SOF TA'LIMOTLAR


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш
Исломий маърифат таратиш
Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш
Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
@sof_talimotlar_bot 📝

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


“Naf kеltirmayotgan ilm, tabiiyki, zarar kеltiruvchi ilm bo'ladi. Bunday manfaatsiz ilmni egallashda qimmatli vaqt, mol-mulk, sog'lik va umr sarf etiladi. Bunday bеfoyda ilmga vaqt sarflagandan ko'ra, o'rniga biron xayrli amalni ta'lim olganiningizda edi, siz uchun xayrliroq va yaxshiroq bo'lar edi”.

Shayx Muhammad Avvoma

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ЭР ЙИГИТНИНГ ЭНГ БУЮК ВАЗИФАСИ – ВАТАН ҲИМОЯСИДИР!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Мусохон АББАСИДДИНОВ,
Наманган вилояти Бош имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Анвархон АКРАМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
бўлим мудири

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАННИ СЕВИШ ИМОНДАНДИР!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғуломжон Саттаров,
Наманган туман "ал-Масжидун Набавий" жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАН БУ....

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулвоҳид Исақов,
Наманган шаҳар "Мирёқуббой Мирҳакимбой" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: ТЕРРОР - ИСЛОМ АҚИДАСИГА ЗИД

Террор сўзи луғатда қўрқитиш деган маънони англатади. Барча бандалар Аллоҳдангина қўрқишлари лозим. Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 40-оятида:
وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ
Фақат мендангина қўрқингиз, - дея марҳамат қилинади. Аммо шаръий бир сабабсиз қўрқитиш қатъиян ҳаромдир. Негаки, ислом тинчлик динидир. У адоват ва ҳужумни биринчи бошламайди. Зарурат бўлмаган ҳолатда ўзини хатарга қўйишдан кўра, муаммони тинч йўл билан ҳал қилишни афзал билади. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُبِينٌ
Эй, мўминлар, тинчликка батамом кирингиз, шайтон йўлларига эргашмангиз. Зеро, у (шайтон) сизларга очиқ душмандир (“Бақара” сураси, 208-оят).
Қўлларига қурол олиб террорчилик қилиб, инсонларни қўрқитиш ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом шундай дейдилар: Биронтангиз, зинҳор ўз биродарига қурол билан ишора қилмасин (ўқталмасин), чунки, у билмайдики, шайтон унинг қўлини бузиши мумкинлигини (яъни унинг қалбига васваса солиб, мусулмонга қарата оттириши мумкин). Оқибатда эса у одам дўзах чоҳига қулайди. Одамларнинг тинчлигини турли баҳоналар билан бузиб, қўрқувга солиш инсоний биродарлик тамойилига зид келувчи таъқиқланган ишлардан эканини билиш учун ушбу келтириб ўтилган далиллар кифоя қилади.
Ислом дини таълимоти, қонун-қоида ва амалларидан бешта бош мақсад кўзда тутилган:
1. Инсон ҳаѐтини муҳофаза қилиш;
2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш;
3. Инсон динини муҳофаза қилиш;
4. Инсон наслини муҳофаза қилиш;
5. Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш.
Террор эса айнан ушбу мақсадларнинг барчасига қарши қаратилган фаолиятдан иборатдир.

Абдуллоҳ домла Саматов,
Наманган шаҳар бош имом-хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Салафий #Раддия

