Шўрпешона ўзбекистонликлар устидан энерготажриба давом этади: Пропан янада қиммат бўлади
Энергетика вазирлигининг 2024 йил 2 октябрдаги хатига асосан, кечадан бошлаб Ўзбекнефтегаз АЖ, қўшма ва хорижий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган суюлтирилган газнинг биржа савдоларига чиқарилиши тўхтатилган.
Биржага фақат импорт орқали олиб келинган ва Uzbekistan GTL томонидан ишлаб чиқарилган суюлтирилгна газ сотувга чиқарилиши маълум қилинган.
Кеча, 3 октябрь куни энг йирик сотувчилар LUKOIL Overseas Supply and Trading, Шўртан ГКМ, Муборак ГКМ, Uz Gas Energy ва SEG TASCO кабилар биржа савдоларига пропан чиқармаган.
Савдоларда фақат SADASH OIL МЧЖнинг 1500 тонна импорт пропани ва Uzbekistan GTL'нинг маҳаллий 40 тонна пропани сотувга қўйилган. Пропан таклифи амалда битта қўлга ўтгани ортидан ўртача нархлар 283,9 минг сўмга ошиб, 8 606,2 минг сўмга етган.
Энергетика вазирлиги хатида бу чеклов гўёки 2024-2025 йил куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ билан аҳоли эҳтиёжларини қоплаш мақсадида қилинаётгани кўрсатилган. Шу билан аҳолига пропан етказиш кўпайиб ёки тартибга тушиб қолса кошки эди. Ҳозирда аҳолига сотилаётган пропан нархи (1 600 сўм) ва бозор нархи ўртасида ўртача 4,5 баробаргача фарқ юзага келган. Бунақа коррупцион маржани ҳатто ўтган замондаги конвертацияни чеклаб пул ишлаганлар ҳам орзу қилиша олмаган.
Эркин бозорга ва рақобатга қарши бўлган мазкур чекловларга нисбатан на Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, на Рақобат қўмитаси, на Коррупцияга қарши кураш агентлиги муносабат билдирган. Адлия вазирлиги эса чекловларнинг қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бермаган.
Автомобилларга муқобил ёқилғи сифатида пропанни танлаганлар ва қишдаги узилишларда пропан билан вазиятдан чиқишни ўйлаб захира инфратузилма яратган ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг шўрпешонаси учун навбатдаги синов бу. Шонли энергетикларнинг ўзбекистонликлар устидан энерготажрибаси давом этади.