Ta‘limga oid hujjatlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Kanalimizda Maktabgacha va maktab ta’limiga oid barcha hujjatlar joylanadi, ta’limiy yangiliklar yoritiladi.
Xalq ta’limi xodimlari uchun maxsus kanal.
Kanal manzili:
https://t.me/joinchat/Sysb1MrRfYGyQDFU

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Тез орада жорий йилги тоифа тестларига тайёрланиш учун назорат материаллари спецификацияси ва адабиётлар адабиётлар рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда

Маълумкин, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572 сон қарори асосида жорий йилнинг январь-июнь ойларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотларининг педагог кадрлари аттестатсиядан ўтказилади.

Шу муносабат билан вазирлик тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан таълим ташкилотлари педагогларини аттестациядан ўтказишга учун назорат материаллари спецификацияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

P.S.
Ушбу ўқув адабиётлари ва назорат материаллари спецификацияси малака тоифасини олиш учун аттестация имтиҳонларида иштирок этадиган номзодлар учун тавсиявий аҳамиятга эга

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


Баҳоларни ўз вақтида қўймайдиган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4949-савол:

Assalomu aleykum. Men ingliz tili fani o'qituvchisiman. 5-dekabr 6 A sinfidan Bsb 3 ni oldim. Lekin baholarni 17 kun kechigib qo'ydim. Va buning uchun zavuchim tushuntirish xatini yozdirdi. Boshqa takrorlanmaydi agarda takrorlansa chora ko'rilishiga roziman deb yozdim. Menga og'zaki holda oyligingnan ushlayman dedi. Men 200 mingdan ushlanadi deb o'ylab xo'p dedim. Lekin 500 ming ushlangan. Shu to'g'rimi? Oldinnan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда баҳоларнинг ўз вақтида қўйилмаслиги, бу меҳнат интизомини бузиш ҳисобланиши мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

💁‍♂ Айтиш керакки, бунда ходимга юқоридаги интизомий таъсир чоралари навбатма-навбат қўлланилмайди. Меҳнат интизомини бузишнинг даражасига қараб иш берувчи юқоридаги чоралардан бирини танлашга ҳақли.

Ундан ташқари ходим бундай ҳолатда биринчи марта огоҳлантирилиши талаб этилмайди. Шундай экан бу ҳолатда сизлар ҳам юқоридаги қоидалардан бирини танлашингиз мумкин. Бунда ушбу кодекс 313-моддаси қоидаларига риоя қилиш талаб этилади.

Яъни иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Қоиданинг мазмунига кўра сиздан биринчи галда тушунтириш хати олиш керак. Агар сиз тушунтириш хати ёзишдан бош тортсангизгина ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштиирлиши керак.

Шундан сўнг иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

‼️Агар бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, унда интизомий таъсир чораси нотўғри қўлланилган. Бунда сиз туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Савол: Тўғридан-тўғри олий малака тоифасини умрбод сақлаш учун ариза юбормоқчи эдим. Лекин,
pedagog.uzedu.uz - тизимида менинг педагогик стажим 18 йил кўринмоқда. Аслида эса ҳозирги кунга қадар 27 йиллик пед стажга эгаман. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади?

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари малака тоифалари олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда жорий этилган
pedagog.uzedu.uz - платформаси бир қанча электрон тизимлар билан интеграция қилинган ҳамда педагоглар тўғрисидаги маълумотларни шу тизимлардан автоматик тарзда олинади. Жумладан, педагогларнинг иш фаолияти билан боғилиқ маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — my.mehnat.uz - сайтидан олинади. Юқоридаги савол ҳолатга ўхшаш вазиятларда қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

биринчи қадам:-Таълим ташкилотида педагогларнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) —
my.mehnat.uz -сайтига киритишга масъул бўлган шахс (кадрлар бўйича мененжер ёки шу масалага масъул қилиб бириктирилган директор ўринбосари ва ҳ.к.з) томонидан маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги текшириб кўрилади.

иккинчи қадам: - педагог томонидан
'https://t.me/pka_tdi_uz/8363?comment=119469' rel='nofollow'>ONE ID -тизими орқали pedagog.uzedu.uz - платформасидаги шахсий кабинетга кирилади ва "педагог маълумотларини янгилаш" тугмачаси босилади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot


Савол: Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак?