#Мавзу: Салафийлик

Сўфи Аллоҳёр (раҳимаҳуллоҳ) томонидан “Маслак ал-муттақин”да “Жомеъ ар-румуз”дан олинган масала қуйидагича манзума қилинган:
Амирнинг ёки подшоҳнинг олдида агар бирор инсон ерни ўпса, ёки таҳийят саждасини қилса, у аниқ гуноҳи кабира бўлади. Агар таъзим учун сажда қилса, хабар аҳли уни куфр деб ёзганлар. “Заҳирия”да Худодан бошқага сажда қилиш мутлақо куфр, дейилган. “Зоҳидий”дек йўл кўрсатувчи китобда айтилганки, агар биров салом берганида, энгашиб рукуъга яқин бўлиб қолса, у сажда ҳукмида бўлади. “Муҳит”да келганки, султонга ёки бошқа бировга мана шундай ўта энгашиб салом бериш макруҳдир. “Фусули Имодий”да куфр мавзуси қаторида келтирилганки, султонга ёки бошқа бировга ўта эгилиб салом бериш мажусийлар одатидир. (Сўфи Аллоҳёр. Маслак ул-муттақин. )
“Дурр ал-мухтор”да мавзу бўйича қуйидагилар баён этилган:

“Шунингдек, жоҳилларнинг олимлар ва улуғлар олдида ер ўпишлари ҳаромдир. Қилувчи ҳам, унга рози бўлувчи ҳам гуноҳкордир. Чунки, бутга ибодат қилишга ўхшайди. Қилувчи ва шунга рози бўлувчи кофир бўладими? Агар ибодат ва таъзим учун қилса, куфр. Агар таҳият учун қилса, йўқ. Лекин, гуноҳи кабирани қилган бўлади. “ал-Мултақат”да Аллоҳдан бошқага тавозелик қилиш ҳаром, дейилган” .
Мавлоно Али ал-қори (раҳимаҳуллоҳ) “Шарҳ ал-Маносик” асарида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак қабрлари зиёрати ҳақидаги бобда қуйидагиларни айтган:
“Эгилиб салом бермайди, ерни ўпмайди. Чунки, буларнинг ҳар бири бидъат, яъни яхши бўлмаган макруҳ ишдир. Бироқ,саждага келсак, унинг ҳаромлигига шак-шубҳа йўқ. Зиёратчи жоҳил одамларнинг ишини кўриб, алданиб қолмасин, балки амал қилувчи олимларга эргашсин!”.

Демак, юқоридаги тақрирлардан маълум бўлдики, Аллоҳдан ўзганинг қаршисида ерга бош қўйилмайди, саждага борилмайди. Яралмишнинг таъзими учун ҳам, таҳийяти учун ҳам сажда қилинмайди. Сажда фақат ва фақат яратувчи Аллоҳга қилинади! Интернетда берилаётган видео роликларидан шу нарса маълум бўладики, дунёнинг турли тарафларида ўзларининг шайхларига сажда қиладиган тоифалар ва одамлар бор. Қабрларга сажда қилиб, ўпиб камоли ҳурматини ҳаром йўллар билан изҳор қилаётганлар бор. Бу нарсалар шариати исломияга кўра ҳаромдир. Бинобарин, ана шундай тоифаларни ва одамларни яхши билиб олиб, уларни юртимизга йўлатмаслигимиз керак, уларнинг қилмишларидан ҳазар қилмоғимиз лозим.

Анваржон домла Мирзаев,
Мингбулоқ тумани бош имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мавзу: КОФИРГА ЧИҚАРИШ (ТАКФИР) МУСУЛМОН УММАТИ БИРЛИГИГА РАХНА СОЛАДИ

Хозирги кунда аксарият мусулмон мамлакатларида халқ орасида тафриқа ва фитналар келиб чиқишига сабаб бўлаётган маънавий таҳдидлардан бири такфир ҳисобланади.
"Такфир” (араб. инкор қилиш, ёпиш, кофирга чиқариш) ислом дини таълимотига кўра, дин ва Аллоҳни тан олмасликда, диндан чиқишда, кофирликда айблаш маъноларида ишлатилади.
Такфир ҳодисаси Али розийаллоҳу анҳу даврида унга қарши исён кўтарган хорижийлар фаолиятига бориб тақалади. Хорижийлар ўзларига қўшилмаган ёки эргашмаган барча кишиларни, ҳатто улар мусулмон бўлсалар ҳам, “кофир” деб эълон қилганлар. Катта гуноҳ қилган мусулмонларни ҳам кофирга чиқариб, уларнинг авлоди, моли ва жонини ўзларига ҳалол санаганлар. Улар ўз даврида Усмон ибн Аффон, Али ибн Толиб розийаллоҳу анҳум каби хулофои рошидинларни ҳам куфрда айблаганлар.
Таассуфки, ҳозирги кунда ҳам турли диний мутаассиб ва экстремистик ташкилотлар юқоридаги каби Ислом аҳкомларини кўр-кўрона бузган ҳолда ўзларига эргашмаган мусулмонларни ва дунёвий ҳокимиятга нисбатан ҳам “кофир” деб асоссиз ҳукм чиқармоқдалар. Мутаассиблар шу йўл билан ўзлари мухолиф санаган одамларнинг жони ва молига тажовуз қилишни, жамият ва давлатга қарши фитна қилишни шариат жиҳатидан “ҳалол” қилиб олишга, қотиллик ва босқинчилик фаолиятини оқлаб олишга ҳаракат қиладилар.
Зеро, Ислом мусулмон одамни кофирга чиқаришдан қайтаради. Маълумки, ҳанафий мазҳаби ва мотуридийлик ақидасига кўра, имоннинг шарти яккаxудоликка тил билан иқрор бўлиш, қалб билан тасдиқлашдир. Инсоннинг имонини ўлчаш имконияти бошқа инсонда йўқ, чунки имон инсон қалбида бўлади. Қалбни эса фақат Аллоҳ билади.

Салоҳиддин домла Қурбанов,
Наманган тумани "Нуртепа" жоме масжиди имом хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: Аҳли сунна вал жамоа – бу нажот йўлидир

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бани Исроил етмиш икки фирқага бўлинди. Улардан етмиш бир фирқа ҳалок бўлди, фақат биттаси Аллоҳнинг азобидан омон қолди. Шунингдек, менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинади, шулардан етмиш иккитаси халок бўлади, фақат биттаси нажот топади”, дедилар.  Шунда: “Эй Аллоҳнинг Расули! Омон қоладиган ўша фирқа қайси?” деб саҳобалардан бир жамоа сўраганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар аҳли жамоатдир” дея жавоб бердилар.
Дарҳақиқат, уламолар нажот топувчи йўналиш бу “аҳли сунна вал жамоа” эканига иттифоқ қилишган. “Аҳли сунна” дегани Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларига эргашувчилар ва “вал жамоа” сўзи эса мусулмонларнинг кўпчилиги, ортидан юрувчиларни англатади. Ёки “аҳли сунна вал жамоа” номи қисқартирилиб “Суннийлик йўналиши” деб ҳам юритилади.
Азалдан суннийлик йўналиши ақидада мотуридия ёки ашария таълимотига, фиқҳда эса тўрт мазҳаб – ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларига мансуб бўлган мусулмонлардан ташкил топган суннийлик йўналишини ташкил қилади. Бизнинг юртимиз мусулмонлари ҳам ақидада мотуридия таълимотига, фиқҳда эса ҳанафий мазҳабига амал қилиб келадилар.
Афсуски, кейинги пайтларда Исломнинг соф ақидасидан бехабар бўлган, динни ниқоб қилиб ўз ғаразли мақсадига эришиш ниятидан бўлган ғаним кимсалар ёшларни онгига салбий таъсир ўтказиб ва ўз ватанига, миллатига ҳаттоки динига нисбатан бузғунчи, ботил ақидаларни тарғиб қилмоқдалар. Ҳозирда эса диний ҳамда дунёвий паст даражада бўлган, ўзи тўлиқ диний маълумотга эга бўлмаган бузғунчи оқимнинг қўштирноқ ичидаги пешволари томонидан ўзларича шаръий фатво бериш, жиҳод эълон қилиш, мўмин мусулмонларни кофирга чиқариш ва улар яшаб турган мамлакатларни куфр диёри деб атаб, у ердан ҳижрат қилиш каби улкан масъулиятни талаб қиладиган гапларни гапириб, ўзларини манфур мақсади йўлида, ҳатто Аллоҳнинг каломи муқаддас Қуръон оятларини бузиб талқин қилмоқдалар. Бу эса бугун барчамиз фарзандларимизни адашган оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун доимо огоҳ бўлишимиз, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, Ислом динидаги ақидавий йўналишлар ва фиқхий мазҳаблар тўғрисида тегишли бўлган маълумотларни  ҳамда тўғри ақида билан ботил ақида билан ўртасидаги фарқлай олиш қобилиятини ўргатишимиз ва ўзимиз ҳам пухта ўрганишимиз керак.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқони бўлмиш (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг, бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйдию, сизлар унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз” (Оли Имрон сураси, 103-оят) деб марҳамат қилган.
Бунинг учун эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари каби нажот топиши умид қилинган жамоат йўлини маҳкам тутган, турли адашган фирқалардан, бидъат ишлардан ўзини тийилмоқ лозимдир. Бундай иллатдан ўзини муҳофаза қилганлар қиёмат кунига қадар фирқаларга бўлинмайдилар.
Илоҳо, барчамизга Ислом ақидасида ибодат қилиш насибу рўзи қилсин! Қиёмат кунида аҳли сунна вал жамоа тоифасидан бўлиш бахтига муяссар қилсин, чунки бу йўл нажот йўлидир!

