Фильтр публикаций




Репост из: Shohruxbek Alibek
“Vatanni barcha erkak himoya qilish kerak” degan tushuncha ko‘plab jamiyatlarda mavjud, lekin aslida, vatanni himoya qilish har bir fuqaroning burchidir, erkak yoki ayol bo‘lishidan qatʼi nazar.

Aziz Vatan himoyachilari! Sizlar Vatanimizning haqiqiy qahramonlarisiz. Sizlarning jasoratingiz, sabr-toqatingiz va Vatanga bo‘lgan muhabbatingiz biz uchun faxr manbayidir.

Biz sizlarning mashaqqatingiz evaziga ertangi kunga umid, tinchlik va xavfsizlik kafolatini olamiz. Har biringizga salomatlik, kuch-quvvat va oilaviy tinchlik tilaymiz. Vatan uchun qilgan xizmatlaringiz hech qachon unutilmaydi. Biz oʻz qahramonlarimizni unutmaymiz!

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Shohruxbek Alibek


Бу боланинг қамалиши аниқ эди. Чунки олдимизда ҳали совуқ кунлар бор. Ижтимоий аҳволимизга кўзгу тутадиган бунақа қаҳрамонларнинг кўзи қўрқитиб қўйилмаса, сафи кенгайиб кетиши мумкин.

Шунинг учун дарров унинг шахси текширилиб, бирон нарса топилади. Масалан, биринчи хотини билан ажрашган, иккита боласига алимент бермай юрибди. Таппа-тайёр жиноят! Газни танқид қилиб чиқмаганда бу жиноят билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди.

Хуллас, ўртоқлар, муаммони бу усул билан бартараф қилиб бўлмайди. Ундан кўра, биргалашиб ечим излаган маъқул. Ишонинг, бунақа йиртиқ красовкалар кўпайиб боряпти. Бунинг ҳаммасини қамашнинг иложи йўқ!

©️Алишер Назар


Репост из: Shohruxbek Alibek
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Har bir ish uchun ilm kerak

🎙 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Shohruxbek Alibek


Репост из: Najot Ta'lim
🤩 Xorazmliklar uchun ajoyib master-klass!

Xorazm ahli qarshi oling, taniqli jurnalistlar Xayrulla Hamidov, Muhammad Temur Aʼzam va «Najot Ta'lim» asoschisi Temurbek Adhamov ishtirokida Najot Taʼlimning Xorazm filialida master-klass o'tkaziladi.

Master-klass "Ta'lim va tarbiya" mavzusida bo'lib o'tadi

🎙 Suhbat davomida taʼlim va tarbiyaning ahamiyati hamda har ikki yoʻnalishni doimiy rivojlantirib borish bo‘yicha qimmatli maʼlumotlarga ega bo‘lasiz.

📆 Qachon: 26-dekabr, payshanba, soat 14:00
🆓 Qatnashish: bepul
🙌 Kim uchun: barcha uchun
📍 Qayerda: «Najot Ta'lim», Xorazm filialida
💎 Ishtirok uchun: 4 XP

👉 Ro'yxatdan o'ting

🔗 «Najot Ta'lim» ilovasi orqali ro'yxatdan o'tish

Bunday ajoyib imkoniyatni o'tkazib yubormang, hoziroq ro'yxatdan o'ting!


Репост из: Robbit akademiyasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Robbit — birgalikda bir kuchmiz

😇 Bugun Robbit jamoasi bilan 6 oy davomida qilgan ishlarimiz va kelgusi yillik maqsadlarimizni gaplashib olish uchun yig’ildik.

🔥 Yaxshi jamoasiz katta maqsadlarga erishish juda qiyin. Barcha jamoa a’zolariga Robbit uchun sidqidildan harakat qilayotganliklari, qat’iyatlari va ishonchlari uchun minnatdorlik bildiramiz.

Robbit akademiyasi bolajonlarga yanada keng imkoniyatlar yaratishda va ularning qiziqishlarini rivojlantirishda davom etadi.

Biz bilan ekanligingizdan xursandmiz.

📞
78-777-3-777 | robbit.uz


#Сотқинлар

Бирор масалада фикрингни айтсанг «Нима, сен президент сиёсатига қаршимисан» ёки «Давлатимизда ўтказилаётган ислоҳотларга ишончсизлик келтириб чиқаряпсан» деган жавоб бўлса, 30-йилларда зиёлиларимизни сотганларнинг авлоди шулармикан деган фикр ўтади...

@temurazam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Birinchilardan boʻlib tomosha qiling!


Tabobat haqiqatlari!

