Асад режимининг қулаши: кимлар ютиб, кимлар ютқазди?
Ютганлар:
АҚШ ва Исроил. Америка Сурия орқали Европа ва Яқин Шарқни ўзаро боғлаш имкониятига, шунингдек, Ғарбга, жумладан иттифоқчи Европа давлатларининг энергетик эҳтиёжларини қоплашга оид талабларини тўлиқ бажаришга шароит яратди. Вашингтон ва Лондонда ўтирган расмийларнинг Суриянинг бўлажак ҳукумати ҳали ўз фаолиятини бошламасдан туриб у билан ҳамкорлик ҳақида гапираётганидан буни англаш қийин эмас. Исроил ҳам бу орқали Жўлан тепаликларида мустаҳкам ўрнашиб олди. Ўзининг "Довуд коридори" лойиҳасини амалга ошириш учун хавфсиз ва кафолатли муҳит яратди. Маълумотларга кўра, АҚШ ва Исроил эндиликда Россия ҳарбий базаси жойлашган ҳудудларга ўз ҳарбий техникаларини жойлаштирмоқда.
Россия. Россиянинг Суриядан чиқишини ютқазганлик дея баҳолашга шошилмаслик зарур. Эътибот қаратилса, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев яқинда Украинага шама қилиб Россия таркибидаги янги ҳудудлар ҳақида очиқча гапирди. Айрим хабарларда эса Россия Суриядаги ҳарбий базасида жойлашган айрим муҳим ҳарбий объект нуқталарини Исроил ва Америкага сотгани (сотаётгани) айтилмоқда. Башар Асаднинг 135 млрд долларлик пулни Москвага олиб кетгани ҳақиқат бўлса, бу Кремль учун яхшигина фойда ҳисобланишини ҳам кўриш мумкин.
Қатар. Араб давлатлари ичида Яқин Шарқдаги геосиёсий ўйинларда фаол актор сифатида Башар Асад режими қулашидан Қатар ҳам яхшигина манфаатдор эди. Энди Қатар ўз энергетика ресурсларини бемалол Сурия орқали Ғарбга етказиб бера олиши мумкин. Бугунги Сурияда Асадлар ҳокимиятини ағдаришда асосий роль ўйнаган исломий гуруҳлар билан ўрнатилган "алоқалар" Қатарнинг бу мақсадини амалга оширишида ёрдам беради.
Ютқазганлар:
Эрон. Афтидан, юқоридаги "келишувлар"дан фақат Эрон ютқазгандек кўринмоқда. Айниқса, Эрон Суриядан (аслида Башар Асад режимидан) 30 млрд долларлик қарзини тўлашни талаб қилиши шу сабабдан эҳтимол. Қолаверса, Сурияда Асадлар бошқарувининг қулаши Эроннинг ташқи сиёсатдаги "Шиа ҳилоли" лойиҳасига қаттиқ зарба бўлди. Бундан ташқари, Сурияда узоқ муддатли авторитар бошқарувнинг тугаши Эрон жамоатчилиги кўз ўнгида Эрондаги авторитар исломий бошқарувга нисбатан ҳам тегишли саволларни қалқиб чиқишига олиб келиши мумкин.
Туркияни ҳозирча на ютганлар, на ютқазганлар сафига қўшиш мумкин. Чунки, Туркия ҳозирда "Сурия келишуви" бўйича ўзига тегишли улушни олиш мақсадида Ғарб давлатлари билан сиёсий савдо қилмоқда. АҚШ ва Исроил томонидан қўллаб-қувватланадиган курдлар ҳаракатининг Сурияда Рожава Курдистони ёки "Курд коридори"ни ташкил этиш мақсадлари Туркиянинг миллий-минтақавий хавфсизлигига жуда хатарли манзарани вужудга келтиради. Агарда АҚШ ва Исроил келишилганидек йўл тутмай Туркияни доғда қолдирса (Туркиянинг NATOдаги позициясини ўзгариб туришини унутишмаган бўлса), Эрдўған учун катта муаммолар пайдо бўлади. Аммо, тахминимизча, Анқаранинг ғарблик шериклари Туркиянинг манфаатларини ҳам эътиборга олишса керак.
Хулоса шуки, сиёсат манфаатлар ва ўйинлар устига қурилади, деган олтин қоида бугун яна ўз аксини топмоқда.
👉@suhrob_buranov