#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА ФОТИҲАДАН КЕЙИНГИ "ОМИН" ОВОЗ ЧИҚАРМАСДАН АЙТИЛАДИ
Тўрт мазҳаб уламоларининг наздида фотиха сурасидан кейин "Омин"ни айтиш суннат ҳисоб- ланади. Ҳанафий ва моликий мазҳабида "Омин" овоз чикармай айтилади. Бунга қуйидаги маълумотлар далил килиб келтирилади:
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"إذا قال الإمام : غير المغضوب عَلَيْهِم وَلَا ؛ فقولوا : آمين ، فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ تَأْمِينُهُ تَأمِينَ الْمَلائِكَةِ غُفِرَ لَهُ مَا تقدَّمَ مِنْ ذَنْبِه (رواه البخاري)
"Қачон имом: "Ғойрил мағдууби алайҳим ва лад- доооллийн", деса: "Аамийн", денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталар сўзи билан мувофик келиб колса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади", дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Ҳанафий ва Моликий мазҳабида намозхон "омин"ни овоз чикармай, ўзи эшитадиган даражада айтади. Бунинг хукми барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган "Намоз ўкувчи Фотиҳа сурасини кироат килишдан фориғ бўлса, "Омин" дейди. "Омин" дейишдаги суннат махфий қилишдир. "Муҳит" китобида ҳам шундай баён килинган. Ёлғиз намоз ўқувчи, имом ҳамда Фотиҳа сурасини эшитган муктадий "Омин"ни айтади" ("Фатовой Ҳиндия" китоби).
Ҳанафий ва Моликий мазҳабида "Омин"ни махфий айтиш суннатлиги айтилган бўлса, Шофеий ва Ханбалий мазҳабларида жаҳрий (овоз чикариб айтиш суннатлиги таъкидланган. Шофеий ва Ханбалий мазҳаб уламолари ўзларининг сўзларига куйидаги ҳадисларни ҳужжат қилиб келтирганлар.
Абу Хурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва саллам:
إِذَا أَمَّنَ الإِمَامُ فَأَمَنُوا، فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ تَأْمِينُهُ تَأْمِينَ الْمَلَائِكَةِ غْفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ (رواه الامام البخاري)
"Қачон имом "Омин" деса, сизлар ҳам "Омин" денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталар сўзи билан мувофик келиб колса, унинг ўтган гунохлари мағфират килинади", дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Учқўрғон тумани "Нурмухаммад бува" жоме масжид имом хатиби Турдиматов Зухриддин
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR