Anadolu: Қатар-Туркия газ қувури Асад режими ағдарилганидан кейин яна долзарб бўлмоқда
2009 йилда амалга оширилиши тўхтатилган Қатар-Туркия газ қувури Асад режими ағдарилганидан кейин яна кун тартибига чиқмоқда. Бу ҳақида экспертларга таяниб, Анадолу агентлиги ёзмоқда. Нуфузли СЕТА тадқиқот маркази тадқиқотчиси Ўздемирга кўра, Сурияда барқарорлик ўрнатилса, бу лойиҳа минтақада ҳеч қандай сиёсий тўсиқларга дуч келмайди. Шу билан бирга, у ушбу қувурнинг узоқ масофаси лойиҳани қимматга тушишига эътибор қаратиб, уни амалга оширишда халқаро бозорда газ нархи ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади. Колумбия университети қошидаги Глобал энергия сиёсати маркази эксперти Корбо лойиҳани ишга туширишни мураккаблаштирадиган бир қанча сабабларни қайд этди: ҳозирда Сурия ҳали ҳам барқарорликдан йироқ; яна бир савол: Саудия Арабистони қувурни ўз ҳудудидан ўтказишга рухсат берадими?
Дарҳақиқат, Қатар Сурия масаласида бежизга фаоллашиб қолгани йўқ.
👉@suhrob_buranov