширувчилар камсонли дейилса, жуда қаттиқ янглишув бўлади. 2024 йилда ёпиқ кабинетлардаги тор келишувлар ортидан автомактаблар бажариб бўлмас талаблар қўйилиб, ёпиб ташланганидан кейин (бу масала бўйича қўмита ҳамон сукут сақлашда давом этмоқда) ҳам имтиҳон топшириш масаласи ҳар йили юзминглаб ўзбекистонликларнинг ташвиши. Қолаверса, яна бир ойдан кейин мажбурлаб қимматлаштирилган номер тақилган скутер ва мопед минувчилар ҳам мажбуран ҳайдовчилик гувоҳномаси олишларига тўғри келади. Бу яна бир неча юз минг имтиҳон топширишга талабгор дегани.
Гап аллақачон триллионлаб суммалар ҳақида кетаётгани ва халқ норозилигини яратаётган ишлар ҳаммаси катта пул ишлаш мақсадида эканини кўр кўрмаслиги, кар эшитмаслиги мумкин холос.