Жараён
Бугун Сўх туманида Республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида туманимиз миқёсида ўрганиш ишлари давом эттирилди. Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган ишлар Республика давлат божхона қумитаси вакиллари томонидан айниқса, тизимли олиб борилмоқда.
Хабарингиз бор, мазкур қумита вакиллари томонидан Демурсад маҳалласида аҳолини қийнаётган масала – ичимлик ва суғориш суви муаммосини бартараф этишга доир амалий ишлар қилинмоқда. Бугун Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азаматжон Қодиров ва Сўх ирригация бўлими бошлиғи Ўткиржон Болтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ маҳалла ҳудудида тик қудуқ қазиш бўйича ўрганиш ишларини давом эттиришди.
Ўткиржон Болтабоевнинг сўзларига кўра, Симодон массивидаги ўрганишлар ўзининг самарсини берди. Тик қудуқ қазиш учун муносиб ер майдонлари танлаб олинди. Маҳаллада учта тик қудуқ қазиш режага киритилди ва келгусида аҳолнинг мазкур йўналишдаги муаммоси бартараф этилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати