Сулҳиданинг ҳикоялари📚📚📚


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Hamma o'z hayot
hikoyasining bosh qahramonidir!
📚📚📚📚📚📚📚
Reklama uchun:
@sulhidaDavron_reklama
📖📖📖
Begona
Yashirin sirlar
Soya
Aksi dunyo
Maryam 1
Tugun
Sabila
Duduq

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва
барокатуҳ!
Муродбахш пайшанба тонги хайрли бўлсин!

Аллоҳ барчамизга куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.

🌷Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин!

@sulhidaninghikoyalari


#Соя

Ваъда килинган бонус

99-қисм



Хаёлпарастлик муҳаббатга берилган тарифлар қаторида энг олд сафда келгани тўғридир.
Севиб қолган биров айниқса қиз бола учун, дунё фақат бир рангда кўринади. Қаерга қарама пушти ранг. Ҳаёт гўзал, атрофда қушлар сайраган. Кўзинга ҳеч нарса кўринмай бор диққат ва эътиборинг биргина кишида -унда бўлар экан. Мени ҳаяжонга солган ва менга ўзимни керакли хис қилдирган, ҳимоя қилган, эгалик қилиган, юзимдаги сабабсиз кулгу эгаси Ғайрат. Икки сатр... устига устак таҳдид жумласи. Бир калима бўлсада, чиройли ёки ишқий сўзи йўқ. Аммо мени бахтли қилишга етган қувватини таърифлашга тилим лол. Кеча кечқурунги ёзишмамиз қисқа, ҳатто якунланмаган бўлсада юрагим тинч, уйқуга ётдим. Тўнги азон овозини эшитгач уйғониб аввал намозимни ўқиб, кейин бир неча кундан бери кайфиятим йўқлиги ва орада соғлиғим туфайли иш қила олмагандим. Уйда онамга озроқ  енгиллик бўлси деб, ишга кетмасдан рўзғорга қарашдим. Янгамдек хўжа кўрсинга иш қиладиганлар, одатда обдон тозалик олиб бормайди. Онам “қўй индама, ўзимиз қиламиз “десада, баъзан кўзига кўрсатгим келади. Ташқи ҳовли, ички ҳовли ҳамма ерини чиннидай қилиб, сув сепиб супириб олдим. Отам рахматли тириклигида, мол- қўй доим бўлгани учун ҳовлининг ички, энг чекка қисми доимий тозалик талаб қиларди. Ҳозир эса онамга эрмак ва уйдаги овқат чиқиндиси, ердаги ортиқча ўт-ўлан учун 2-3 қўй бор эди холос. Онам ҳам эрта азонда уйғониб, бир нималар билан банд энди. Мени ҳовлининг ички қисмида кўриб ёнимга келди. Яна нималарнидир ўйлаб чиққани, юзидаги ўйчан ва хомуш ифодасидан маълум.
“Маҳаллаком тўйга айтиб кетди “ деганида, масала тушунарли бўлди. Онам учун атроф муҳит фикри, ўз фикридан доим устун келар эди. Ҳозир ич- ичидан тўйга жуда боргиси келсада “одамалар нима дейди “ деган ўй уни еб тугатгани маълум. Бормаса бошқа дард.
“Болаларингни деб одамлар билан оранга совуқчилик тушса ёмон экан”
“Она..”
“Акангни айби бор эди. Бўйним қилдан нозик бу масалада. Лекин сенчи? Гарчи яна биз бордик тўй бўлмайди дея, шундай бўлсада масала қизинг бўлганда бошқа нарса экан. “ дея, гапиришимга рухсат бермай давом этди онам.
“Катталарда бунчалар қийналмаган эдик. Отанг иккаламиз ёш бўлган эканмиз-ми? Кучимиз етган экан, эплаб уйли жойли қилишга. Сен икки кенжада замонми ўзгарди, одамларми бошқа бўлди, қадрдон бўлиб юрган инсонларим билан орамга совуқчилик тушди. “ Онам Нодира холани назарда тутиб куйиниб гапириши менинг ҳам виждонимни қийнарди. Ўйламай- нетмай шошқалоқлик қилиб ҳаракат қилганим ҳозирда нафақат ўзимни балки онамни ҳам қийин вазиятга солиб қўйганди.
“Ғайрат билан ростдан ҳам гаплашиб юрибсизларми? Кўча куйда бизни масхара қилиб ? “ дея, сўради онам аччиқ зарда билан.
“Йўқ, она фақат телефонда” дедим бошимни эгиб.
“Ёлғон гапирма! Аканг сенин ҳушингдан кетган кунинг иккалангни кўрганини айтди.
Кўчада ҳам бемалол учрашиб юрган экансан-да ?”
“Ёлғиз эмас эдик она, Назира бор эди ёнимизда. Кеч тушиб қолгани учун бизни олиб кетгани келди. Акам келиб нотўғри тушунди. “ узук масаласини очмадим. Онам шундоқ ҳам биздан тўйиб кетган. Яна унга ҳар дақиқада акам кимлигини эслатиш бефойда.
“Зиёдани тўйи ўтсин, бу масалани бир ёқлик қилиш шарт. Унгача кўча-куйда ҳингирлашиб юриганини кўрмай эшитдингми?” деди бармоғини менга “тушунарлими” дегандек қилиб. Бошим билан чайқаб қўйдим.
Нонушта қилишга улгурмай салқинда шаҳарга етиб олай деб йўлга отландим. Охирги кунларда одатим бўлиб қолган телефонга тез-тез қараб  яна бир неча бор такрорладим. Зиёда акасини Тошкентда деганди, балки келгандир балки йўлдадир менга бошқа ёзмай қўйишнинг сабаби, мобил алоқа антенаси йўқ бўлганигадир, деб ўйладим. Кўча бошигача етганимда Ғайратнинг мошинаси эшик олдида турганини кўриб,келибди дедим. Ҳаяжонимни яширишга ҳаракат қилиб тезда бекатга етиб бордим.



Давоми эртага :)