Жавоб:Низомнинг 44-банди

Иккита босқич натижаларига кўра

:


а) олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кад

р:


✅ 80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган;

✅ 80 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига)

✅ туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно)
;

б) биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог ка
др:

❇️ 80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;

❇️ 70 баллдан 79 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;

❇️ 70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасн
о);

в) иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог
кадр:

✳️ 70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилган;

✳️ 60 баллдан 69 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланган;

✳️ 60 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан муста
сно);

г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педаго
г кадр:

✅ 60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

✅ 55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

✅ 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисоб
ланади.

Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисоб

ланмайди.

Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳу
қуқига эга.

P.S 44-1. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️🇺🇿 Ислом Каримов 87 ёшни қарши олган бўлар эди...

Бугун, 30 январь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.

Марҳумларнинг охирати обод бўлсин!


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестациянинг

биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 (35 та мутахассислик фандан+5
та педагогнинг касбий стандартларидан) та тест топшириғи берилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.

иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади


Математика, Информатика ва ахборот технологиялари, Физика, Кимё, Биология фанларига 120 дақиқа, қолган фан (лавозим)ларга 90 дақиқа вақт ажратиш режалаштирилмоқда
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔔 🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔥 70% ustama olish haqida



Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


2025 йил 1 июндан бошлаб мактабларда директор ўринбосари лавозимларидан бири тугатилади

Президентнинг 15.11.2024 й. ПҚ-393-сон қарорига кўра, 2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида (Президент, ижод ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари) ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизимини жорий этиш назарда тутилган.

2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосари – чақирувга қадар ҳарбий тайёргарлик раҳбари» лавозими тугатилади ва уларнинг штат бирликлари Мудофаа вазирлигига берилади, бу штат бирликлари ҳисобидан ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.

ЧҚБТ раҳбарларига:
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқитувчисининг базавий тариф ставкаси белгиланади;
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари ходимлари учун белгиланган йиллик меҳнат таътили берилади;
50 БҲМ миқдорида бир марталик дастлабки пул ёрдами ва уй-жой ижараси учун ҳар ойда БҲМнинг икки баравари миқдорида пул компенсацияси тўланади.

Ҳужжат билан:
➖ Ўқувчиларда Ватан ҳимоячиси бўлиш истаги ва интилишини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
➖ Таълим ташкилотлари негизида ташкил этиладиган «Жасорат мактаблари» ҳамда уларга бириктирилган вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқланди.

ЧҚБТ бўйича янгиланган ўқув дастурлари ва дарсликлар «Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси, фаол ҳаётий позиция» тамойили асосида яратилади, таълим ташкилотларида фанни ўқитиш ҳафтасига икки соат ҳажмида бўлади.

Мудофаа вазирлиги тизимида олий таълим муассасалари ҳарбий таълим факультетларининг «Чақирувга қадар ҳарбий таълим» йўналиши битирувчилари, олий маълумотли, Қуролли Кучлар захирасида (резервида) турган шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар қабул қилинадиган «чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари» лавозими жорий этилади.

Шу билан бирга, ЧҚБТ раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари (KPI) ишлаб чиқилади.

Республиканинг ҳар бир тумани (шаҳри)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида болаларни ёшлигидан Ватанга чексиз садоқат руҳида, жисмонан соғлом ва маънан етук шахс қилиб тарбиялаш бўйича «Жасорат мактаблари» ташкил этилади.


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


❗️Август ойидан барча хорижий тил ўқитувчиларида энг камида B2 даражадаги сертификат бўлиши шарт!

Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чҳора-тадбирлари тўғрисидаги қарори 9-бандига кўра, 2024-2025-ўқув йилидан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлишлари лозимлиги белгиланган. Лекин ММТВ нинг 31 июль 2024 йилдаги 03-12-1053 сонли хатига кўра, B2 сертификат олиш талаби 2025-2026-ўқув йилигача сурилган эди.

Кейинги ўқув йилидан, яъни 2025-2026 йилдан барча хорижий тил ўқитувчиларидан B2 сертификат талаб қилинади. Шу сабаб сертификати йўқ устозлар шу йил августгача сертификат олиб қўйиши мақсадга мувофиқ бўлади.


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


ped_mahorat_245+_attestatsiya.pdf
4.8Мб
#attestatsiya

📚 “PEDAGOGIK MAHORAT”dan tuzilgan attestatsiya savollari mutlaqo bepul taqdim etilmoqda!

BARCHA FANLARDAN YANGI ATTESTATSIYA SAVOLLARI EʼLON QILINISHI BOSHLANDI!

HAMKASBLARINGIZGA ULASHISHNI UNUTMANG!


