Умримнинг ўн куни...
Тақдир тақозоси билан амаким машинада кетаётганларида орқаларидан машина келиб урган, орқада аёллари ва кичкинагина чақалоқлари бўлган. Натижада фарзандга қаттиқ жароҳат етган. Касалҳонага олиб боришган. Менга қўнғироқ қилишди ва "экстренний" га етиб бордим. Реанимация бўлимига олиб кириб кетишиб бўлганакан. Аёлларга шароит бўлмагани учун уйга жўнатиб юбордик. Амаким ва мен ўша ерда қолдик.
Умримнинг энг сабоқлик ўн куни ўша ерда ўтди. Ҳар куни биргина эшикга минг ҳавотир ва ҳадик билан термулиб ўтирамиз. Ҳар куни келаётган беморларни кўриб додлаб юборгинг келади. Беморлар ҳолати бир олам бўлса, унинг ортидан келганлар ҳолати бир олам. Вақт шу қадар тўҳтаб қолганга ўҳшаб ўтадики шундай пайтда атрофда сиз каби кутаётганлар билан суҳбатлашиб қоласиз. Ҳамманинг кўзида ҳадик, дард, аламлар. Ҳаёт ва ўлим остонаси. Биргина сўз билан кўзларда қувонч ёки жудолик.
Жим-житлик ҳукмрон муҳутни қий чув тутди, бир она оёқяланг фарзандини кўтарганча "дод" деб, кириб келди. беш ёшлар чамаси мурғак гўдак ҳаммажойи қонга беланган, докторлар зудлик билан олиб кириб кетишди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, оламдан ўтгани ҳақида ҳабар билан чиқишди. Маълум бўлишича юк машинаси орқага олганда, дарвозага тегиб кетиб, болакайни босиб қолган экан. Онанинг додлаб йиғлашини ёзишга қалам ожиз. Эндигина камолотини кўраман деган фарзандидан айрилди. Эри қанчалик босишга, оғирроқ бўлишга ундамасин, онани фарйоди жимжитлик ҳукмрон масканни ларзага солади. Ўзингиз бир аҳволда турганда беиҳтиёр жуда ачинасиз. Одамлар "адреналин" олиш учун тоғларга чиқиб, ўзларини парашутдан ташлаганини, дарёга бориб қайиқда учганини кўриб туриб айтаман "Ҳақиқий "адреналин" керак бўлса, озгина вақт ажратиб, бориб туринг, Ҳақиқий "адреналинни" кўрасиз". Юрагингиз бир тез уриб кетса, бир тўҳтаб қолаётганга ўҳшайди. Ўша кунги болакайнинг сиймоси кўз ўнгимдан кетмай туриб яна бир аёлни олиб келишди. Айтишларича аёл сариқ касал бўлган, лекин ҳеч ким билмаган. Оғриқ ҳақида қайнонасига айтса "қўй ёғидан суркаб қўйинг, яҳши бўлиб кетади" деган. Докторлар кеч олиб келишганини, аёлнинг жигари ишдан чиқганини айтишди. Энг ачинарлиси эса қорнида саккиз ойлик боласи бор экан. Икки кун ўтиб аёл касалҳонада жон берди, болани сақлаб қолишди. Аёлини ўлганини эшитиб йиғлаётган эрни бориб башарисага бир мушт тушургингиз келади. Ззулм қилган қайнонага эса - сўз увол. Оддий касални деб эндигина йигирма учга кирган аёл энди дунйода йўқ. Ичингиз эзилиб кетади. Одамлар.... Наҳотки инсон қадри шунчалар паст бўлса? Бир аёлнинг ўлимига айбни кимдан оҳтарасиз? Эрданми? Қайнонаданми?.. ёки фарзандини гулдак қилиб ўстириб "Азроилга" берган ота-онасиданми?
У кун ҳам ўтиб улгурмай ярим кечаси аварияда жуда қаттиқ жароҳат олган бир йигитни олиб келишди. Жанжаллар билан. Уриб юборган йигитни касалнинг яқинлари роса сўкиб ургандан баттар қилишяпти. Бечора йиғлаб юборай деб турибди. Агар ўлиб қолса қаматишларини айтишди. Ичкаридан дорилар ёзилган рўйҳат олиб чиқилди. Табиийки йигитнинг қўлига топширишди. Чиқиб кетди. Шу зайл етти кун дори тошиди. Ҳар икки, Уч соатда, ёлғон бўлмасин юз эллик, юз етмиш минглик дори олиб келди. Гаплашиб қолдик. Ижарага машина олиб такси қилишини айтди. Дорига эса қарз олиб пул олиб келаётганини, қарз берадиган одам ҳам қолмаганини айтди. Бечора шу даражада ҳолатда эдики шу олти кун ичида кўз ўнгимда озиб, тўзиб кетди.
У ҳам майли, яна бир аёл боласини олиб келди. У ҳам неча кундан бери эшикга термулиб ўтирар эди. Ўша аёл ўзга аёл билан гаплашаётганда эшитиб турдим. Эри оламдан ўтиб кетганини, қайнона ва қайнотаси қари инсонлар эканини, туғма соқов эканликларини, уларни ташлаб кетишга кўзи қиймай уларга қараб, ҳам фарзандларини бир ўзи боқиб келаётганини, бу йил қиш қийин келганлигини, кузда пул ортириб буғдой олиб қўймагани учун қишда нонга зор бўлганини, нима қиларини билмай зоғора нон еганларини, ҳозир эса дориларга пули йўқлигини, докторларга ялиниб қарз сўраганини айтиб йиғлади. Ичларим титраб кетди. Шу аёл бугунги кунда бизнинг жамиятимизда яшаяпти, кимнингдур қўшниси, кимнингдир маҳалладоши, яна кимнингдур эса қариндоши........