644 0 0 68 110

#Соя

Бонус


98-қисм

“Нима деганинг у? Ўзинг айтдинг-ку келаверсин деб. Одамларга нега мени шарманда қиласан. Яна қизимнинг кўнгли йўқ дермишман. Сенинг ақлинг жойидами? Бир марта хотини шу гапни айтиб ташлаб кетган бировга бу гап айтиладими? Салгина ўйлаб кўр ўзинг. “
“Она, биз Ғайрат билан гаплашиб юрибмиз. У билан тортишиб қолгандим. Шунга сизга аччиқ устида айтдим .” Ғайрат онасига шундай деган бўлса, менинг ҳам бундай дейишимда бир муаммо кўрмадим. Ҳозир совчи масаласини ҳал қилиб олсам кейин Ғайрат билан гаплашиб оларман. У менга қўнғироқ қилмаса мен қўнғироқ қилсам, албатта жавоб беради биламан.
“Сени ақлинг йўқми қизим? Нима деганинг гаплашиб юрибмиз? Бир келдинг фотиҳани буз деб. Энди келиб гаплашиб юрибман дейсан?”
“Ғайрат билан гаплашиб юриб қандай бошқасига турмушга чиқман она?”
“Ҳа сени....” деб онам мени чимчилаб олишига сал қолганда, акам кириб келди ошхонага.
“Она овора бўлманг, меҳмонлар келмас экан. Жаназа бўлиб қолибди. Келишолмас экан” деганида акамнинг бўйнига осилиб рахмат бу хабар учун дегим келсада, ўзимни тутдим. Акам кетгач онамга қараб
“Бу илоҳий ишора” деганимни биламан онам қўлига ўқловни олганини кўргач, ошхонадан учиб чиқишимга тўғри келди.
🫧
“Бу қанақа юриш Малика ўлик балиққа ўхшайсан қани юзингдаги хурсандчилик аломати?”
“Сохта ишга қандай сохта хурсанд бўламан” дедим Назирага қараб.
“Охирги марта кўрсатаман юриб келасан. Ойна олдига қўлингда гул, лабингда майин табассум ва гулни сал пастга тушириб телефон камерасини гулга қаратасан тушундингми?”
Ғайратга қўнғироқ қилганимда кўтармади. Қайтиб ўзи ҳам қилмади. Зиёда келиб кетганига уч ярим кун бўлди. Лекин Ғайратдан ном нишон йўқ. Бор гапни Назирага айтганимда, яна доҳиёна фикр билан келди. Аввал мени кийинтирди. Оқ кофта, қора юпка бошимга ҳаво ранг рўмол. Пардозни ҳам ўзи қилди. Ҳеч қанча ўтмай қўлига гул даста билан келди. Ҳозир эса менга тинмай видеода ўзимни қандай тутишимни ўргатарди. Сабаби эса, Ғайратнинг жаҳлини чиқариш экан. Ғайрат телефонларимга жавоб бермасада, инстаграмга қўйиб бораётган видео рекламаларни кўриб бораётган эди. Ва кашфиётчи Назиранинг ақлига мени гул билан видеога олиб устига қўшиқ қўйиб, худди биров менга гул ҳадя қилдида, мен бахтли эканлигимни кўрсатишни айтди. Ишқилиб бошимга яна баттар иш очмаса бўлгани. Буни ақлига ишониб иш қилган мен ўзи ахмоқ . У айтганидек бир қўлимда телефон бир қўлимда гул билан ниҳоят видео олдик. Тезда устига қўшиқ танлади Райҳоннинг “Бахтли бўламан “ қўшиғини қўйди. Пастига кичкина ёзув билан “гул учун рахмат “ деб ҳам ёзди. Инстаграмга жойлади. Етмагандай видеони қайтиб қайтиб очиб кўрарди.
Бахтли бўламан албатта қачондир Бахтли бўламан ҳаётимда ман...
Қўшиқ матни тинмай бошимда айланарди. Кеч тушганига қарамай, ҳали ҳам уйга бормай Ғайратнинг эътиборини тортиш билан оввора эдик.
Натижами ? Натижа 0 ҳеч қандай гап йўқ, кўрмади ҳатто.
Уйга ўлгудек чарчаб келдим. Руҳий чарчоқ, мавҳумлик гирдобида қолганимдан эди асли. Овқат ҳам емай тўғри хонамга кириб ётдим. Алғов далғлов тушлар кўриб ётар эканман, телефонинг вибиратсия овози эштилди. Уйқу аралаш кўзимни очиб телефонга қарадим.
“Ўчир тез у видеони!!!” кўзим мошдек очилди. Юрагим тез ура бошлади, чунки смс эгаси Ғайрат эди. Қўлим қалтираб қолди нима деб ёзаман энди дея, ўйлай бошладим. Нимадир ёзсам гаплашишга баҳона бўларди.
“Ўчирмасам нима бўлади?” деб ёздим. Уни яна жавоб беришга мажбурлаб. Назирани мен яхши танимас эканман, бошида видео фикри билан келганида уни жеркиб берган эдим аммо билар экан қара дедим ўзимга.
Жавоб келди.
“Бирта маҳаллада яшашимизни эсингдан чиқардинг шекилли? Ўчирмасанг аканг, онанг демай келиб ўзим ўчираман у видеони?”



Давоми бор.

645 0 0 86 89

100 reaksiya boʻlsa 2 qism bonus tashlayman 😁😁😁😁

651 0 0 107 114

#Соя

97-қисм

“Акам айби йўқлигини айтиб, бу масалани ҳеч ким ҳатто мен, сен билмаслигимизни истаган экан. Фақат Фарҳоддан ҳар сафар биз ва сен ҳақида сўраганида, акамга маълумот олиб боришга қийналган. Аввал сен билан гаплашиб сенга вазиятни тушунтирмоқчи бўлган экан. Фақат буни эплолмагач, менга алоқга чиқиб бор гапни айтиб берди. Сени, онамни, оила аъзоларимиз ва қон қариндош дегандек бу гапни акам суди бўлиб оқланмагунча ёки айблов қўйилиб ҳукм берилмагунича ҳеч кимга билдирмаслик қарорини олдик. Онамнинг соғлиғини биласан. Онам боласига ишонсада, гап сўзни кўтара олмаслигини билардик. Айниқса сизнинг олдингизда хижолат бўлиб ўзини еб қўярди. Тергов узайиб кетавергач мажбур тўйни кейинроққа чўзиш кераклигини акам билан маслаҳатлашиб сизларга билдирдик. Акам ҳар гал сенга уйланиши ҳақида гапириб, сени уни кутишинга қаттиқ ишонарди. Сабаб қилиб мен унга айтганман “Нима бўлсада мени кут деганман “ дерди доим. Аммо сен ҳам ўзингча ҳақли эдинг. Мен бўлсам, балки мен ҳам сенингдек йўл тутардим. Акам оқланиб чиқди. Уйдагилар ҳали ҳам бу гапларни билишмайди. Онамга акам, сен билан гаплашиб юрибман акаси қўймаганини учун у фотиҳани қайтарди аслида биз келишиб бу ишни қилдик деди. Токи, Лутфия хола онамга сени бошқа бировга узатишмоқчи эканликларини айтганга қадар. Сенга бу гапларни аввалроқ айтишим лозим эди. Бироқ, акам ўзи сенга тушунтириб ўзи айтишини тўғри деб билгандим.” Зиёда гапларини айтар экан, кўнглим бўшаб йиғлай бошладим. Ғайратнинг бошқа хотини ёки ўйнаши йўқ экан. Менга айтган гапларини эсладим. Кут деган эди. Ишонма деган эди. Аммо мен ишондим ва ҳатто кутолмадим. Ўзини ақилли билган бир ахмоқ эканлигимга яна бир бор амин бўлдим. Вазиятни ўз қўлларим билан чигаллаштириб бўлган эдим.
“Акангдан бир неча кундан бери хабар йўқ” дедим, ниёят биринчи марта саволни очиқ бериб.
“Акам Тошкентга кетган. Ўша ерда ишламоқчи энди. Онамни кўндирдик. Менинг тўйимдан сўнг улар ҳам Тошкентга кўчиб ўтишади. “деди, Зиёда хомуш оҳангда. Ғайрат қишлоқдан бутунлай кўчиб кетар эканда. Қўрқув, беҳузурлик уни қайтиб кўра олмаслигимни билишим мени гангитиб қўйганди. Зиёда таклифномани менга узатиб шу жумлаларни қурди.
“Ҳеч нарсага қарамй тўйимга келсанг, жуда хурсанд бўламан “ дедида, мени қаттиқ қучиб хайрлашди.
У мени қучар экан, хаёлимда Ғайрат мен билан бутунлай видолашгандек бўлди. Кўз ёшларимни жимгина артдим. Зиёдани кузатгани чиқдим. Бир неча ой аввал изига тушган мошинани ва унинг эгаси, мен кутубхонада учратган йигитни кўрдим. Зиёда адвокат йигитга турмушга чиқаяпман деган эди. Демак Фарҳод, Ғайратнинг ҳам дўсти ҳам адвокати энди эса куёви бўлишини билдим. Зиёда мошинага ўтирар экан Фарҳод боши билан менга салом берди. Зиёда қўлини кўтариб, яна бир бор хайрлашганда, мен ҳам унга қўлимни кўтариб хайрлашдим.
“Ким у?” дея қулоғим остига келиб гапирган Назирани пайқамай қолдим. Кўйлагим ёқасини ушлаб, ичимга бир неча маротаба тупуриб, унга жаҳл билан қарадим.
“Нима бўлди? Хаёл суриб турган эдинг-ми?” деди худди айб унда эмасдек.
“Назира, Ғайрат сенга қўнғироқ қилдими ёки смс билан бўлса ҳам мени сўрамадими?” “Йўқ, уни ўша аканг билан тортишган куни кўрганим “ Телефонимни олиб унга қўнғироқ қилмоқчи бўлдим. Энди исмини топиб яшил ишорага босаман деганимда,телефоним жиринглай бошлади.
“Қизим яхшимисан? Бугун эртароқ ишингни тугатиб кел. Меҳмонлар келишади бир ўзим улгурмайман. Опангни айтгандим боласининг мазаси йўқ экан” онам мехмон деб айтган кишилар ким эканлигини оз- моз тахмин қилгандек бўлдим. Ва Ғайрат билан гаплашишдан аввал бошимдаги бу- хотини ёқтирмай кетиб қолган номзод масаласини ҳал қилиб олишим кераклигини ўйладим. Сумкамни олиб тўғри қишлоққа йўл олдим.
Онам ҳар совчи келганида, худди биринчи марта кутаётгандек ҳаяжонда бўларди. Уйга бориб тўғри унинг олдига, ошхонага бордимда у билан жиддий гаплашиб олишим кераклигимни айтдим.
“Онажон сиздан ҳозир умримда бор ёғи бир неча марта илтимос қилганимни эсладим. Доим сўзингизни икки қилмай айтганингизни бажариб келдим. Сиздан яна бир илтимосим бор бугун келадиган совчиларга йўқ денг. Қизимни кўнгли йўқ деб айтинг “