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


500 ta Pedagogik mahoratdan testlar@e_baza_ishreja.pdf
2.8Мб
❗️Ushbu qo'llanma attestatsiyaga tayyorlanayotgan ustozlar uchun tavsiyaviy qo'llanma bo'lib, 500 ta testdan iborat. Testlar javoblari bilan berilgan.

P.S.: Bahorgi attestatsiyaga tayyorlanayotgan o'qituvchilarga yuborib qo'ying

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


❗️Ўқитувчиларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонун билан тақиқланди

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–901-сон, 01.02.2024 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланди.

☑️ Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

📁 Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади.

🚫 Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

❗️педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

❗️педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

❗️педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


⚡️Ўқувчилар ҳуқуқбузарлиги учун Миллий гвардияга жазо қўллаш ваколати берилмоқда

Сенатор Рустам Калоновга кўра, Миллий гвардия инспектор-психологларининг ҳаракатлари билан мактаблардаги давомат ўтган йилдан буён 50 фоиздан 95 фоизгача ошган. Эндиликда Миллий гвардия органларига болаларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, жамоат жойида сигарет чекиш ва алкогол истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаш ваколати берилмоқда.

25 январь куни Олий Мажлис Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

«Бугунги кунда 1 нафар инспектор-психологга мактаблардаги бола сонидан келиб чиқиб 3 тадан 10 тагача мактаб тўғри келмоқда. Ўтган йилда мактаблардаги давомат кўрсаткичи 50 фоиз бўлган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 90-95 фоизни ташкил қилмоқда. Бироқ инспектор-психологлар томонидан вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш учун таянч пункти профилактика инспекторининг олдига олиб бориб, маъмурий жазо чоралари қўлланишини – инспектор-психологларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, ортиқча вақт сарфлашига ҳам сабаб бўлмоқда», — дейди сенатор Рустам Калонов.

Шу сабабли қонун билан Миллий гвардия ва ИИВ ваколатларига доир Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248 ҳамда 248-1 моддаларига ўзгартириш киритилмоқда.

Хусусан, Миллий гвардия органлари, шу жумладан унинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига МЖтКнинг 4 моддаси бўйича маъмурий ишларни кўриш ваколати берилмоқда:
👉 Болаларни тарбиялаш ва таълим бериш борасида мажбуриятларини бажармаслик (47-модда);
👉 Жамоат жойларида сигарет чекиш (56-1-модда)
👉 Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш (187-модда 1-қисми);
👉 Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш (188-модда) назарда тутилган маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколати берилмоқда.
Шунингдек, бу ваколатлар ИИВнинг вояга етмаганлар бўйича инспектор-психологларнинг ваколатларидан чиқариб ташланиши назарда тутилган. Сенаторларга кўра, қонун Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига мувофиқ келади ҳамда бюджетдан қўшимча харажатлар талаб қилмайди.

Сенат қонунни маъқуллади. Ҳужжат президент томонидан имзолангач кучга киради.


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


❗️Энди вояга етмаганлар билан ИИБ эмас, Миллий гвардия шуғулланади.

Ички ишлар  органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид ваколатлари Миллий гвардияга ўтказилди!

2024 йил 5 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари (катта инспектор-психологлари) лавозимлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилди.

Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида Болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди, шунингдек вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологлар лавозимлари жорий этилди.

Янги ташкил этилган лавозимларда хизмат қилувчи шахсларга, шу жумладан вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини бериш зарурати юзага келмоқда.

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

👉 @r_kusherbayev


ЯККА ТАРТИБДА ЎТИЛГАН ДАРС УЧУН ҚАНДАЙ ҲАҚ ТЎЛАНАДИ?

@Yurist_Xizmati 4940-савол:

Саволим: Менга уй таълими хафтасига 1 соат дарс беришди. Умуман уй талимига қандай тулашади. Уларга алохида режа тузиш керакми? Кундалик комга қандай ёзиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрьдаги 638-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида Низомнинг 18-бандига кўра Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори:

➖ 1 — 4-синфлар учун 8 соат,
➖ 5 — 9-синфлар учун 10 соатни,
➖ 10-11-синфлар учун 12 соатни ташкил қилади.

☝️Бунда дарс жадвали ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади.

Шунингдек, дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳар бир фан бўйича алоҳида юритиладиган баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади.
Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиб борилади.

Мазкур низом ҳамда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ, якка тартибда ўтиладиган дарслар ўқитувчига тариф асосида бириктирилади.

💁‍♂ Шу билан бирга низом (ВМ 638-сон қарор) 33-бандига кўра ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади.

