Абдуқодир Ҳусанов қачон “Манчестер Сити” футболчиси сифатида таништирилади?
Хабарингиз бор, таниқли инсайдер Фабрицио Романо “Ланс”нинг ўзбекистонлик легионери Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши ҳал бўлгани, трансфер қиймати 40 млн долларни ташкил этиши (яна 10 млн бонус ҳам бор) ҳақида хабар қилди.
Шундан сўнг кўпчилик трансфернинг расман тасдиқланишини кута бошлади. Бу орада Романо 48 соатда барчаси ҳал бўлиши ҳақида твит ёзди.
Орадан 48 соатдан ҳам кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам нега трансфер расман эълон қилинмади?
Бунинг асосий сабаби виза муаммосидир. Маълумки, Буюк Британия Евроиттифоқдан чиққанидан сўнг бу мамлакатга кириш ва ишлаш визасини олиш бирмунча қийинлашди. Абдуқодир Ҳусанов ҳам Британия ишчи визасини олиши зарур ва бу жараён бироз чўзилмоқда.
Эртага ёки индин бу масала тўлиқ ҳал бўлиши ва терма жамоамиз аъзоси “Ман Сити” футболчиси сифатида расман таништирилиши кутилмоқда.
“Барчаси ёлғонмиди”, “Романо қовун туширдими” каби гаплардан четланиб турамиз.
Оз қолди.
@temurazam