670 0 0 152 116

#Соя

96-қисм

Инсон мияси шундай таъсирчанми? Унга тегишли бўлмаган бир гапни эшитиб, уни қандай ўзига олиб чуқур таҳлил қилиши мумкин? Худди шу иш, кўрган расмим хақида ҳам рўй берди. Хаёлимнинг бир бурчагида расмдаги жумла “Сенга кераксиз бўлган нарса балки бошқаси учун неъматдир“ Ғайрат бошқа биров учун неъмат бўлмайдими? Лутфия хола онамга бу гапни еткизган бўлса бошқа жойда ҳам бу гапни кўтариб юргани аниқ. Туриб-туриб ёдимга тушса бу гаплар, яна юрагим ғалати сигналлар билан мени қийноққа солар эди. Қарзи ёдига тушмадими бу одамни? Узугимни топиб бер деб, неча маротаба гапирди энди нима ўзгарди. Озроқ пул йиғиб ўзим қарз баҳонасида ёзсамми? Дунёда бошқа дард қолмагандек, яна озроқ қўлим бўшалганида Ғайратдан нега дарак йўқ дея сиқилишни бошладим.
Ҳаво иссиқ, кўча эшиги очиқ аммо ташқаридан биров бизни кўрмасин дея парда илиб қўйган эдик. Назира реклама деб қўярда қўймай кўчга чиқариб қўядиган кўчма ёзуви бор реклама тахтаси ясаттирган эди. Кўчада ўтган қайтганинг кўзи тушса бу ерда бир тикиш хонаси борлигини билсин истадик. Эшикнинг кўчага очиқ қисми тақиллагач, мен бошимдаги рўмолимни тўғирлаб эшикка қараб юридим. Пардани кўтарганимда эшик олдида Зиёда турарди. Яна ҳар доимгидек чиройли кийинган юзида эса маъсум табассуми. Уни кўрганимга хурсанд бўлдим. Ақлим бирдан Ғайрат ўзи бўлмасада синглисини мендан хабар олгани жўнатибди дея, ўйладим. У билан қучоқлашиб кўришгач, уни ичкарига таклиф қилдим. Саломлашиб ва сўрашиб олгач, Назира бизни танишлигимизни билиб иши борлигини айтиб чиқиб кетди. Иши аслида йўқ, лекин шу баҳонада дўконга бориб келишини билдим.
“Ишларинг анча кўп экан, хурсанд бўлдим “ деди атрофдаги буюртма матоларига қараб.
“Аллоҳга шукур, бўлаяпти ўзингда нима гаплар?” дедим нима гаплар қисмини қайси маънода сўраганимни сиз тушундингиз.
“Тинчлик, мен ҳам сенга таклифнома олиб келдим. 10 кундан кейин тўйим бўлаяпти. Вазият бундай бўлишини истамаз эдим. Сени яқин дугона сифатида ва албатта бўлажак янгам сифатида ёнимда туришингни истардим. Келишинга унча умидим бўлмасада, янада таклифномангни беришга келдим” деганида юрагимга маҳзун бир туйғу ерлашиб олди. Кўзим тўлди. Акаси мендан бутунлай воз кечиб бўлибди демак. “Сен учун хурсандман, бахтли бўлинглар “ дедим, овозим титраб чиқсада.
“Малика,ҳозир бу гапларнинг мавриди эмас биламан, аммо сен билан гаплашолмадик анчадан бери. Сен ўз ишинг билан, мен ўз ҳаётим билан бўлиб кетдим. Сен билан орамни нима бузганини аниқ билмасамда тахминим бор. Фақат акам, сенга ўзи айтсин деб кутгандим. Лекин эштишимча бошқа қарорлар олибсизлар. Лутфия хола келиб айтди бизга ҳам.”
“Зиёда..”
“Илтимос, мени эшит. Бу сафар бу гапларни сенга айтишим, акам билан орамни бир умр бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Лекин айтмасам ва сен ҳақиқатни билмасанг виждоним мени тинч қўймаслиги аниқ. Акамни мен ҳам ҳамма каби Польшага кетган деб билардим. Кейин билсам, бошига жуда катта ташвиш тушган экан. Унинг ўртоғи,бўлажак турмуш ўртоғим Фарҳод. Менга қўнғироқ қилиб учрашиб олишимиз кераклигини айтганида, мен ҳам вазиятнинг қанчалик жиддий эканлигини билмас эдим. Акам ҳеч қаерга кетмаган экан. Чет элдаги ишлаган корхонаси акамга катта ва ўта жиддий молиявий айблов қўйиб, акам устидан шикоят қилган экан. Биз акамни Польшада деб юрган пайтимиз, аслида у терговда ва суди бўлгунга қадар вақтинчалик хибсга олинган экан. “ эшитган гапларимдан юрагим ҳўпиқиб кетди. Мен Ғайратнинг хотини бор деб юрганимда у қамоқда эканми?

657 0 0 10 50

#Соя

95-қисм

Уч кун уйда ётиб дам олганим етарди. Ишларим бошимдан ошиб кетган, мен эса онамнинг назоратидан қутулолмай қолгандим. Бугун ўзимни анча яхши ҳис қилишни бошлагандим. Мен чарчоғим танамда эмас, руҳимда эканлигини ҳеч кимга англатолмадим. Менинг ёлғиз ва бўш вақти кўп бўлиб ўтиришим, ўзи катта хато эди. Чунки ҳаракатсиз ва бошқа нарсага чалғимаган вақтим, ақлим ва фикрим бир кишида эди. Уни охирги бор акам билан жанжаллашиб қолган куни кўргандим. На қўнғироқ ва на бир хабар бор эди. Куни бўйи ўзи гапирмай, қўшиқ қўйиб берса ҳам гўрга эди. Назира бир ўзи майда- чуда тикиш ва буюртмаларни бажаришга ҳаракат қилсада, янада ҳар куни бир ўзи эплай олмаслиги ҳақида минг марта шикоят қўнғироғини амалга оширарди. Ундан бир марта Ғайрат ҳақида сўрадим,хабари йўқлигини айтди. Балки ундан аҳволимни сўраб тургандир деб умид қилгандим, аммо яна шахзодамиз жимжитлик қасами ичгандек эди. Маҳаллада, йўлда, кўча- куйда, ҳеч қаерда на уни ва на унга тегишли бировни учратдим. Шаҳарга етиб олгач, аввал бозорга тушиб бир нечта матолар харид қилдим. Инсон кайфияти унинг танловларида ўз таъсирини ўтказишига, яна бир бор амин бўлдим.Сотиб олган барча матоларим, рангида кайфиятим кўринган эди. Назира юзини буриштириб “Нима бунлар?” дея, энса қотирса-да, елкамни қисиб қўя қолдим. Уч кун ичида менинг ҳаётимда ҳеч нарса ўзгармаган бўлсада, Назира ҳаётида эса 24 соат камлик қилиб, кўнгил ишларини бошлаб юборишга улгурган экан. Сотувчи солиқчи Ғайратнинг буюртмаларини битириб, у билан яқиндан танишиб бир- бирларининг телефон рақамларини алмашишга ҳам улгуришибди. Фақат унинг айтишича, бизнинг сотувчи Ғайратимиз биз ўйлагандек солиқчи эмас, аксинча солиқ идорасида оддий ишчи, Назиранинг таъбири билан айтганда секритар эмиш.
“Ҳаёлларим солиқчи шахзода, ҳаётимда учратганим эса оддий колежни битирган секритар ходимча. Эҳ, аттанг “ дея, куюниб гапирар эди.
“Назира нега уни пастга ургандек гапирасан? Ўзинг ҳам қизил диплом билан битирган, олий маълумотли эмассан-ку?”
“Бир эҳтимол, деган эдимда. Менга ҳам ўқимишли биров насиб қилибди ва ниҳоят дегандим.
Майли борига барака. Ҳозир сенга бир расм жўнатаман кўр” дея телефонини қўлига олди.”
Телефони чиқариб, менга айтган расмини жўнатди. Расмдаги тасвир шу-бир аёл кўп қаватли уйларнинг деразасидан бир эркакни улоқтираяпти, ундан пастки қаватда яшайдиган бошқа аёл эса сават чиқариб у эркакни илиб олаяпти. Фақат расм бундангина иборар эмас. Юқорида турган аёл юзидаги ифода норозилик бўлиб, пастдаги аёлнинг ифодаси шукур дегандек, хурсанд тасвирланган. Ва пастида ёзув “Сенга кераксиз бўлган нарса балки бошқаси учун неъматдир “ расмга қараб турганимда, Назира гапида давом этди. “Мен ҳам ноз қилиб одам танласам, шундан ҳам қуруқ қолиб кетаман деб қўрқаман
“деди, кулиб.
“Дўкон ўзиники экан нимадан қўрқасан, иши яхши пули бор”
“Эҳ, у ёғи бошқа муаммо. Дўкон уники эмас, ижара экан. Ичидаги нарсалари отасининг пулига олинган. Ғайрат эса бу дўконни ишлатар экан холос”
“У бизга дўкон эгасиман демаса, биз бирор нарса дермидик?”
“Йигитлар икки турда ёлғон гапиради-да, бир ўзига ишончи йўқ ва кўнгилига ёққан қизни шундай кўндиришни режа қилади. Иккинчиси яширадиган бошқа ҳаёти бор. Шундан ўзини бошқача қилиб кўрсатади. Қайсиси ваҳимароқ, унисини билолмадим “
Бу гаплар мени ҳам ўйловга солиб қўйди. Мен туйғуларга берилиб, бошимни юрагим деворларига уриб, ўз- ўзимга азиятлар яратар эканман Ғайрат мендан яширган 7 ойи бор. Уни нега унутиб, ҳис ҳаяжонга берилиб турибман?. Ичимдаги бу иккиламчи чалкаш ўйларнинг биргина сабаби, Ғайратга қаттиқ кўнгил бериб қўйганимдан. Тутуриғи йўқ ҳисларим билан, куним давом этарди.
Ишимиз анча баракали бўлиб, бош қашишга вақт топа олмадик. Орада телефонимга қараб қўйишдан ўзимни тўхтата олмасдим.


#СОЯ


МУАЛЛИФ: СУЛҲИДA ДAВРОН

 
Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!

СОЯ

ҚИССA

95-ҚИСМ


 
@sulhidaninghikoyalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Соя

Маликага гул ҳадя қилган сирли исм ким? Бироздан
@sulhidaninghikoyalari да



МУАЛЛИФ

Сулхида Давом
🌺

687 0 0 14 15

#яширин_сирлар

50-қисм

“Озодлик проспекти-1, Radisson меҳмонхонаси. Бор ва вазифангни тугат. Борис ва ҳал қилинадиган ишни ўрганишимиз шарт, чунки бу иш бизни қизиқтиради.
Овчи”.

Смсга қараб, яна бир бор ўқидим. Мен у меҳмонхонага нима деб борар эдим? Бор- йўғи эътибор тортишим керак эмасмиди? Бориб бу одамнинг қўйнига киришим қолганми энди?
Қўйнига кир дейилмаганди смсда, лекин у ерга нима деб бораман? Ичимдан қаттиқ уфф тортиб, келган йўлимдан қайтиб, катта залга чиқдим. Атроф деярли йиғиб олинган бўлиб, фақат ташкилотчилар юришган эди.
“Азизам Шахзода, сени йўқотиб қўйдик, дея жуда қўрқдим. Ажойиб ўйин қобилиятинг бор. Менга албатта дарс беришинг керак.”
“Жаноб Цезар, сиз шундоқ ҳам омадли ва яхши ўйинчисиз. Сизнинг бор- йўғи диққат билан ҳамла қилишга эҳтиёжингиз бор."
“Камтарлик сендек ақлли ва гўзал қизга ярaшмайди. Сени фақат овчи сифатида кўрганимдан афсусдаман. Менинг юртимда сенингдек зукко аёлларга нима дейилади биласанми? “
“Биламан десам бир нарса ўзгарадими?”- деганимда, бошини эгиб юқори паст қилиб кулди.
“Сенга ўхшаган аёлларни “тузоқ” дейишади, ҳатто оловли тузоқ. Яқин борсанг куйдиради, узоқ қолсанг иссиғи ўзига тортади”.
“Унда эҳтиёт бўлиш керак, шундайми?” -деганимда, бу сафар баландроқ кулди. Ҳатто 33 тиши кўринадиган даражада.
“Эҳ, Шахзода ёш бўлганимда ва Римам бўлмаганида сени қочирмаган бўлар эдим”.
“Буни ҳақорат қабул қилайми жаноб Цезар, ёхуд илтифот?”
“Бу бир илтифот эди азизам, фақат сенга бир ёмон хабарим бор, дўстим Жавоҳир у ёнидаги рақиб хоним билан боя чиқиб кетишди.“
Radissonга кетишгандир? Менинг эса, уларнинг ортидан бориб жосуслигимни қилишим керак, Цезар амаки, дея олмадим. Агар бу одам ҳам шу “жамоадан” бўлса, демакки Борис деган одамни таниши керак. Ахборотни кимдан олганимни аҳамияти бормикан ўзи?
“Цезар, мен сиздан бир кишини сўрамоқчи эдим. Борис...” гапимни тугатмасимдан Борис исмини эшитиб юзини буриштирди.
“Жавоҳирнинг ёнидаги хотиндан эшитдингми? Менимча, уни овлашинг сал қийин масала. Одам бой, лекин русча айтганда ғирт зануда. Сен яхшиси у ҳақида ўйлама. Жавоҳир биз билан ҳамкорлик қилмасин дея, Татянани Жавоҳирга соқчи қилганини кўрмадингми?”




Давоми бор.

763 0 0 10 34

#яширин_сирлар

49-қисм

Тезда залга қайтиш учун у ердан чиқдим.
Жавоҳирнинг телефонда ким биландир гаплашаётганини кўрдим. Дарров телефондаги wifi бўлимига кириб, текшириб кўрдим. Wifi ишларди, фақат махсус код билан. Демак, йиғиннинг бу қисмида фақат махсус меҳмонларгагина wifi хизмати бериларди. Қолган хавфсизлик учун эса, антена сигналини кесадиган ускуна ўрнатишган экан. Ўзимни қўлга олиб, катта зал томон бориб ўша ерда бирор бурчакда, телефон билан боғлиқ ишимни ҳал қилмоқчи бўлдим. Фақат катта залда оломон тарқалиб, тозалик ишлари бошлатилган экан. Бировларнинг кўзига ботмаслик учун чеккароқ жой қидирдим. Чап томонда хоналар кўзимга кўринди, ўша томон юрa бошлаганимда, Баҳаранинг йиғлаб бир хонадан чиққанини кўрдим. Энди у томон юриб, нима бўлганини сўрамоқчи бўлганимда, қўли билан фақат жосуслар тушунадиган ҳаракатни -“аралашма”ни қилганини кўргач, бу ҳам ўйиннинг бир парчаси эканлигини билдим ва индамай йўлимда давом этдим. Баҳара чиққан хонадан бир одам телефони қулоғида, жаҳли чиқиб бир нарсалар дея гапирар ва Баҳаранинг орқасидан кетаётган эди. Уларга кўп эътибор бермай, мен ҳам ўз вазифамга қайтишим керак эди. Тез- тез юриб хоналардан бирини эмас, чиқиш белгиси бўлган эшикни очдим. У ерда бинонинг қаватлар орасидаги зина бор эканлигини кўрдим. Кириш жойи тинч бўлмаслигини ўйлаб, бир қават юқори зинага чиқдим. Худога шукур, антена бу ерда бор эди. Атрофни кузатиб, кузатув камераси бор- йўқлигини кузатдим. Бехавотир жой эканлигига амин бўлгач, махсус телефонимни очдим. Ҳеч қандай хабар йўқ эди. Таажжубландим. Чунки овчи менга нима қилишим борасида кўрсатма беришлиги, мен эса шунга қараб иш қилишим лозим эди. Лабларимни ички қисмини асабдан тишлаб, нима қилишни ўйлаб кўрдим. Ундан хабар йўқ бўлса, мен хабар қолдираман унда, дея, смс ёзаётган эдим-ки, юқорида, адашмасам мен турган қаватдан бир ёки икки қават тепа эшиги очилиб, бир эркак овози эшитилди. Телефонда гаплашаётган эди. Олдинига эътибор бермоқчи эмас эдим. Лекин овоз эгасини танидим. Телефонда гаплашаётган эркак Жавоҳир эди. Жуда ҳам қўпол овозда исмини айтиб Жасур “эрка” ни сўкди. Гапни яхшироқ эшитиш учун оёғимдаги туфлини ечиб, секин -аста деворнинг энг чекка қисми билан яна бир қават чиқмоқчи бўлдим. Бу бир аҳмоқлик эди, агар Жавоҳир телефонда гаплашиб пастга юриб келса, мени кўриши аниқ эди. Унда нима дея жавоб берар эдим? Шунинг учун юқорига чиқиш фикридан воз кечдим. Оёқ кийимимни ерга аста қўйиб фақат бир- икки зина йўлакчасини босиб, бўйнимни юқорига қаратиб кўринмас бўлиб туришга урундим.
“Сен п*га айтдим аралашма, мен ўзим ҳал қиламан деб!!! Ўчир, отамни аралаштирма. Қаердан биламан нима б*ейсан энди. Менга вақт керак. Борис бу хабарни эшитмасдан, бу ишни тўғрилаш керак. Радиссонга бориб, сенга айтаман нима қилиш кераклигини. Мендан хабар кут к*, ўз билганингча иш қилма. Мен бу ерда к*ни йиртиб юрибман, сен у ерда с* ма !!!”
(📚Жаргон учун узр, қаҳрамоннинг эмоциясини кўрсатиб бериш учун керак эди📚)
Бақиргани худди биров эшитмасин, дегандек эҳтиёткорона бўлсада, жаҳли чиққани, қони қайнаганини юзма -юз кўрмасамда сездим. Очилиб ёпилган эшик овози келганида, Жавоҳирнинг кетганини билдим. Оёқ кийимимни қайтиб кийиб юрагимнинг тез урганини сокинлаштира бошладим. Нафас ол, 1.2.3.4.5..... Ниҳоят бироз тинчланиб, махсус телефонни олиб Овчига хабар қолдирдим. Ўлжани кўрганимни ва охирги телефон суҳбатини эшитганимни. Борис деган одамнинг исми, Radisson меҳмонхонаси, ҳаммасини ёзиб жўнатгач, телефонни кафтим ичига уриб хабар кутишни бошладим. Кутганингда вақт ўтмайди, деганлари шу эканда. Жосуснинг иши бор йўғи маълумот йиғиб, хабарини бериш эди. Бугунлик вазифам тугаганди наздимда. Энди меҳмонхонага бориб, мазза қилиб дам олсам ҳам бўларди.
Афсус, хаёлларимни чиппакка чиқишига сабаб бўлган смс хабарни олдим...

