Микрокредитбанк мутлақ етакчилигидан ҳайрон бўлмаслик керак
Янги даврда имтиёзли кредитларнинг ўчоғи қаерда яратилди? Микрокредитбанкда. Зараркунанда ва самарасизлигига қарамай, давлат ва бюджет ресурсларининг қайта ва қайта совуриш учун тақдим этилиши қаерда рўй берди? Микрокредитбанкда. Ўзбек чиновникларининг битта қўнғироқ билан кредит ундирадиган энг севимли чўнтак банки қайси? Микрокредитбанк. Яъни ойнадан ўпкаламаслик лозим.
Нега имтиёзли кредитлар ва ваколатлар қўлида бўла туриб, Микрокредитбанк менежерлари бизнес билан шуғулланмаслиги керак? Тақсимотидан тортиб молиялаштиришгача ва воситачиларигача ўзларининг қўлида бўлса. Энг ажабланарлиси, буни тепадаям ҳамма билади ва бунга кўникиб бўлишган ҳам (банкда ойлик ва маошлар камлигига нисбатан бизнес билан шуғулланиш ўзига хос индульгенция ҳисобланади).
Микрокредитбанкдан кейинги ўринни рейтингда Бизнесни ривожлантириш банки ходимлари эгаллаганиям бежизмас. Ҳукуматнинг ўзи Марказий банкнинг сукунати билан туппа тузук банкни, эртага хусусийлаштириб, яхши пулга сотиш мумкин бўлган банкни бир йил ичида иккинчи Микрокредитбанкка айлантирмадими? Яъни, тушунаётгандурсиз саволни кимга бериш кераклигини?
Юристларимиздан бири давлат банки ходимлари Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимда ишловчи шахслар қаторига киритилмаган депти. Тўғри. Лекин бу ҳалигача механизмлари ишга тушмаган қонуннинг заифлигини кўрсатади. Иккинчидан, саналган банкларнинг барчасида банк ходимлари, айниқса раҳбарларига бизнес билан шуғулланишни тақиқловчи Коррупцияга қарши кураш ва ички этика қоидалари мавжуд. Шу қоидаларнинг ўзи табу бўлиши керак.
Ўзи умуман қаерда ортиқча ваколат ва имтиёз бўлса, ўша жойда раҳбарлар бизнесменга айланиши оддий қоида. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқарув ходимлари тадбиркорлик билан шуғулланишда етакчилиги ўзи ҳукм эмасми? (собиқ вазир ва буюртмалар қироли машҳур трестнинг аффилланганини эслаш кифоя). Бу лакмус қоғози. Биз кўрмадикми ҳоким тадбиркорни? Биз кўрмаяпмизми тадбиркор вазирларни? Ўзи бўлмаса қариндошлари бирдан "омадли тадбиркорга" айланмаган амалдорлар борми Ўзбекистонда?