Адолат Сдп Сурхондарё вилояти


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Каналимиз максади Адолат СДП вилоят кенгаши фаолиятини ёритишдан иборат.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зуҳриддин Мавлонов, Манзура Салимова ҳамда Эркин Ҳайитовлар ўрганишлар якунида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси фаолиятини назорат таҳлилдан ўтказдилар.
Депутатлар соғлиқни сақлаш вазири эътиборини соҳадаги мавжуд камчиликлар, ечимини кутаётган қатор муаммолар ҳамда фуқароларимиз томонидан билдирилаётган мурожаатларга қаратдилар.
Парламент аъзолари бошқарма фаолиятига замонавий АКТларни кенг жорий этиш орқали шаффофликни таъминлаш, беморларга навбатсиз даволаниш имконини яратиш борасида баъзи бир камчиликларни айтиб ўтишди. Бу борада гап кетганда, депутатлар томонидан оилавий поликлиникаларда намунавий тарзда электрон поликлиника тизими ташкил қилингани, у амалиётда ўз самарасини кўрсатгани қайд этилди. Бироқ, соҳа мутахассислари кенг эътироф этаётган ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда, воҳанинг чекка ҳудудларида ҳам жорий қилиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, ҳанузгача ҳудудларда бирламчи муассасага бириктирилган аҳолининг электрон рўйхати шакллантирилмаганлиги хусусида эътироз билдиришди.
Маълумки, мамлакатимиздаги барча туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибида бепул хизмат кўрсатадиган шифохоналар мавжуд. Бироқ, чекка туманларида бундай шифохоналарда баъзи тиббий аппаратлар йўқлиги сабабли воҳа аҳолиси пуллик асосда даволанишга мажбур бўлаяпти.
Шунингдек, депутатлар вилоятда онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ҳолати ҳам бироз бўлсада суст даражада эканлиги, вилоят бўйича хавфли ўсма касалликларини профилактик кўрикларда аниқланиши паст бўлиб 27,6 фоизни ташкил этиши маълум бўлди, қолган 72.4 фоиз беморлар мурожаат бўйича аниқланган. Соҳада малакали кадрлар етишмаслиги, лабораторияларда биохимик анализатор, автоклав, дистилятор, қуруқ ҳаволи стрелизаторлар билан таъминланмаган мавжудлари маънан эскирганлиги, бундан ташқари оилавий шифокорлик пунктларидаги мавжуд тиббий аппаратура ва жиҳозлар янгиланиши зарурлиги назоратга олинганлиги билдирилди.
Бундан ташқари, туман, вилоят ва республика миқёсидаги тиббиёт ташкилотлари ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш борасидаги муаммолар ҳам депутатлар эътиборидан четда қолмади. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болалар касалликлари ва ногиронлигининг олдини олиш йўналишидаги ишларни янада жонлантириш, бу борада илмий-амалий тадқиқотларни кучайтириш лозимлиги қайд этилди.
Ўрганишлар давомида депутатлар муассасанинг раҳбарияти ва ходимлари билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боришини билдирди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш ва беморларнинг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлаш борасида ўз таклифларини илгари суришди.
Муҳокамалар якунига кўра, кўтарилган масалалар юзасидан соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ тавсиялар ва таклифлар билдирилди.

▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat




Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зуҳриддин Мавлонов, Манзура Саломова, Эркин Ҳайитовлар Сурхондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттиришяпти. Депутатлар айни пайтда Термиз туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқлИ полиКлиниКасИ онкология бўлими фаолияти билан танишдилар. Ушбу тиббиёт муассасасида бирламчи тизимда аҳолига онкологик ёрдамни янада сифатли ташкил этишни йўлга қўйиш мақсадида касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Онконазорат хонаси фаолияти, моддий-техник база билан таъминланганлик даражаси, скрининг ўтган ва аниқланган беморларнинг электрон базаси мавжудлиги, беморлар маршрутизацияси, химиопрепаратларнинг мавжудлиги, нур аппаратларининг ишлаш ҳолати каби соҳа учун муҳим бўлган омиллар кўздан кечирилди.
Ўрганишларда онкологияда беморлар учун барча шароитлар яратилганлиги, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш учун энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланганлигининг гувоҳи бўлинди. Марказ шифокорлари ва ҳамшираларнинг малакалари тизимли равишда ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, соҳанинг давлат бюджети ҳамда маҳаллий бюджет томонидан молиялаштирилиш ҳолати ҳам ишчи гуруҳ назаридан четда қолмади.
Касалликларни барвақт аниқлаш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимларини янада такомиллаштириш бўйича шифокорларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Марказдаги тиббиёт ходимлари томонидан кўтарилган муаммолар ва таклифлар депутатлар томонидан қайд этилди ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўришга ваъда берилди.
Тиббиёт ходимлари билан ўтказилган суҳбат чоғида юртимизда аҳолини онконазоратга жалб қилиш, аҳолини онкология касаллигидан ҳимоялаш борасида ҳам таклифлар тингланди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat




Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий Кенгаши вакиллари томонидан Сариосиё туманида “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ЗООМ дастури орқали туманлараро онлайн семинар-тренинг ўтказилди. Унда Марказий аппарат ходимлари, вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари масъул ходимлари, депутатлар иштирок этди.
Семинарда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларига амалий ёрдам бериш, ҳудудий партия ташкилотларининг фаолиятини жонлантириш, жойлардаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинарни партия Марказий аппарати Фракция аъзолари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари (депутатлик бирлашмалари) билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Сарвар Эргашов кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларга мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда депутат ҳуқуқи, мажбурияти ва мақоми, давлат ва жамият қурилишида сиёсий партияларнинг роли, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш тартиби ва бошқа соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида маъруза қилди. Шунингдек, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунидан депутатнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, сайловчилар билан, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан олиб борадиган ишлари, депутат сўрови, депутатлик одоби, депутатнинг мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари зиммасида турган долзарб вазифалар, партия гуруҳлари ишини самарали йўлга қўйишнинг зарурати ва аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Семинар тренингда партия вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари Фахриддин Орифхонов ҳам сўз олиб халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари иш фаолияти самарадорлигини ошириш, партиянинг Сайловолди дастури ижросини таъминлаш жараёнига партия гуруҳлари аъзоларини фаол сафарбар қилиш масалалари ҳақида атрофлича тушунча берди.
Таъкидландики, партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни сифатли бажариш, депутатлик назоратидан унумли фойдаланиш, бунинг учун ҳудудларда ижтимоий масалалар бўйича мониторинг ишларини тизимли йўлга қўйиш долзарб аҳамиятга эга.
Маъруза давомида иштирокчилар депутатлик сўровларини расмийлаштириш, уларнинг муддатлари, бу борада давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбар ходимларини масъулияти ошириш ҳамда бошқа бир қатор депутат фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.
Аҳамиятлиси шундаки, иштирокчи хотин-қизлар ҳар жума куни “Иш жойимизда миллийликни тарғиб этамиз” шиори остида семинар-тренингда миллий кийимда қатнашдилар.
Мазкур семинар-тренинг иштирокчилар томонидан қизғин баҳсу муносараларга бой тарзда ўтди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat




Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
📍#Сурхондарё_вилоят_Кенгаши

Депутатларимиз Термиз шаҳар марказий поликлиникаси фаолиятини ўрганди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси аъзолари Зуҳриддин Мавлонов, Манзура Салимова ва Эркин Ҳайитовлар Термиз шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси фаолияти билан танишдилар.

Унда депутатларимиз бошчилигидаги ишчи гуруҳ аҳоли орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатига эътибор қаратилди.

Ўрганиш жараёнида аҳолига кундузги стационар хизматлар, тиббий суғурта, электрон поликлиника тизимлари йўлга қўйилганини эътироф этилди. Тиббий муассасада олиб борилаётган ишлар, кафолатланган дори-дармонлар, кадрлар захираси бўйича поликлиника раҳбарияти ва ходимлари билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, поликлиникадаги Онконазорат хонаси ҳам кўздан кечирилиб, интернет тармоғига уланганлиги, колпоскоп ва компьютерлар билан жиҳозланганлиги аниқланди.

Касалликларни барвақт аниқлаш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимларини янада такомиллаштириш бўйича шифокорларнинг фикр ва таклифлари тингланди.

Депутатларимизнинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Айни кунларда “Адолат” СДП Марказий аппарати ишчи гуруҳи партиянинг ҳудудий кенгашлар фаолиятини таҳлил қилиш, партия танилувчанлигини ошириш ҳамда лойиҳа ва дастурлари, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати ходимлари ҳамда Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳи Денов туманидаги “Гулистон”МФЙда жойлашган 80-ўрта умумтаълим мактабида бўлиб, муаммоларни ўрганди.
Хусусан, мазкур ўрта таълим мактабининг спорт инвентарлари билан жиҳозланиши аянчли аҳволда эканлиги, ҳатто оддий спорт тўплари мавжуд эмаслиги аён бўлди.
Мазкур қарийб 2000 дан зиёд ўқувчи таълим олаётган ўрта таълим мактаби кутубхонасида ҳам бадиий адабиётлар жуда камлиги ташвишланарли.
Шунингдек, 80-мактаб жамоаси илм даргоҳи 1970 йилда қурилгани, капитал таъмирлашга муҳтожлиги, ленолиумлар кўчиб яроқсиз аҳволга келганлиги, ёғин-сочинли кунларда унинг томидан чакка ўтаётганлигини баён этдилар.
Ишчи гуруҳи мазкур мактабни ҳам атрофлича ўрганиб Давлат дастурига киритиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланишини билдиришди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat



Показано 9 последних публикаций.