📱👇
💬 https://youtu.be/70aHMCIT1cI


🕊Telegram |📱Instagram
📺 YouTube |📱Facebook


Кейинги пайтларда "Тўғри овқатланиш" дастури билан озиш курсларига қатнайдиганлар кўпайиб қолди. Айтишларича, дастурдаги овқатланиш тартибига амални тўхтатиб қўйса, киши олдингидан ҳам ёмон семириб кетаркан.

Бунақа дастурлардан кўра овқатланиш бўйича ислом таълимотларига риоя қилган яхшимасмикин? Пайғамбар алайҳиссалом овқатланганда ошқозоннинг учдан бирини таом учун, учдан бирини сув учун ва охирги учдан бирини нафас олиш учун тақсимот этишни тавсия қилганлар. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш эса суннат.

Хилма хил таомларни устма-уст ейиш динда маъқулланмаган иш. Қани айтингчи, бу таълимотларга эргашган одам ҳаддан зиёд семириши, тўққориндан пайдо бўладиган касалликларга учраши мумкинми? Асосийси, булар муваққат тадбирлар эмас, балки турмуш тарзи ўлароқ одатга айланади.

Қолаверса бунга риоя қилиш бепул ва савобли иш.

20.12.2017 й.

©️Мубашшир Аҳмад


Сурияда Башар Асад режими ағдарилди. Мамлакатни 50 йилдан ошиқроқ вақт давомида бошқариб келган республика ниқоби остидаги монархияга барҳам берилди.

Мамлакатда 2014 ва 2021 йилларда ўтказилган сайловларда Башар Асаднинг жуда катта фарқ билан ютиб чиққани мени ҳайрон қолдирган. Юртни алғов-далғов қилиб юборган одамга кўпчиликнинг ишонч билдириши жуда шубҳали эди. Халқаро ташкилотлар томонидан сайловларнинг ҳаққонийлиги шубҳа остига олингани ҳам бежиз эмас.

Айнан Башарнинг золимона сиёсати натижасида мамлакат жиҳод истагида бўлганлар учун ҳақиқий майдонга айланди. У ерга бориш учун фатволар ҳам берилди, даъват қилинди. Натижада дунёнинг турли мамлакатларидан журъати баланд, аммо илмсиз ёшлар Сурияга йўл олдилар.

13 миллион киши яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлди. Уларнинг ярми юртни ташлаб, хорижга йўл олди. 2021 йилги маълумотларга кўра, урушлар давомида 600 мингдан кўпроқ киши вафот этган. Уларнинг ярмидан кўпроғи тинч аҳоли вакилларидир. Бедарак йўқолганлар сони 100 минг атрофида.

Режимга қарши бўлганлар йўқ қилинди ёки қамоққа ташланди. Қамоқхоналардаги шароит, у ерларда сақланаётган кишиларнинг ҳолати тасвирланган видеоларни кўпчилик кўрди. Бу қадар ғайриинсоний ҳаракатлар қилиш учун одам қанчалар тубан бўлиши керак?

Бугунга келиб буларнинг барига барҳам берилди. Ҳарқалай, ҳозирча шундай деб ўйлаяпмиз.

Башар Асад режими ағдарилгани бир қанча умидлар беради.

Энг аввало Сурияга жиҳод даъвоси билан боришлар тўхтайди. Йиллар давомида бир неча минг Ўзбекистон фуқаролари ҳам жанг майдонларида қон тўкдилар. Агар масала фақат эркаклар билан чекланганида майли эди. Эрлар ортидан болаларини олиб аёллар ҳам етиб борди. Шукрки, давлат раҳбарининг кўрсатган сиёсий иродаси билан уларнинг бир қисми ортга қайтарилди. Эндиликда фуқароларимиз ҳақида “Сурияга кетибди, Сурияда ўлибди” деган хабарларни эшитмаймиз деган умиддамиз.

Хорижий давлатларга жонини сақлаш мақсадида чиқиб кетган миллионлаб сурияликларда ўз ватанига қайтиш, киндик қони тўкилган заминдан яшаш имконияти бўлади. Улар ҳозирданоқ қайтишни бошлаб юборишди.

Жаҳон цивилизациясининг бешикларидан бўлмиш Дамашқ ва Ҳалаб шаҳарларида тинчлик ҳукм суради. Моддий ва маданий бойликларга зарар етказиш ишлари тўхтайди. Сурияликларда хотиржам ухлаш туйғуси шаклланади.

Албатта, “лаънатланган қавм”нинг эҳтимолий босқинчи ҳужумлари кучаймаса, биз кутган яхшиликлар амалга ошиши мумкин.