Каримжон домла Мирзаев,
Косонсой тумани "Шайх Зуннуни Мисрий" жоме масжид имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Намозда “Рафъул ядайн масаласи

”Намоздаги рафъул ядайн масаласига эътибор қаратадиган бўлсак, ҳанафий мазҳаби далиллари билан очиб берилган.
Истилоҳда “рафъ ул-ядайн” деб намозда қўлларни елка баробарича кўтаришга айтилади. Ўрта осиё халқлари орасида ҳанафий мазҳаби кенг ёйилгани учун, халқимиз намозда бир марта – намозни бошлашдаги “такбири ифтитоҳ” чоғидагина “рафъ ул-ядайн” қилади. Зотан ҳанафий мазҳабининг таълимоти ҳам шу.
Аммо баъзида бошқа мазҳаблар таълимотига мос тарзда “рафъ ул-ядайн” қиладиган намозхонлар ҳам учраб қолади. Улар худди шу масалада ҳанафий мазҳаби муассисларини “рафъ ул-ядайн” ҳақидаги ҳужжат-ҳадисларни билмаган, яъни уларга етиб келмаган деб ўйлайдилар ва шундан келиб чиқиб бошқа, хусусан шофеъий мазҳабига мувофиқ “рафъ ул-ядайн” қиладилар.
Ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари: “Намозхон икки қўлини фақат намозни бошлашда такбири таҳрима айтиш жараёнидагина кўтаради холос, бошқа ўринларда икки қўл кўтарилмайди”, деб айтганлар.
Ва яна саҳобалардан Али ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо икковлари намозда фақат такбири таҳрима айтишдагина икки қўлларини кўтарган. Бошқа ўринларда қўлларини кўтармаганлар.
Шунингдек, салафи солиҳ фуқаҳолардан Абдураҳмон ибн Абу Лайло, Суфён Саврий ва Ҳасан ибн Ҳайй раҳимаҳумуллоҳ ҳам худди ҳанафийлардек фатво берганлар.
Абу Бакр ибн Айёш раҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Мен ўз даврим фақиҳлари орасида такбири таҳримадан бошқа ўринда қўлларини кўтарадиган фақиҳни билмайман. Мен билган фақиҳларнинг ҳаммаси фақат такбири таҳрима чоғида қўлини кўтарар эди”.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: “Намозни бошлашда, рукуга такбир айтганда ва рукудан бошини кўтарганда икки қўл кўтарилади. Саждага кетишда ва ундан қиёмга туришда қўл кўтарилмайди” деганлар.
Юқорида кўрсатиб ўтилган мазҳаббошилар мутлақ мужтаҳидлик мақомига эришган, ўз даврининг илм ва тақвода тенгсиз олимлари бўлган. Ҳар бири шариат номидан бирон фатво айтар экан, албатта бу дунёда ҳам, Аллоҳнинг хузурида жавоб бериш масъулиятини тўлақонли ҳис қилганлар. Имом Абу Ҳанифа ҳам, имом Молик ҳам, имом Шофеъий ҳам ўз қарашларида кучли далилларга эга. Бирорталари бедалил бирор фатвони берган эмаслар.
Ҳанафий мазҳаби фақиҳларининг далилларига кўра: Суфён Осим ибн Кулайбдан, у Абдураҳмон ибн Асваддан, у Алқамадан, у Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намози ҳақида шундай деган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини намоз бошлашдаги такбир чоғида кўтарар эдилар. Кейин қайта кўтармасдилар”.
