🟦🟦🟦
❗️ССВ: Япония компанияси билан ҳамкорликда юртимизда қон хизматини ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди
🖥 Тадбирда қайд этилганидек, 2019 йил Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика қон қуйиш маркази ва Япониянинг “Daido Industries Inc” компанияси раҳбарлари ўртасида JIСAнинг 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағини ажратиш бўйича келишувга эришилган эди.
🌡Бу орқали юртимизда қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, Республика қон қуйиш ва Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳа ходимлари малакасини ошириш кўзда тутилган.
🎚 Унинг доирасида Республика қон қуйиш маркази ва Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси музлаткич, совиткич, тромбомиксер инкубатор каби энг илғор ускуналар билан жиҳозланиб, масъул ходимлар ўқитилди.
📌 Айтиш лозимки, мазкур жиҳозлар эритроцит массаси, тромбоцитлар ҳамда плазмани сақлашга мўлжалланган бўлиб, халқаро стандартларга тўла мос келади.
‼️Семинарда япониялик экспертлар ўз маърузалари билан қатнашди. Унда мамлакатимиздаги илмий-амалий тиббиёт марказлари ва клиникаларининг гемотрансфузия амалиёти билан шуғулланувчи мутахассислари, қон билан ишлаш хизмати муассасалари масъуллари иштирок этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

➡️ Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида “GMP тизими ва қон қуйиш хавфсизлигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.✅ Унда вазир ўринбосари Ф.Шарипов, Япония хaлқaро ҳaмкорлик aгентлиги (JICA), ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги элчихонаси, “Daido Industries Inc” компанияси, Осака тиббиёт ва фармацевтика университети ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.
🖥 Тадбирда қайд этилганидек, 2019 йил Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика қон қуйиш маркази ва Япониянинг “Daido Industries Inc” компанияси раҳбарлари ўртасида JIСAнинг 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағини ажратиш бўйича келишувга эришилган эди.
🌡Бу орқали юртимизда қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, Республика қон қуйиш ва Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳа ходимлари малакасини ошириш кўзда тутилган.
🔬 Шунингдек, 2022 йил ўзбекистонлик бир гуруҳ мутахассислар кунчиқар юртнинг Киото шаҳрида жойлашган “Daido Industries Inc” компанияси офиси ва бир нечта госпиталларда бўлиб, мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган жиҳозлар (музлаткич, совиткич, тромбомиксер инкубатор)лардан амалиётда фойдаланиш жараёнлари билан яқиндан танишиб қайтди.📆 Қолаверса, ўтган йили JICA гранти асосида мамлакатимизда “Қон хизмати сифатини бошқариш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилди.
🎚 Унинг доирасида Республика қон қуйиш маркази ва Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси музлаткич, совиткич, тромбомиксер инкубатор каби энг илғор ускуналар билан жиҳозланиб, масъул ходимлар ўқитилди.
📌 Айтиш лозимки, мазкур жиҳозлар эритроцит массаси, тромбоцитлар ҳамда плазмани сақлашга мўлжалланган бўлиб, халқаро стандартларга тўла мос келади.
💬 Тадбирда шу ҳақда сўз юритилар экан, ўзаро ҳамкорликдаги бу каби лойиҳалар юртимизда қон хизматини янада ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.