748 0 0 12 30

#яширин_сирлар

48-қисм

“Йўқ, мен ўйнагандан кўра кўпроқ кузатишни ёқтираман,"- деганимда, унинг ишораси билан у кўрсатган томон юра бошладик. Жавоҳир телефонни қулоғига қўйиб, бировга нимадир деб гапирди. Атрофда мусиқа овози бўлгани учун аниқ бир нарса эшита олмадим. Гарчи, бу ерда бўлишимдан мақсад, Жавоҳир ҳақида маълумот йиғиш эканлигини билсамда, бу иш унчалик осон бўлмаслигини вақт ўтган сайин яхши билиб, кўриб турган эдим. Татянанинг белидаги қўли то махсус хонагача турди, фақат ичкари кирганимизда, стол атрофида аллақачон уч киши бор эди. Цезар ва Жавоҳир билан ўйинчи сони беш ва ҳар кишининг ёнида ё аёл ёки эркак кузатувчиси бор эди. Рима меҳмонлар билан банд бўлгани учун Цезарга мен кузатувчи бўладиган бўлдим. Татяна қўлини Жавоҳирнинг бўйнидан ўтказиб олиб, у ўтирган ўриндиқ дастаги жойига ярим ўтириб, бошини Жавоҳирнинг елкасига қўйди. Жавоҳир тамакисини ёқар экан, худди бу оддий ҳолдек тутарди ўзини. Ва бу аёл, узоқ вақтдан бери ҳаётида экандек ҳаракат қиларди. Мендан хоҳланган мақсад Жавоҳир орқали “оилага “ кириш бўлсада, унинг эътиборини қандай тортишим мумкин эканлиги ҳақида олган барча дарсларим ёдимдан кўтарилди. Ўзимни худди бировнинг ҳаётини бузиб кирмоқчи бўлган бировдек ҳис қилдим ва бу ҳис менга ҳеч ҳам ёқмаётган эди. Ўйин бошлангач, Цезарнинг қанчалик бу ишда хом эканлигини кўрдим. Қўлидаги карталар шунчалик омадли тушган бўлсада, нотўғри ҳамлалар қилиб ўзига қийин қилаётган эди. Охири чидолмай ўйинга узоқдан бўлсада аралашгандек бўлиб, Цезарга бармоғим билан карта устига қўлимни қўйиб туриб уни йўналтириб турдим. Гарчи, биринчи ўйинда ўрта ёшли, кўзлари қисиқ бир одам ютган бўлсада, иккинчи қўлда Цезар ўйинни олди. Мен ҳар кўзим Жавоҳирга текканида, унинг менга шубҳали кўз билан қараб турганини ҳис қилдим. Карталар такрорий тарқалганда, секин- аста уларни бировга кўрсатмай очар экан, мийиғида кулганини кўриб қолдим. Ўйин яна бошланиб, беш кишидан иккитаси ўйинни тўхтатиб чиқди. Қолган уч киши эса давом этарди. Цезар ҳар қанча менинг карта борасидаги маҳоратимга ишоган бўлсада, ўйин азартини йўқотмаслиги учун, ўзимни четга тортиб бу сафар кўп қўшилмадим. Орада бир -бирининг устидан кулишар, оғизларидан турли хил ҳақоратлар чиқар ва туришига қараганда булар соатларча муккасидан кетиб ўйнай оладиган аҳволда эдилар. Цезарнинг юрган ҳамласига Жавоҳир қаҳқаҳа отиб, “бу гал омад меники қария,“-дея картани столга ташлади. Очиқ картага қараганимда кўзим беихтиёр унга тушди, чунки ердаги карта саккиз қарға эди. Жавоҳир кулимсираган кўзларини мендан узмай гапирди: “ Мен укамга ўхшаб омадли эмасман, у кўпинча ҳар ўйинни ютиб юради. Фақат қизиқ, саккиз қарға менга ҳар гал келганида менинг омадим чопади,”- у бу жумлаларни айтар экан, менинг ютинганимни худди ҳамма эшитгандек бўлди. Жавоҳир аҳволидан мамнун, ёнидаги аёл эса уни бошқа бир жўшқинлик билан табриклади.
“Оҳо, менсиз қиролимни ўққа тутибсизлар,“- дея Рима қўшилди орамизга. Ўйин яна давом этар экан, менинг қиладиган кўп ишим йўқ эди. Агар Жавоҳирнинг эътиборини оз бўлсада тортган бўлсам, мен билан гаплашиб, бу ерда нима қилишимни сўраши мумкин эди. Фақат вазият мен ўйлагандек бўлса? Акси ҳолда, буларнинг орасига қандай, қай вазиятда киришим менга катта муаммо бўларди.
Ўйин ҳали ҳам давом этар экан, мен узр сўраб у ердан узоқлашдим. Ўз эҳтиёжим бор эди биринчидан, иккинчидан эса Овчидан бирор хабар бор- йўқлигини, ҳамда, ўлжа билан учрашганимни билдиришим керак эди. Аёллар ҳожатхонасига бориб кабинкаларнинг бирига кириб, тезда телефонни қўлимга олдим. Фақат аксиликлар мени тарк этмаётган кўринади, чунки бу ерда антена йўқ эди. Махсус телефонни сумкамга солиб, ўз шахсий телефонимни олганимда унда ҳам шу аҳвол эди. Агар тахминим тўғри бўлса, умумий меҳмонлар залида антена бор. Лекин тор доирадаги бу томонда йўқ.


#Яширин_сирлар

Муаллиф: Сулҳида Даврон

Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратганингиз учун ташаккур.

Ёқимли мутолаа тилаймиз.

Қисса

48-қисм

@sulhidaninghikoyalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал  из қолдиради...

🥀 Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...


НИЯТИ  ПОКЛАРГА  КУН
     ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!



@sulhidaninghikoyalari


#Соя

94-қисм

Бонус

Ёз чилласида музлик қоплади руҳимни. Тиззам менинг назоратимга бўйин эгмай қалтирар, ёнимдагилар сезиб қолмасин дея ўзимни “қутилгандек” тутиб турганим. Худди шарни охирги нафасинг билан мажбурлаб пуффлаб шиширар экансан, бир томондан ёрилиб кетмасин деб юрак ҳовучлаб тургандек эдим.

Тўхтанг! Дарров тўлманг кўз ёшларим,бурним учи қалтирама, қошларим оғир юк кўтаргандек, бўйнингни букма. Кўкрак қафасим одатдагидан зиёда кўтарилиб тушма. Эй, худойим бу қандай оғир ва азобли ҳис. Нега ундан қутилдим деб хурсанд бўлиш ўрнига юрагим бунчалар санчиб оғрияпти? Нега руҳим, кири ювилиб сиқилиган матодек, ўз атрофида йиғилиб, бужмайиб турар? “Она!” десам, ҳазиллашдим денг, озроқ бўлсада қийноғим озайсин дея ёлворсам, айтган гапини қайтиб олар-ми, экан? Катта гапирганимга ҳали қанча бўлди? Чингиз Айматовмиш,мантиқ- ҳислардан устундек, баланд парвоз гапирган худди мен эмасдек. Нега ўша кўп ишонган мантиғим мендан қочаяпти? Севги деган қироллик тугатилиб, ақл ва идрок деган мустақил давлат қурилмаган эдими, менинг тушунчларимда? Қани кучли ирода? Нега дод деб йиғлагим келаяпти? Худбинликнинг чўққисими бу? Ишқ эмас-а? Бор ёғи қўлидаги ўйинчоғи олинган қиздек инжиқлик қилишга уринияпман, шундай эмасми? Қани, ҳар гапда тинмай қулоғимга жумлалар шипшитган ақлим? Нега бунчалар ожиз ҳис қиляпман ўзимни? Бир вужудда яшаб келган тенг ҳуқуқли, бир- бирига энг қийин вазиятда кўмаклашган, бир бутун эмасми биз? Рашк- деган душман билан жангда қолдим-ми, ёлғиз? “Сен бошқага турмушга чиқаман деганда ҳаммаси қулай эди-да, энди унинг ҳақли танлови бўлган ишга, сен нега рози эмазсан?” дея, койирди бир бурчакда ўтирган виждоним. Аммо виждонга қулоқ тутадиган даражада идориким йўқдек.
“Сиз қаердан эҳтингиз хола?”дея, сўради Назира. Менинг ўзим билан бўлган ички қўзғолонимга вергул қўяр экан.
“Лутфия айтди. Нодира айтибди. Мавжуда қизини уғлимга бермаса ялинмайман, бошқа қиз мингта. Ойгулни қизи бор, Робияни қизи бор олади биттасини. Ҳамма нарсам тайёр. Бугун совчиликка борсам эртага тўйини қиламан дебди “
“Эҳ, хола қани шунча гапни ичида сиз айтган гап.Юрагимни ёрдингиз?”
“Сени нега юрагинг ёрилади? Сен тегмоқчи эдингми Ғайратга? Товба?”
“Бўртириб гапирганингизга айтдим-да”
Онам ва Назира бир- бири билан тортишар экан, мен чуқур бир нафас олиб бердим. Ким энг кўп бўртирар мусобақаси ташкил этилса, финалда онам ва Назира иккаласи қолиши аниқ. Уларга қараб энди юзимдаги табассумни йўқота олмас эканман, ичимдаги бошқа бир душман- шайтон пичирлаб, “Ғайрат бошқа қизга одамини жўнатмаган бўлиши мумкин, аммо бу унинг онасининг ақлида бошқа номзодлар йўқ дегани эмас. Балки сенинг хабаринг ҳам бўлмас “ деди. Юзимдаги табассум ҳамон ўчиб, ўрнини жиддий ўйчан ифода қоплади. Телефонимни олиб беришини айтдим, Назирага. Онам бошимга оғриқ кирди деб, хонадан чиқди. Назира менга яна бир нималар десада, менинг бутун диққатим телефонимда, нега кечадан бери бир смс ёки қўнғироқ йўқлиги ҳақида мулоҳаза бошлатган эдим.


Давоми бор

813 0 0 103 70

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Соя

Ғайрат билан Малика шунча воқеадан сўнг, бир бирининг кўзига қарай оладими?