Ҳаммод Иброҳимдан, у Алқамадан, у Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтган: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, Абу Бакр ва умар розияллоҳу анҳуманинг ортларида намоз ўқиганман. Улар икки қўлини фақат намозни бошлашдагина кўтарар эдилар”.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу шундай ривоят қилганлар: “Мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини кўрсатиб ўқиб берайми? Саҳобалар “Ҳа, албатта” – дедилар. У киши шунда биринчи такбир айтишда икки қўлини кўтардилар ва кейин бошқа кўтармадилар”.
Язид ибн Абу Зиёд Абдураҳмон ибн Абу Лайлодан, у Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз бошлаганларида икки қўлларини қулоқлари рўпарасигача кўтарар эдилар, кейин бу амални қайтармас эдилар”.
“Рафъ ул-ядайн” ҳақидаги далиллар, ҳадислар ҳанафий мазҳаби фуқаҳоларига етиб борган. Улар бу мавзудаги барча ҳужжатларни пухта ўрганиб, ўзлари саҳиҳ ва ишончли деб билганларини амалга татбиқ қилганлар. Шунга биноан ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари икки қўлни қулоқлар юмшоғигача фақатгина намоз бошлаш чоғида бир марта кўтарилади, деб фатво берганлар. Ҳанафийларнинг бу фатвоси асло суннатга зид эмас! Балки айни суннатдир!

Авазбек домла Тўраев,
Норин тумани "Қурбон ота" жоме масжиди имом хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Рафъул ядайн масаласи

Ҳанафий ва Моликий мазҳаб уламолари намозда рукудан аввал ва рукудан кейин ёки иккинчи ракатнинг қиёмига турганда қўл кўтарилмаслигини айтадилар (буни рафъул-ядайн масаласи ҳам дейилади). Бу сўзларига қуйидаги ҳадисни далил қилал
Самура розийаллоҳу анҳудан ривоят қили. нади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга чиқиб: “Нимага сизларнинг икки қўлларингизни қайсар отнинг думига ўхшаб кўтараётганингизни кўряпман?! Намозда сокин туринглар” дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Асваддан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттобнинг аввалги такбирда икки қўлини кўтарганини кўрдим. Кейин буни қайтармади” (Имом Таҳовий ривояти).
Имом Абу Жаъфар Таҳовий айтадилар: “Алий розийаллоҳу анҳунинг аввалги такбирдан бошқа ўринларда қўл кўтаришни тарк қилганлари саҳиҳдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бу ишни қилишлари, у кишининг наздида намозда қўл кўтариш ҳадисининг насхлиги (бекор бўлгани) собит бўлганлиги сабаблидир”.
“Абдуллоҳ ибн розийаллоҳу анҳу айтади: “Сизларга Расулуллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини ўқиб
берайми?” деб намоз ўқиди. Икки қўлини биринчи мартада кўтаргандан бошқа кўтармади”».
Биз ханафийлар такбири таҳримадан бошқа ўринлардаги қўл кўтаришни насх (ҳукми бекор) бўлган деб айтамиз. Маълумки, агар иккита суннат бир-бирига карама-қарши келиб қолса, бу борада саҳобаларнинг сўзлари ва амаллари устун қўйилади. Агар уларнинг сўзлари ва амаллари ихтилофли бўлса, қиёс устун қўйилади. Бу масалада қиёс қўлни кўтармасликни тақозо қилади. Чунки намозда аъзолар сокин ва хушуъли бўлиши керак.

Манбалар асосида тайёрланди

Абдуғаффор домла Нишонов
Поп тумани "Сой" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#muftiy
#murojaatnoma

Shu o'rinda, ziyolilar, yoshi kеksa otaxonu onaxonlar, nuroniylarga aytar so'zimiz, kеling, birgalikda yurtimiz aholisiga, ayniqsa, yuqoridagi kabi isrofgarchilik va dabdaba qilayotganlarga tushuntirish ishlarini ko'paytiraylik, bu kabi illatlarga birgalikda barham bеraylik.

Alloh taolo ato etgan mol-dunyoni isrof qilish – katta gunoh, ekanini uqtiraylik! Buning o'rniga topganlarimizni savobli ishlarga sarflab, bеva-bеchora, nochor, muhtojlarga yordam bеraylik, ana shunda ulkan savobga ega bo'lamiz, inshaalloh! 

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ҲАЁ

ҲАЁ ИЙМОНДАНДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ботиров Баҳодир
Чуст тумани “Охунбобо” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ФИТНА

ФИТНА - ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Зикруллоҳ Умурзақов,
Норин тумани “Ҳаққулобод” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАРБИЯ

ФАРЗАНДНИНГ ОДОБИГА ОТА-ОНА МАСЪУЛДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ҳудайбердиев Муҳиббуллоҳ
Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: АДАШГАН ОҚИМНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБИДАГИ ХАТОСИ

Маълумки, “ҳизб”нинг асл мақсадларига назар солинса, уларнинг танлаган услуби Росулуллоҳ ва саҳобалар услубига бир неча жиҳатдан зид ва қарама-қарши экани намоён бўлади.
Биринчидан; “Ҳизб”чилар “мен мусулмонман”, дегувчи мўмин-мусулмон ҳалқни даъват қилади. Бунда улавр аввал жамият аъзоларини ёппасига иймонсизликда айблаб, куфрга ҳукм қиладиларда, ана ундан кейин “қайта исломлаштириш” ҳаракатига ўтадилар. Росулуллоҳ ва саҳобалар эса, “мен мушрикман”, деб будларга топинувчиларни даъват қилар эди. мусулмон бўлганларни эса, амали солиҳда бардавом бўлишга чақирар эдилар.
Иккинчидан; “Ҳизб” ўзининг “исломи”га даъват қилади. Росулуллоҳ ва саҳобалар эса, соф Исломга даъват қилар эди.
Учинчидан; Ҳизб фаолиятини мусулмонлардан, ватанпарвар шахслардан, мусулмонларнинг раҳбарларидан яширадилар. Росулуллоҳ ва саҳобалар эса Исломнинг аввалида ўз даъватларини фақатгина ислом душманлари саналмиш мушриклардан яширар эдилар.
Тўртичидан; “Ҳизб” даъват қилинмиш шахсларга аввал, ўзи яшаб турган она ватанига нисбатан бўлган меҳр туйғусини сўндириб, “туғилиб ўсган ватанга садоқатли бўлиш шарт эмас, масжид миноралар бор ҳамма ер бизнинг ватандир, диний эркинлик (бунда улар ўз фаолиятларини бемалол олиб боришни назарда тутатидар) йўқ ерни тарк этиш, ҳижрат қилиш фарз, беғам яшаб юриш ярамайди, уруш-жанжаллар гирдобида қолган биродарларимизга ёрдам учун жангга отланмоқ даркор ” каби соҳта шиорлар остида космополитизм (ватанпарварлик, ҳалқларнинг ўз миллий суверенитети ва мустақиллигини ва миллий маданиятни инкор этувчи реакцион ғоя)ни диний ниқоблар остида сингдиришга уринадилар. Росулуллоҳ ва саҳобалар эса, энг аввал Аллоҳни бир деб билиш, пайғамбарни ҳақ, деб тан олиш, ота-онага яхшилик қилиш, бошлиққа итоат этиш, қуллар ҳатто кофир бўлса ҳам хўжайинларига итоъат қилишга, ватанга садоқат, ватан равнақи учун фидойи бўлиш каби эзгу ишларга чақирар эди.
Бешинчидан; Ҳизбнинг даъвати тасирига тушганлар космополистга айланадилар. Натижада, ўз ватанини ёмон кўра бошлайди; Ватандаги миллий анъана ва қадриятлар кўзига хунук кўрина бошлайди; Давлати сиёсатига қарши бўла боради; Ўз Давлатини “кофир тузуми”, деб ўйлайди; уламоларини айблайди; ота-онасини кофирга чиқаради; қўшнисини сўйиб кетади; Юртини портлатади, Ватанини сотади ...  Росулуллоҳ ва саҳобаларнинг суҳбати ва даъватидан насибадор бўлганлар эса, бунинг акси ўлароқ, ёмон хулқлардан воз кечар, жиноятлардан воз кечиб, яхши ва эзгулик қилишга ошиқар, муҳтожга ёрдам берар, юрти ва ватанини обод этиш ҳаракатига тушар эди.