Дуо қилиб сўраймизки, Шом диёрларида тинчлик барқарор бўлсин. Жафокаш сурияликлар тотув яшасин. Ҳеч ким юртидан кетмасин.

@temurazam


🧠 Multfilm o‘rgatmasin, o‘ylashga undasin

🤔 Agar multfilm nima qilish kerakligini aniq aytib o‘rgatsa, unda bolaga xulosa qilish imkoniyati qolmaydi.

Farzandingiz tomosha qilayotgan kontent buyruqlardan iborat bo‘lsa, bu uning miyasiga tayyor “shablonlar”ni joylashga xizmat qiladi. Vaholanki, bolaning miyasi to‘liq analiz qilish imkoniyatiga ega bo‘lishi, ko‘rayotgan animatsion qahramoni yoki personaji bilan birgalikda fikrlashi kerak. Aks holda, o‘sha kontent uchun sarflagan vaqti zoye ketadi…

Lola Animation loyihasi aynan shu tamoyillar asosida ishlaydi. Biz 3 yildan buyon bolalar uchun qiziqarli, o‘ylantiruvchi va xulosa chiqarishga undaydigan multfilmlar tayyorlab kelyapmiz. Lekin multfilm tayyorlash jarayoni katta mablag‘ va vaqt talab qiladi Sizning yordamingiz bilan biz yanada sifatliroq va tezroq ishlay olamiz.

Siz Lola Animation’ning yopiq Telegram kanaliga obuna bo‘lish orqali bizni moliyaviy qo‘llab-quvvatlagan bo‘lasiz, buning evaziga sizga multfilm tayyorlash jarayonlarini ichkaridan turib kuzatish imkonini beramiz.

Yopiq kanalga obuna bo‘lish uchun bot’ga murojaat qiling👇🏻
https://t.me/lolaobunabot


Репост из: Nishon Agency
Nishon bu — sizning rivojingizni “nishon” qilgan jamoa!

Biznesingiz rivojida hamda yaxshilanishida “NishonAgency” sizga yordam berishga tayyor.

Biz sizga quyidagi:
— SMM;
— Marketing;
— Brending xizmatlarini taklif qilamiz.

Ayni paytdagi savdoyingiz o‘sishi yoxud o‘z brendingiz uchun SMM xizmatlari kerak bo‘lsa, bizga murojaat qiling.

Batafsil maʼlumot @nishonagency_admin
Tel: +998332873033


Репост из: Shohruxbek Alibek
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Yo biz tomonda jang qil, yo vataningga qayt”

Rossiyalik harbiylar oʻzbekistonlik mehnat muhojirlarini Ukrainaga qarshi urushda qatnashish va buning evaziga fuqarolik, yuqori maosh hamda bir qator imtiyozlar taklif qilishda davom etyapti.

Taklifiga hech kim ijobiy javob bermaganidan “unda vataningizga qayting” deb poʻpisa ham qilishmoqda.

Aziz vatandoshlar! Unutmang, boshqa yurtlardagi harbiy harakatlarda ishtirok etish Oʻzbekiston Jinoyat kodeksiga binoan qamoq jazosiga olib keladi.

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Shohruxbek Alibek


ХИЁНАТ...

Суратда 1896 йилдаги Қуддус шаҳрини кўриб турибсиз. Ўша пайтда бу муқаддас шаҳар Усмонийлар ҳукми остида эди. Суратга боқсангиз у ерда яҳудий, насроний ва мусулмонларни кўрасиз. Ҳаёт жуда оддий шаклда давом этмоқда.

Ўша пайтда Қуддус аҳолисининг 85% ини мусулмонлар, 10% ини насронийлар, 5% ини яҳудийлар ташкил қилишар эди. Қуддуснинг зиёратига келган Европалик яҳудийларнинг аксарияти ўз диёрларида кўрган зулм ва жабр туфайли, ҳамда ибодатлари пайтида Фаластин аҳолиси ва Усмонийлар томонидан қилинган зиёфатлар ва адолат манзаралари сабаб Қуддусда қолиб кетар эди.

Улар мусулмонларга хиёнат қилишлари, улар ерини ўғирлашларидан олдин Фаластин ерида мусулмонлар ва насронийлар ила ёнма-ён, тинч -хотиржам яшашган эди.

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЯХШИЛИК ЭМАСМИ?

©️Абдулқодир Самарқандий


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Илёс Мелиқулов Самарқанд вилояти, Ургут туманида яшайди. 27 ёшда. Нейрофиброматоз касаллигига чалинган ва доимий даволанади.

