Кейинги пайтларда "Тўғри овқатланиш" дастури билан озиш курсларига қатнайдиганлар кўпайиб қолди. Айтишларича, дастурдаги овқатланиш тартибига амални тўхтатиб қўйса, киши олдингидан ҳам ёмон семириб кетаркан.
Бунақа дастурлардан кўра овқатланиш бўйича ислом таълимотларига риоя қилган яхшимасмикин? Пайғамбар алайҳиссалом овқатланганда ошқозоннинг учдан бирини таом учун, учдан бирини сув учун ва охирги учдан бирини нафас олиш учун тақсимот этишни тавсия қилганлар. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш эса суннат.
Хилма хил таомларни устма-уст ейиш динда маъқулланмаган иш. Қани айтингчи, бу таълимотларга эргашган одам ҳаддан зиёд семириши, тўққориндан пайдо бўладиган касалликларга учраши мумкинми? Асосийси, булар муваққат тадбирлар эмас, балки турмуш тарзи ўлароқ одатга айланади.
Қолаверса бунга риоя қилиш бепул ва савобли иш.
20.12.2017 й.
©️Мубашшир Аҳмад