Наманган тумани " Мирхомид " масжиди имом хатиби Отабаев Абдурахмон.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилоф #Раддия

#Мавзу: “Ҳизб ат-таҳрир”нинг нотўғри фатволари

- аёлларнинг замонавий кийимларни кийиши ва бу йўлда турмуш ўртоғига бўйсинмаслиги мумкин;
- бегона аёлни ўпиш (хоҳ шаҳват билан, хоҳ шаҳватсиз);
- ҳаёсиз сувратларга қараш ва беҳаё фильмларни кўриш;
- ўзининг маҳрамларига уйланган кишига ўн йил қамоқ жазосини белгилаш;
- Ислом давлатининг раҳбари кофирлардан бўлиши мумкин дейиши;
- фазогир ва ернинг икки қутбида яшовчи мусулмонларнинг зиммасидан намознинг соқит бўлиши;
- уч йилгача экин ерларидан фойдаланмаган кишининг ерини бошқа одамга олиб беришни шарт деб билиш;
- закоти бериб турилган бўлса ҳам, ишлатилмасдан турилган бойликларни ҳаром деб ҳисоблаш.
Шунингдек, “Ҳизб ат-таҳрир” жамоаси ўзининг қабр азоби ва дажжолнинг чиқиши каби ақидавий масалаларга қарши эътиқоди билан муътазилия таълимотига мувофиқ фикр юритган. Партиянинг яна, тарбиявий ишларни то Ислом давлатини барпо қилгунга қадар тўхтатиб туриш керак, деган фикри ҳамда Ислом ҳуқуқшунослиги ва инсон табиатига зид ҳисобланади.