@sulhidaninghikoyalari

798 0 1 13 16

#Соя

93-қисм

“Нималар дейсан Назира ?” деганимда, ерда ётган ёстиқ ёнида, деярли кўринмас турган телефонни кўрсатди. Нимани назарда тутганини билмаганим учун, тушунмаган ифода билан қараганимда, бир сакраб ўрнидан турдида, телефонни қўлига олди. Телефон янгамники эди. Болалар ўйнаб қўйиб кетгандир десам, Назира экранни менга қаратиб тутқазиб турарди. Телефон экранида самолёт ишораси ёниқ бўлиб, шу билан бирга диктафон, яҳни овоз ёзиш қисми очиқ эди. Назира менга, мен Назирага қараб тикилиб қолдик. Янгамдан ҳар хил қитмирлик кутишим мумкин, лекин телефонини овоз ёзиб олиш учун орамизга қасдан ташлаб кетиши, балки кейинроқ бирор баҳона билан келиб олдимиздан олиб чиқар ва гапларимизни эшитиб эрига бошқача қилиб етказарди.
Ғайратнинг олдига чиққан оқшомимда ҳам бизни водеога олиб акамга кўрсатганди. Нияти нима экан бу аёлни?
“Бу телефони янгангники эмасми? Боя ташқарида шу телефон қўлида эди?” дея ҳайрат билан Назира телфонга қарарди. Бир икки телефони орқа олдинига қарадида? энг бошидан Назира билан гаплашган гапларимиз қайт этилган жойини ўчириб менга жим ишорасини кўрсатди ва телефони ўрнига қўйди. Ва худди энди келгандек бўлиб, мен билан аввал сўрашди, кейин яхши ёмонлигимни сўраб қўли билан менга ҳам гапир ўйинни давом эт дея, ишоралар қиларди. Нима қилаётганини билганим учун, уни айтганини қилдим фақат, Назира мен кутмаган гапларни баландроқ ва худди оддий сухбатдек гапира бошлади.
“Аканг кеча жаҳли чиққани, ана-у мегажин ўйнашини деб-ми? Шундай чиройли ақилли хотини бор, ахмоқни қилган ишини қара эссиз.”дея, менга қўли билан янгамни ёни олиб гапиришимни кўрсатишга ҳаракат қиларди.
“Янгам яхши хотин, акамни ҳурматини доим ўрнига қўйиб келади. Акам ўзи ноинсоф бўлмаса, янгамдек хотини қаердан топади?” деганимда, қўли билан зўр ишоратини қиларди. Яна кераксиз ўзимизни гаплар каби кўринган тикиш ҳақида, мижозлар ва буюртмалар ҳақида гаплашиб турганимизда, эшик очилиб янгам чой кўтариб келди. Назира менга кўзи билан билдирма жим тур дегандек бўлди. Уни тушуниб индамадим.
Янгам чойни ва бир ликопчада қандни қўйиб, ўзини билмаганга олиб аста телефонга яқин ўтирди. Кейин “Болалар атрофни тўзитибди “дея, нарсаларни йиғишни бошлади. Биз телефони олиб тезроқ чиқишини кутдик. Ниҳоят мақсадига эришгач, хонадан чиқиб кетди. Назира менга қараб кулгач, бу сафар “жим” деб, мен унга ишора қилдим.
“Бунчликка боради деб ўйламаган эдим” дедим, ҳайратим ичимга яшира олмай.
“Ким билади нечанчи мартаси бу?”
“Ҳозир бу овозни эшитгач, ҳеч шубҳа қилмайдими? Билмайдими қастдан бошқа овоз ёзганимизни?” деб сўрадим, ҳали ҳам кулгидан ўзини тўхтатолмаган Назирага қараб. “Йўқ, у аввал гапга эътибор беради, кейин ақли хуши жойида қолса, овозни шовқинни таҳили қилади. Эрининг ўйнаши борлигини эшитиб, тамом бўлди бошқа нарса унга иккинчи даражали.

“Эри майли-ку, биз нега уни мақтадик мен буни тушунмадим?” дедим, бу сафар мен ҳам кулиб.
“Эҳ, дўстим душманинг кимлигига қара! Агар сенга очиқча жанг қилса, сен ҳам очиқ ҳаракат қил. Агар писмиқни ишини қилиб сенга зарар етказмоқчи бўлса, унда сен ҳам унга шундай жавоб қайтар. Мақташга келсак, душманинг сени у ҳақидаги яхши фикрларингни билса, унда сенга камроқ ҳужум уюштиради. Келин зоти нега қайинсингил ёки қайинопа,қайинонасининг ўзаро гапларига қизиқсин? Сабаби битта, “қани мени нима деб ёмонлашар экан?” деган фикрда бўлади. Шунинг учун, мақтаб қўйди-ки, бир ерлари ҳаво ўлиб юраверсин.“ Назиранинг ўзига хос гаплашиш услуби бор эди. Унинг кўп кишилик оилада катта бўлгани, ҳамда тинмай ҳамма нарсага бурнини суқиб, қизиқиб юриши балки “доҳиёна “ фикрлашига сабаб бўлгандир. Назира билан гапимиз тугамай кетганида, онам келди хонага аҳволимни сўради. Назиранингда энди гаплардан хабари борлигини билгач, мени ларзага соладиган жумласини айти.
“Ғайрат деган балодан қутилдик. Ойгулнинг қизига совчи жўнатибди “
...