Энди қаранг! Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2435) асосан мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида компенсация тайинланади.

Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўмни ташкил этади.

✅ Шунга кўра сизга ҳам ҳар ой қўшимча 375 минг миқдорда компенсация тўланади, агар якка тартибдаги ўқувчининг уйи мактабдан 1.5 км ва ундан кўп узоқликда жойлашган бўлса.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
@RESPUBLIKA_FILOLOGLARI


⚡️ #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

⁉️Бир ўқитувчида бир фандан иккита (халқаро ва миллий) сертификат бўлса, бу ўқитувчига Сертификатлар учун 50+20=70 фоиз устама тўланадими?

Савол:
✍️ Мен Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактабларнинг бирида математика ва информатика фанидан дарс бераман. Малака тоифам иккинчи. Саволим, менда математика фанидан халқаро сертификат бор ва мен шу Сертификат учун 50% устама олмоқдаман. Агар, мен математика фанидан миллий сертификат олсам, унга ҳам қўшилиб устама тўланадими (50+20=70%) (А.Д.А)

Савол: ✍️ Мен мактабда рус тили фани ўқитувчисиман ва халқаро C1 (ТРКИ-III) сертификатим бор. Ҳозир 50 % устама оламан. Агар мен миллий сертификат олсам 50% устамамга 20% устама қўшиб бериладими?

❗️Жавоб: Йўқ қўшиб тўланмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-банди (г-кичик банди):
г) умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

P.S. Бу ўқитувчиларга Сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро Сертификат учун 50% устама тўланади
!

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️2024 йилда тўланган контракт тўловини 12 фоизини айни вақтда қайтариб олиш мумкин

Талабалар тўлаган контракт суммасининг 12 фоизини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ушбу видеода ҳаттоки, уйдан чиқмасдан контракт тўловининг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.

Аввал фарзандининг контрактини тўлашда 26 ёшгача бўлган чеклов бор эди. Ҳозирда фарзанди учун контракт тўлашда ёш чегараси олиб ташланган. Турмуш ўртоғи учун контракт тўлашда эса бу чеклов сақлаб қолинган.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


Rankings TOP-1000_2025.pdf
773.2Кб
⚡️Дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2025 йил учун тасдиқланган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities)
рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасалари ro‘yxati tasdiqlandi.

Ушбу рўйхат 2025-йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланиб туради.

Маълумот учун, ТОП-1000 олийгоҳларни тамомлаган талабаларнинг дипломлари Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз тан олинади (нострификация қилинади).


©️Таълим назорати


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


⚡️ 2025-yilning 1-yarmida bo‘lib o‘tadigan chet tili imtihonlari

✅ Chet tilini bilish darajasini aniqlash test sinovlari yanvar, fevral, mart, aprel va may oylarida o‘tkaziladi.

👨🏻‍💻 Test sinovi uchun talabgorlar my.gov.uz sayti orqali onlayn tarzda ro‘yxatga olinadi.

📍 Ro‘yxatdan o‘tishda talabgorlar o‘zlariga qulay bo‘lgan hududni tanlagan holda mazkur hududda test sinovlarida ishtirok etishlari mumkin.

📆 Test sinovlari qaysi tillardan o‘tkazilishi, ro‘yxatga olish muddatlari va test sinovi o‘tkaziladigan sanalar yuqoridagi rasmda keltirilgan.


Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU


Ўқитувчи 160% гача устама олиши мумкин, биласизми?

@Yurist_Xizmati 4936-савол:

Assalomu alaykum.Yoshim 53da. Ona tili va adabiyot fani oʻqituvchisiman. Toifam oliy. B+ darajadagi MSga ham egaman. Yanvar oyidan 50%lik ustama ham toʻlanar ekan. Savolim shunday: Bahorda boʻladigan 70% ustama uchun muddatdan tashqari attestatsiyada ishtirok etsam, 50%lik MS ustamaga ta'sir qilmaydimi? Mabodo 86 balldan oshirsam, hammasi birgalikda 120% lik ustama olishim mumkinmi? Javob uchun oldindan rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори 6-1-бандига кўра 2025-йил 1-январдан бошлаб педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш ҳамда сертификат олган педагог кадрларга базавий тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш амалиётини жорий этилди.

✅ Бунда синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса — 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади. Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.

❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда устамаларнинг барчасини тўлашнинг алоҳида мезонлари борлиги сабабли уларнинг ҳар бири тўлиқ тўланади.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
https://t.me/+Sysb1MrRfYGyQDFU

Показано 20 последних публикаций.