ҲАКИМА ОТАХОНОВА: “БУГУН ОИЛАДА ШУКРОНАЛИК ЕТИШМАЯПТИ!”
Бугунги меҳмонимиз Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ёш томошабинлар театри етакчи актрисаси – Ҳакима Отахоновадир.
Бир пайтлар у “Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” кўрсатуви орқали машҳур бўлиб кетган эди. Шу кунларда ҳам Ҳакима Отахонова “Оталар сўзи”, “Иқрор”, “Тақдирлар”, “Тақдир исканжаси”, “Буни ҳаёт дейдилар” каби теленовеллаларда бир-бирига ўхшамайдиган ролларни ижро этиб келяпти. Шу билан бирга бугун у театр саҳнасида ҳам фаолиятини давом эттиряпти ва ёшларнинг севимли устозига айланган.
Биз унинг санъатга кириб келиши, турмуш ўртоғи билан танишуви ва ижодий ишлари ҳақида мароқли суҳбат қурдик.
“ДАДАМ АКТРИСА БЎЛИШИМНИ ХОҲЛАМАГАНЛАР!”
– Актриса бўлишингизга нима туртки бўлган? Оилангизда санъаткорлар бўлганми?
– Ҳеч қачон актриса бўламан, деб ўйламаганман. Отам она тили ва адабиёт ўқитувчиси бўлганлари учун адабиётни, шеър ўқишни яхши кўрардим. Катта бўлсам, отамга ўхшаб ўқитувчи бўламан, деб юрардим.
Батафсил