⚡️Ўқувчилар ҳуқуқбузарлиги учун Миллий гвардияга жазо қўллаш ваколати берилмоқда
Сенатор Рустам Калоновга кўра, Миллий гвардия инспектор-психологларининг ҳаракатлари билан мактаблардаги давомат ўтган йилдан буён 50 фоиздан 95 фоизгача ошган. Эндиликда Миллий гвардия органларига болаларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, жамоат жойида сигарет чекиш ва алкогол истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаш ваколати берилмоқда.
25 январь куни Олий Мажлис Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.
«Бугунги кунда 1 нафар инспектор-психологга мактаблардаги бола сонидан келиб чиқиб 3 тадан 10 тагача мактаб тўғри келмоқда. Ўтган йилда мактаблардаги давомат кўрсаткичи 50 фоиз бўлган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 90-95 фоизни ташкил қилмоқда. Бироқ инспектор-психологлар томонидан вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш учун таянч пункти профилактика инспекторининг олдига олиб бориб, маъмурий жазо чоралари қўлланишини – инспектор-психологларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, ортиқча вақт сарфлашига ҳам сабаб бўлмоқда», — дейди сенатор Рустам Калонов.
Шу сабабли қонун билан Миллий гвардия ва ИИВ ваколатларига доир Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248 ҳамда 248-1 моддаларига ўзгартириш киритилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия органлари, шу жумладан унинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига МЖтКнинг 4 моддаси бўйича маъмурий ишларни кўриш ваколати берилмоқда:
Сенат қонунни маъқуллади. Ҳужжат президент томонидан имзолангач кучга киради.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU

👉 Болаларни тарбиялаш ва таълим бериш борасида мажбуриятларини бажармаслик (47-модда);Шунингдек, бу ваколатлар ИИВнинг вояга етмаганлар бўйича инспектор-психологларнинг ваколатларидан чиқариб ташланиши назарда тутилган. Сенаторларга кўра, қонун Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига мувофиқ келади ҳамда бюджетдан қўшимча харажатлар талаб қилмайди.
👉 Жамоат жойларида сигарет чекиш (56-1-модда)
👉 Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш (187-модда 1-қисми);
👉 Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш (188-модда) назарда тутилган маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколати берилмоқда.