Paynet Humo'ни бўлиб тўлашга олдими ё катта қарз жалб қилганми?
Humo'ни сотиб олиш тўғрисидаги битим 2024 йил 25 декабрда тузилган. Мазкур йирик битимни тузиш ҳақидаги Paynet АЖ акциядорларининг қарори 2024 йил 1 ноябрда қабул қилинган. КорпИнфо канали бунга эътибор қаратган. Яъни Humo'нинг "хусусийлаштирилиши" бу ҳақда Давактив баёнот берган 13 январь кунидан анча аввал юз берган. Paynet АЖ ҳам юз берган битим бўйича муҳим фактни кечиктириб эълон қилган. Балки ижтимоий реакция ва муносабатлар юмшаши учун қулайроқ фурсат пойлашган. Янги дейилган замонда хусусийлаштирилиш кейслари тўғрисида ахборотларнинг вақтида берилмаслиги ёки умуман берилмаслиги одатий ҳолатга айланиб бўлган.
Бунданам эътиборли ҳолат Humo'ни сотиб олишга талабгор ва ғолибнинг тўлов учун етарли маблағи бўлмагани билан боғлиқ. Демак, Humo учун келишилган 840,3 млрд.сўмни тўлаш учун Paynet АЖ жами капиталининг 3,2 баробарини тўлаши керак. Молиявий ҳисоботларига қаралса, бунча маблағ битим олдидан унинг ихтиёрида етарли бўлмагани кўринади. 1 октябрь ҳолатига компаниянинг 396,3 млрд.сўмлик пул маблағлари қайд этилган (лекин бу операцион фаолият учун ва аванслардан шаклланган айланма маблағлар эканини унутмаслик керак). Келиб чиқадики, Humo'ни сотиб олиш учун Paynet АЖ қарз ёки банк кредити (ёки банк кафолати) жалб қилган бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Давактив "хусусийлаштирилган" Humo' бўйича тўлов шакли ёки ҳисоб-китоб усули ҳақида бирон маълумот бермаган.
Лекин, "хусусийлаштириш" оталарининг ишлатган аввалги схемаларидан келиб чиқилса, Humo бўлиб тўлашга ёки халқ тилида айтганда "рассрочка"га сотилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, энергетика соҳасидаги жуда кўп активлар, уларнинг ичида Фарғона нефтни ишлаб чиқариш заводи алоҳида ажралиб туради, шунақа "сопини ўзидан чиқариб бериш" усулида "хусусийлаштирилган".
Бўлиб тўлаш ёки "сопини ўзидан чиқариш" шуниси билан характерланадики, сотиб олинган актив учун "инвестор" феълан бир тийин тўлаш шарт эмас, активнинг ўзи генерация қилаётган фойда ёки қимматлаштирилган битимлар орқали, айтайлик, 3 йилда ҳисоб-китобни якунласа бўлади.