Ирода Мирзахоновна Алиева (17 Декабрь 1929, Тошкент – 7 Июль 1989, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (1967).
Тошкент Cанъат институтини битириб (1951), Ҳамза номидаги ўзбек давлат драматик (ҳозирги Ўзбек Миллий Академик драма) театрида ишлаган (1951 – 1972).
1972 – 89 йиллар "Ўзбекфильм" киностудиясида актриса сифатида фаолият юритган.
Насиба ("Оғриқ тишлар"), Муқаддас ("Чин муҳаббат"), Ширин ("Бир севги афсонаси"), Гузин ("Туркия ҳақида ҳикоя"), Камола (Р. Тагорнинг "Ҳалокат" романи асосида яратилган инсценировка – "Ганг дарёсининг қизи"), Марям ("Жазоир, менинг ватаним"), Асал ("Сарвқомат дилбарим"), Назокат ("Парвона") ва бошқа роллари орқали актриса лирик роллар ижрочиси сифатида танилган.
Юксак маҳорат, мукаммал саҳна нутқига эга бўлган Ирода Алиева қаҳрамонларининг дунёқараши ва ички кечинмасини ўзига хос шарқона хусусият, назокат билан ифодалашга эришган.
Кинода: "Акмал, аждаҳо ва малика" (1980), "Акмалнинг янги саргузаштлари" (1983) фильмларида ялмоғиз кампир образида намоён бўлган.