#Соя
Ваъда килинган бонус
99-қисм
Хаёлпарастлик муҳаббатга берилган тарифлар қаторида энг олд сафда келгани тўғридир.
Севиб қолган биров айниқса қиз бола учун, дунё фақат бир рангда кўринади. Қаерга қарама пушти ранг. Ҳаёт гўзал, атрофда қушлар сайраган. Кўзинга ҳеч нарса кўринмай бор диққат ва эътиборинг биргина кишида -унда бўлар экан. Мени ҳаяжонга солган ва менга ўзимни керакли хис қилдирган, ҳимоя қилган, эгалик қилиган, юзимдаги сабабсиз кулгу эгаси Ғайрат. Икки сатр... устига устак таҳдид жумласи. Бир калима бўлсада, чиройли ёки ишқий сўзи йўқ. Аммо мени бахтли қилишга етган қувватини таърифлашга тилим лол. Кеча кечқурунги ёзишмамиз қисқа, ҳатто якунланмаган бўлсада юрагим тинч, уйқуга ётдим. Тўнги азон овозини эшитгач уйғониб аввал намозимни ўқиб, кейин бир неча кундан бери кайфиятим йўқлиги ва орада соғлиғим туфайли иш қила олмагандим. Уйда онамга озроқ енгиллик бўлси деб, ишга кетмасдан рўзғорга қарашдим. Янгамдек хўжа кўрсинга иш қиладиганлар, одатда обдон тозалик олиб бормайди. Онам “қўй индама, ўзимиз қиламиз “десада, баъзан кўзига кўрсатгим келади. Ташқи ҳовли, ички ҳовли ҳамма ерини чиннидай қилиб, сув сепиб супириб олдим. Отам рахматли тириклигида, мол- қўй доим бўлгани учун ҳовлининг ички, энг чекка қисми доимий тозалик талаб қиларди. Ҳозир эса онамга эрмак ва уйдаги овқат чиқиндиси, ердаги ортиқча ўт-ўлан учун 2-3 қўй бор эди холос. Онам ҳам эрта азонда уйғониб, бир нималар билан банд энди. Мени ҳовлининг ички қисмида кўриб ёнимга келди. Яна нималарнидир ўйлаб чиққани, юзидаги ўйчан ва хомуш ифодасидан маълум.
“Маҳаллаком тўйга айтиб кетди “ деганида, масала тушунарли бўлди. Онам учун атроф муҳит фикри, ўз фикридан доим устун келар эди. Ҳозир ич- ичидан тўйга жуда боргиси келсада “одамалар нима дейди “ деган ўй уни еб тугатгани маълум. Бормаса бошқа дард.
“Болаларингни деб одамлар билан оранга совуқчилик тушса ёмон экан”
“Она..”
“Акангни айби бор эди. Бўйним қилдан нозик бу масалада. Лекин сенчи? Гарчи яна биз бордик тўй бўлмайди дея, шундай бўлсада масала қизинг бўлганда бошқа нарса экан. “ дея, гапиришимга рухсат бермай давом этди онам.
“Катталарда бунчалар қийналмаган эдик. Отанг иккаламиз ёш бўлган эканмиз-ми? Кучимиз етган экан, эплаб уйли жойли қилишга. Сен икки кенжада замонми ўзгарди, одамларми бошқа бўлди, қадрдон бўлиб юрган инсонларим билан орамга совуқчилик тушди. “ Онам Нодира холани назарда тутиб куйиниб гапириши менинг ҳам виждонимни қийнарди. Ўйламай- нетмай шошқалоқлик қилиб ҳаракат қилганим ҳозирда нафақат ўзимни балки онамни ҳам қийин вазиятга солиб қўйганди.
“Ғайрат билан ростдан ҳам гаплашиб юрибсизларми? Кўча куйда бизни масхара қилиб ? “ дея, сўради онам аччиқ зарда билан.
“Йўқ, она фақат телефонда” дедим бошимни эгиб.
“Ёлғон гапирма! Аканг сенин ҳушингдан кетган кунинг иккалангни кўрганини айтди.
Кўчада ҳам бемалол учрашиб юрган экансан-да ?”
“Ёлғиз эмас эдик она, Назира бор эди ёнимизда. Кеч тушиб қолгани учун бизни олиб кетгани келди. Акам келиб нотўғри тушунди. “ узук масаласини очмадим. Онам шундоқ ҳам биздан тўйиб кетган. Яна унга ҳар дақиқада акам кимлигини эслатиш бефойда.
“Зиёдани тўйи ўтсин, бу масалани бир ёқлик қилиш шарт. Унгача кўча-куйда ҳингирлашиб юриганини кўрмай эшитдингми?” деди бармоғини менга “тушунарлими” дегандек қилиб. Бошим билан чайқаб қўйдим.
Нонушта қилишга улгурмай салқинда шаҳарга етиб олай деб йўлга отландим. Охирги кунларда одатим бўлиб қолган телефонга тез-тез қараб яна бир неча бор такрорладим. Зиёда акасини Тошкентда деганди, балки келгандир балки йўлдадир менга бошқа ёзмай қўйишнинг сабаби, мобил алоқа антенаси йўқ бўлганигадир, деб ўйладим. Кўча бошигача етганимда Ғайратнинг мошинаси эшик олдида турганини кўриб,келибди дедим. Ҳаяжонимни яширишга ҳаракат қилиб тезда бекатга етиб бордим.
Давоми эртага :)