Айни пайтда Туркиялик мутахассислар унинг даволанишини ва бутунлай тузалиб кетиши учун 6 минг АҚШ доллари керак бўлишини айтишган.

Савобталаб инсонларни ушбу йигит учун ёрдам беришга чақирамиз.

8600061045867594 Xalq banki (UzCard).
4231200007315996 Hamkorbank (Visa).

Телефон: +998995971437


Футбол хабарлари ва янгиликлари ҳақида ёзадиган журналистларимизнинг Телеграм каналларига обуна бўлинг.

Ушбу ҳаволага ўтинг:
👉 https://t.me/addlist/EAgfU8aBG2U2MTRi


#Ватанпарварлик

Ёшларда ватанпарварлик туйғусини ошириш учун мактабда ҳар куни мадҳия айттиришмоқчи. Бу ёлғон ғояга ёшларни ишонтиришга уринишдан бошқа нарсамас.

Уйида чироқ ёнмайдиган одамдан ватанпарварликни талаб қилманг.

Газни кўрмаганига анча бўпкетган одамдан ватанпарварликни талаб қилманг.

Беш жигари газидан заҳарланиб ўлган одамдан ватанпарварликни талаб қилманг.

Гарчи кучли кадр бўлсада, фақат рўмоли учун уйда ўтиришга мажбур бўлган аёлдан ватанпарварликни талаб қилманг.

Соқоли сабабли ишдан, ўқишдан ҳайдалган одамдан ватанпарварликни талаб қилманг.

Кўчада юрган жойида ушланиб, мажбуран соқоли опташалган одамдан ватанпарварликни талаб қилманг.

Одамларга ҳақни етказгани учунгина таъқиб остига олинган, бошқа бундай қилмайман дея тилхат ёздирилган одамдан ватанпарварликни талаб қилманг...

Ўзим ҳақимда гапирайми?

Ватанимни яхши кўраман. Аммо ҳукуматни, ватанимдаги бошқарув тизимини яхши кўришга мажбур эмасман...

2019


Репост из: Javohir Izzatulloh | blog
Azizlar, bu singlimizga (Abdullajonova Muhabbat To'lqin qizi) Alloh taoloning sinovi kelib, buyrak yetishmovchiligi xastaligi bilan shifoxonada yotibdi.

Ota-onasi va yaqinlari o'zlarida mavjud imkoniyatlarni hammasini sarflab bo'lishdi. Hozirda otasining buyragini bu singlimizga ko'chirib o'tkazish uchun tezroq jarrohlik amaliyoti o'tkazilishi kerak. Siz azizlarning ko'magingizga muhtoj bo'lib turibdi.

Bu qizimiz haqlariga duo qiling, imkoningiz bo'lsa, moddiy yordam uchun plastik raqam qoldiramiz:

6262570122525076
MUALLIMAXON KAMOLOVA (Onasi)

Tel: 937106333 (Otasi)


Репост из: Shohruxbek Alibek
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ularni aroq ichishga oʻrgatsak boʻldi”

Yurtimizni bosib olgan, boyliklarimizni talagan bosqinchilarning xulosasi.

Tarixchi akamiz Ixtiyor Esonovdan Toshkent tarixiga oid muhim faktlarni tinglaymiz.

➡️ Kanalga qo‘shiling:
Shohruxbek Alibek


Qanchalik yaxshi tarbiyalamang, u barbir o’zgaradi

Siz unga eng yaxshi tarbiya berishga harakat qilasiz. Kitob oʻqiysiz, yaxshi odatlarga o‘rgatasiz, yaxshi muhit yaratishga intilasiz. Lekin bir lahzada bularning barchasi bekor boʻlishi mumkin. Nega? Chunki farzandingiz telefonda ko‘rayotgan videolari, o‘ynayotgan oʻyinlari, multfilmlar bolangizni asta-sekin oʻzgartira boshlaydi.

Shuni biling, multfilm bo‘lsin, musiqa boʻlsin yoki oddiy bir video boʻlsin, bu noxush kontentlar siz berayotgan tarbiyaga qarshi ishlashi mumkin. Ularning ichidagi yashirin ma’nolar bolaning ongi, hatto fe’liga ta’sir qiladi.

Bola tarbiyasiga salbiy ta’sir koʻrsatmaydigan multfilmlar tayyorlashga ukamiz Temurbek Adhamov bel bogʻlaganlar. Bunday ezgu maqsadni qo‘llab-quvvatlash har birimizning burchimizdir.

Lola Animation’ni qo‘llab quvvatlash uchun bot’ga murojaat qiling!
👉🏻 https://t.me/lolaobunabot

Показано 20 последних публикаций.