Навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Бугун Сўх тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман секторлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари, корхона, ташкилот ва муассаслар мутасаддилари иштирок этишди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш, йўлларни таъмирлаш ва электр энергияси таъминотига боғлиқ муаммолар ечими, газ таъминотини яхшилаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, бола пули, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб уларга ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдам берилди. Ижроси ва бажарилиши юқори ташкилотларга боғлиқ бўлган ва муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олиниб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🇺🇿https://t.me/suxliklars