Янгиқўрғон тумани "Эскиобод" жоме масжиди имом хатиби Ғайратжон Асабоев

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА “ТАКБИРИ ТАҲРИМА" ВА НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, кўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва "такбири таҳрима" айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, куйида улардан баъзиларини келтирамиз: Воил ибн Ҳужр розияллоху анҳу: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни намозга киришда такбир айтиб, қўлларини кўтариб, қулоқлари баробарига кўтарганларини
кўрдим", дедилар (Имом Муслим ривояти).
Анас ибн Молик розийаллоху анҳу ривоят қилган ҳадисда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга киришда такбир айтиб, сўнгра икки қўлларини кўтариб, бош
бармоқларини қулоқларига баробар қилар эдилар" (Имом Ҳоким ва Имом Дорақутний ривоятлари).
Уламоларимиз: “Ҳадисларда келган "қўлни қулоқ баробарига кўтариш”дан мақсад уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробарига кўтарилганининг аниқ белгисидир”, деганлар. Бу ҳақда “Раддул Муҳтор”, “Ал-Лубоб фий
шарҳил китоб”, “Фатавои Қозихон”, “Шарҳул Виқоя”, “Мажмаъул анҳур” шу каби бир қанча мўътабар фиқҳий китобларимизда баён қилинган.

Ҳурматли Нортиллаев,
Чуст туман "Эшон сўфи бобо" жоме масжиди имом хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилофлар #Раддия

#Мавзу: ИХТИЛОФ

Бир куни Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига ёши улуғ бир қария кириб келди. Имомни саволга тутиб, шундай деди:
-- Аллоҳнинг динига далилинг ва ҳужжатинг недир?
Шофеий жавоб берди:
-- Аллоҳнинг китобидир.
-- Яна нималар?
-- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир.
-- Сўнг қайсилар?
-- Умматнинг иттифоқидир.
-- Умматнинг иттифоқидир, деган гапни қаердан олдинг.
Шофеий сукут қилдилар. Қария эса унга тикилиб, шундай деди:
-- Сенга уч кун муҳлат бераман. Сўзингни исботини топиб берасан.
Шофеий уйларига кетдилар. Тинмай ўқидилар, изландилар. Уч кундан сўнг, у кишининг илм мажлисларига ҳалиги қария келиб, салом берди ва ўтирди. Имом унга қараб шундай деди:
-- Сизнинг сўзингиздан кейин, уч кун давомида Қуръонни тўлиғича уч мартадан ўқидим, ҳатто Аллоҳ мени бир оят билан илҳомлантирмагунча. Бу Нисо сурасидаги 115 оят эди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: "Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонга қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!".
Шофеий оятни ўқиб бўлиб, хулосани айтди:
-- Ким мусулмонларнинг уламолари иттифоқ қилган нарсага саҳиҳ далилсиз ихтилоф қилса, Аллоҳ таоло уни дўзаҳга киритади.
Қария Шофеийнинг сўзларини эшитиб:
-- Тўғри айтдинг -- деди.

Қодирхон Умурзақов,
Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


#Мақола #Ихтилоф #Радлияга_кўмаклашувчи

#Мавзу: Тинчлик – энг катта неъмат.

Тинчлик – энг катта неъмат. Унинг қадрига етиш, асраб-авайлаш мусулмон кишининг зиммасидаги бурчидир.
Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро иттифоқликда, аҳилликда, тинчлик-омонликда яшашга даъват этиб: “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!”      (Ҳужурот, 9) деган инсонпарварлик тамойилини яратишга чақиради.
Юртимизда тинчлик-осойишталик барқарорлигини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта иш олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шунга кўра, биз ҳам тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, бу фаровонлик, осуда турмушимизнинг барқарорлигини таъминлашликда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.
Ҳадиси шарифда: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”, дейилган.
Ҳар бир инсон учун тинчлик зарурлиги борасида ҳадиси шарифда ҳам айтиб ўтилган. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди” (Имом Бухорий ривояти).
Эътибор берилса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз кўпинча эътибор бермайдиган, аслида муҳим бўлган уч нарсани эслатяптилар: тинчлик, саломатлик ва моддий таъминот.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бугун тинч ва обод юртимизда барчамиз бу неъматларга эгамиз. Уни сақлаш Ватан ва келажак авлодлар олдидаги бурчимиздир

Муҳаммад Юнус Ахатханов,
Чортоқ туман "Алихон" жоме масжиди имом хатиби

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR

Показано 20 последних публикаций.