803 0 1 45 69

#Соя

92-қисм

🫧

“Амма,амма, амммааа” кичкина бармоқчалар бир- бир юзимга, кўзим ва бурнимга тегар экан, жиянларим атрофимда эканлигини билдим. Бошимнинг ичи ҳали ҳам қоронғулик ва бўм- бўш бир ғовакдек ҳис қилардим. Кўзимни секин очганимда, уйимизда хонамда ётганимни кўрдим. Қаттиқ асабийлашиш натижасида ҳушимдан кетган кўринаман. Деразадан ташқарига қараганимда кун ёришганини кўрдим. Шунча ухлаган эканманми деб, ўйлаб қолдим. Қўлимдаги оғриқ ўзини билдирганида, томиримга осма укол қилишганини билдим. Ҳойна-ҳой тинчлантирувчи бирор дори- дармон қилишган бўлишса керак .Чунки ҳеч нарсани билмай, эшитмай қолишимнинг бошқа асоси йўқ. Кеча қаттиқ қўрқув босган эди. Уйга келиб, яна акамдан ўлгудек калтак ейман деган хаёл, асосий сабаб бўлган бўлса керак. Акамга айтган гапларимни эсладим. Унга ҳеч қачон бунча баланд овозда гапиш у ёқда турсин, гап қайтармаган эдим. Балки шунинг учундир ичимдаги бўшлиқнинг сабаби. Болалар атрофимда чувалашиб ўйнар экан, ташқаридан Назиранинг овози эштиларди.
“Холажон, нима солдингиз бунинг ичига? Ҳмм битта қаймоқ шунақа там бердими? Менга ҳам ўргатинг “ деб, онамга яна бир нималарни еб гапирарди. Хона эшиги очилиб аввал янгам, кейин Назира кириб келди. Янгам юзимга қараб, “ Ўзингизга келиб олдингизми?” дея, киноя аралаш сўраганида, болалари этагига ёпишди. Назира эшикдан кирар кирмаз, менга яқинлашиб юзимдан ўпарди.
“Юринглар дадага борамиз,амма дугонаси билан ўзаро гаплари бордир” дея, жиянларимни хонадан олиб чиқди.
“Худога шукур яхши экансан, юрагим ёрилай деди ҳушингдан кетганингни эшитиб”
“Яхшиман сен кимдан эшитдинг?”
“Кеча сизлар кетгач Ғайрат... Ғайрат почча анча ўзига келолмай ўтириб қолди. Дўкондан сув олиб чиқдим. Юзлари шишиб кетганди. Сендан хавотир олиб, менга қўнғироқ қилдирди. Сен жавоб бермадинг,кейин холамга қилдим. У киши ҳам билмас экан. Холам бечорани қўрқитиб қўйдим шекилли, кейин аканга қўнғироқ қилиб билиб менга айтди. Чунки йўлга чиқдим қишлоққа келаяпман деганимда хавотир олмаслигимни айтиб қўнғироқ қилди. Малика, Ғайрат поччанинг аҳволини кўрсайдинг, у одам сенга қанчалар ичи куйганини, тинмай сени ўйлаб асаб бўлганини “акаси калтаклаб қўйдими?” дея, қайта-қайта мендан сўради. Ҳатто, ҳозир ҳам мен жосус сифатида келдим. Мени чин дўст деб билсанг, сенга маслаҳатим йўқот у бошқа почча номзодини. Сизнинг ишқингиз худди филимлардагидек. Рамео Ғайрат ва Жулетта Малика романтика... “ деганида, қўлига бир урдим.
“Эй, хаёлпараст Рамео ва Жулетта ўлади ахмоқ”
“Э, ўлганингизча ҳали бор.  Икки душман оила фарзандлари, ҳамма тўсиқларга қарши бир- бирига ошиқ ва ...”
“Ва икки ахмоқ бир -бирини ўлди деб ўзини ўлдиради” дея гапини тугатдим.
“Сенинг айтган Рамео ва Жулеттанг ғарб қиссаси бизники эса шарқ фожеаси. Шекеспеар у машхур ишқ асарини,биз каби оддий одамларга ёзмаган. Бизга тўғри келадигани Чингиз Айматовнинг “Сарви қомат, дилбарим “ асаридаги бош қаҳрамон, севги ва мантиқ орасида мантиқни танлаб уни севган,  йигитдан воз кечади. Нега? Чунки хиёнатини кечира олмайди “
“Ғайрат почча, сенга хиёнат қилганми? Ким билан?”
“Хиёнат деган тушунча, фақат бошқасини топганда бўладими? Умидларимга хиёнат қилди. Орамиздаги ишончга хиёнат қилди, бўлдими?”гап тушунмас қизга, мен дард айтиб нима қиламан дедим ўзимга ўзим.
“Малика???” овоз оҳангидан яна бир нималарни сўрашини билганим учун уфф, дегандек нафас олдим.
“Малика дўстим Чингиз отанинг қаҳрамонларини билмадим-у, лекин сизнинг уйда бошқа хиёнат бор” деди овозини вахимали қилиб.


#Соя

91-қисм

“Эртага бунга совчи келаяпти. Ўзи рози бўлиб келсин деди, ўлдираман сени агар яна яқинида кўрсам! “ дея, Ғайратга дўқ қиларади. Ғайратнинг ранги оқарди. Акамдан қўрқанидан десам, шу пайтгача у билан бирма-бир жанг олиб борган у бўлса. Юрагимни ёқиб кул қиладиган бир қараш қилди менга. Кўзим ёшини артиб, бўлди қилинглар дейишдан бошқа нарса билмай турганимда, акам Ғайратнинг тўхтаб турган аҳволидан фойдаланиб яна бир мушт тушурди биқинига. Икки букилиб қолган Ғайрат, унга жавоб қайтармади. Ғайратнинг ерга чўкиб қолган ҳолатини кўриб, адойи тамом бўлдим. Бориб қўлидан тутиб турғизиб қўйишга жасоратим етмади. Акам икки қадамда менга етиб “Юри!!!” дея, бақириб қўлимдан судраб кетар экан, мен учун жаҳаннам эшиклари қайта очилганинг аломати эди. Ортимга бир қараганимда, Назира мошинадан тушиб, Ғайратнинг олдига борганини кўрдим. Акам судраб кетаётган танамга, виждоним оғир юк бўлиб юкланди. Катта йўлга қараб кетар эканмиз, уйга боргунимизча акамга нега Ғайратнинг мошинасида ўтирганим сабабини айтмасам, бугун уйдан ўлигим чиқиши аниқ гап. Дунёнинг энг жирканч ҳақоратларини ҳатто умримда биринчи марта эштаётган гапларимни ҳазм қилишга қийналиб, қўлимни охирги куч билан ундан тортиб уни тўхташга мажбур қилдим. Йўл ўртасида мени дўппослашга журъати етмас эди.
“Мошинасига ўтирдим, чунки мажбур эдим. Сизга берган узукни нега уларга қайтариб бермадингиз? “ деганимда, ўтдек қарашларини менга қаратиб турганди.
“Кимга сотдингиз ёки кимга бердингиз? Тоши қимматбаҳо олмос экан. Фотиҳани қайтарган бўлсанг узугим қани деб келди. Мен узукни берганмиз деб ўйлаганим учун, хаёлимга ҳам келмаганди уни пуллаб юборганингиз. “дея, аччиқ кўз ёшлар тўка бошладим. У эса, қошларини чимириб олиб айбини тан олгандек жим турарди.
“Милицияга ёзиб бераман қарзингни тўламасанг деди. Баъзи шартлар қўйди”
“Онасини...!!!” дея, яна ўзи билган ҳақоротларни бошлади.
“Етмадими шунча менга жабр қилганингиз? Нима қилдим мен сизга? Айбимни айтинг. Сиз Зиёдага хиёнат қилганингизда, бечора қиз ўзини бир нарса қилиб қўймасин деб, уни томони олганим-ми айбим? Сиз синдирган шиша билан, менинг шаънимни кесишди. Иффатимни одамлар орасида оёқ ости қилишди. Ҳали ўзимга келолмай, шу дашномдан қутилиб ўзимни ўзим эплаб оёққа тураман деганимда, бўйнимга сизни деб яна қарз минди. Ўша узукни пулини тўлайман деб эртаю кеч ухламай ишлаб келаяпман. Бугун кеч тушди деб олиб кетгани келганди. Онамга нега бошқа совчига келсин дедим биласизми? Балки бировга тегишли бўладиганга, бошқа яқин келмас деб ўйладим. Аҳволимга қаранг! Биргина гап сўзни деб, хотин қўйиб юборганга лойиқ кўрилаяпман. Ҳеч ҳам виждонингиз қийнамайдими? Мени ёмон кўрсангиз ҳам, ҳеч бўлмаса ота- онамни ҳурмати йўқми? Нега ака бўлиб, юкимни енгил қилиш ўрнига доим устимга оғирдан-оғир юк юклайсиз? Нега бир марта бўлсада менга меҳр бериш ўрнига, доим тилингиз ёки қўлингиздан азият кўраман? Нега қўллаб қувватлаш ўрнига, доим йўлимга тош қўйиб, ишончимни, ҳавасимни сўндирдингиз? Нега жисмимдаги ҳар яра, руҳимдаги ҳар жароҳат сабаби сиз бўлдингиз?Бор ёғи, озгина меҳр, озгина тушуниш ва озгина ҳимоя кутгандим сиздан. Доим қўлингиздан келган ноҳақликларни, кучли зарбаларни нишонни мен бўлдим. Нимани бўлишолмадингиз, мен билан? Аламингизнинг сабаби нима? Мен ўлсам хурсанд бўласизми? Тинч яшайсизми ўшанда? Кечирасизми, сиздан кейин туғилиб “нонингизга “ шерик бўлганимни?” Бу охирги оғзимдан чиққан жумлаларим бўлди. Қолгани эса чексиз қоронғулик...


#СОЯ


МУАЛЛИФ: СУЛҲИДA ДAВРОН

 
Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!

СОЯ

ҚИССA

91-ҚИСМ


 
@sulhidaninghikoyalari

787 0 1 11 31
Показано 20 последних публикаций.