СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ
Веб-сайт - https://soh.uz/
Facebook - https://www.facebook.com/suxtumaniaoka
Youtube - https://www.youtube.com/c/SuxAnvar
Инстаграм - https://www.instagram.com/suxanvar/
Мурожаатлар - @soh_murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: E-AUKSION FARG'ONA
E-auksion.uz савдо платформасида Фарғона вилояти бўйича 6100 дан ортиқ мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишинг!

▪️
Фарғона шаҳридан 252 та (кўриш)
▪️ Марғилон шаҳридан 85 тa (кўриш)
▪️ Қувасой шаҳридан 333 тa (кўриш)
▪️ Қўқон шаҳридан 18 тa (кўриш)
▪️ Бағдод туманидан 380 тa (кўриш)
▪️ Бешариқ туманидан 689 тa (кўриш)
▪️ Бувайда туманидан 135 тa (кўриш)
▪️ Данғара туманидан 100 тa (кўриш)
▪️ Ёзёвон туманидан 179 тa (кўриш)
▪️ Олтиариқ туманидан 1853 тa (кўриш)
▪️ Қўштепа туманидан 89 тa (кўриш)
▪️ Қува туманидан 231 тa (кўриш)
▪️ Риштон туманидан 672 тa (кўриш)
▪️ Сўх туманидан 18 тa (кўриш)
▪️ Тошлоқ туманидан 221 тa (кўриш)
▪️ Учкўприк туманидан 114 тa (кўриш)
▪️ Фарғона туманидан 379 тa (кўриш)
▪️ Фурқат туманидан 134 тa (кўриш)
▪️ Ўзбекистон туманидан 273 тa (кўриш)

Савдоларда қатнашинг ва ер участкаси мулкдорига айланинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Сарикандалик ёшлар яна чемпион бўлди!

Бир ой давом этган "ЖИБ суд кубоги" турнири Сўх туманида ниҳоясига етди. Илк марта ташкил этилган мазкур турнирда "Сариканда ёшлари" жамоаси чемпион бўлди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сарикандаликлар мини-футбол тури бўйича “Ҳокими кубоги”да ҳам чемпион бўлишган эди.

Дастлаб мусобақанинг учинчи ўрни учун баҳс ташкил этилди. Унда "Мулгон" жамоаси "Шарқобод" футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.

Ниҳоят, ҳал қилувчи финал ўйини. Ўйин асосий вақтида ҳисоб очилмади. Икки қўшимча таймнинг биринчисида "Ҳазрати Али" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчисида эса сарикандаликлар ҳисобни тенглаштиришди. Пеналтилар сериясида эса "Сариканда ёшлари" 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, "ЖИБ суд кубоги" соҳибига айланишди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://t.me/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram


"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалда!

Ўзбекистон Республикаси Приздентнинг 23.11.2023 йилдаги 199-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2024 йилдаги 804-сонли қарорига мувофиқ ҳамда табиатни муҳофаза қилиш мақсадида Сўх тумани 1-сектор ёшлар етакчилари томонидан Жавпая массивига 200-туп анор кўчати экилди.

Анор кўчатларини етказиб беришда амалий кўмаклари учун туман ҳокимига самимий миннатдорчилик билдирамиз.


Баҳрамали Ҳайдаров - Сўх тумани Тул маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси

🇺🇿https://t.me/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram


Репост из: Reportyor tezkor xabarlar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#joyida

"Yashil makon" loyihasi So'xda keng quloch yoymoqda.

🗓 19.02.2025

12:00

@joyida_informatsion


Навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Бугун Сўх тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман секторлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари, корхона, ташкилот ва муассаслар мутасаддилари иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш, йўлларни таъмирлаш ва электр энергияси таъминотига боғлиқ муаммолар ечими, газ таъминотини яхшилаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, бола пули, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.

Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб уларга ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдам берилди. Ижроси ва бажарилиши юқори ташкилотларга боғлиқ бўлган ва муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олиниб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://t.me/suxliklars


Сўх тумани фермерлар Кенгаши конференция йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Сўх тумани фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг навбатдаги конференция йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков раислигида ўтди.

Тадбир аввалида Сўх тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг ўтган 5 йилда амалга оширган ишлари бўйича Кенгаш раиси ҳисоботи эшитилди.

Ўтказилган конференция йиғилишида учта масала атрофлича кўриб чиқилди:

Сўх тумани фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашини Сўх тумани фермерлар Кенгаши деб тасдиқлаш;

Сўх тумани фермерлар Кенгаши раисини сайлаш;

Сўх тумани фермер Кенгашининг раёсат аъзоларини сайлаш.

Тадбир давомида масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб,Фарғона вилоят фермерлар Кенгаши конференциясига делегатлар сайланди ва Сўх тумани фермерлар Кенгаши раиси лавозимига Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг 2025 йил 19 февралдаги 331-сонли тавсия хатига асосан Сўх туман фермерлар Кенгаши раиси лавозимига Баҳронов Суҳробжон Раҳмоналиевич номзоди кўрсатилди. Мазкур кўрсатилган номзод иштирокчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Конференция йиғилишида қишлоқ хўжалиги ташкилотари раҳбарлари ва 25 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://t.me/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram



Показано 7 последних публикаций.