#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: Бемазҳаблик фитналарга сабаб бўлади
Барчаларимизга маълумки бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ривожланаётган бир даврда турли тоифалар томонидан мазҳабларни инкор қилиш ҳолатлари учраб турибди. Улар мазҳабсизлик ғоясини илгари суриб, асосий мақсадлари асрлар давомида амал қилиниб келинаётган фиқҳий мазҳабларни инкор қилишдан иборат. Мазҳабсизлик ғояси деярли 12 асрдан ортиқ вақт мобайнида яшаган минглаб уламоларнинг бутун умрларин давомида олган илмлари ва қолдирган меросларини, ёзган асарларини бекорга чиқаради. Шу билан бирга асрлар давомида амал қилиниб келинаётган анъаналар нотўғри, уларга амал қилган мусулмонлар эса адашган экан деган хулосага олиб келади. Бундан ташқари мусулмонлар бирлигини хавф остида қолдиради. Зеро, Муҳаммад алайҳис-салом ҳадисларида: «Аллоҳ умматимни залолатда жамламайди», «Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир» (ҳадисларни Ҳоким Найсабурий ривоят қилган), дейилган. Мазҳаблар ҳам мусулмонларнинг бирлиги. Олимлар бутун умрини шариат илмига бағишлаб, ундаги ўта нозик масалаларни ўрганиш учун умрининг кўп йилларини бағишлаганлар, Қуръон ва ҳадисларда учрайдиган ва барча инсонлар тушуниши қийин бўлган ҳолатларни фаҳмлаш ва тушунишга осон шаклга келтириб сўнги хулосаларни берганлар.
Мазҳабсизларнинг даъволаридан яна бири фақат саҳиҳ ҳадисга амал қилиш лозим, чунки мужтаҳидлар ҳар хил фатво чиқарганлар, шунинг учун бу бўлиниш ҳисобланади, дейдилар. Аслида мазҳаблардаги бир масалага турлича қараш мужтаҳиднинг ўша масалани қандай тушуниши билан боғлиқ. Араб тили бой тил бўлгани сабабли, бир олим Қуръондаги сўзнинг бир маъносини қабул қилган бўлса, иккинчи мужтаҳид бошқа маъносини олган. Ҳукм ҳам, ҳадислардан ҳукм олиш ҳам шунга яраша бўлган. Бир мужтаҳид бир ҳадисни олган ва унга қарши бўлган ҳадисни эса, ҳукми ўчган деб бошқа мужтаҳид эса, ўша ҳадисни ҳукми ўчмаган деб қабул қилган.Булардан ташқари Пайғамбар (алайҳис-салом) томонидан саҳобийларга ҳам ўз ўрнига қараб турлича масалаҳатлар берилган. Саҳобийлар эса, турли жойларга тарқалиб, борган жойларида ўзлари билган илм билан бошқаларни таништирганлар. Шунга ўхшаш ва бошқа сабаблар билан мазҳаблар орасида бир масалага турлича фатволар бериш ҳолатлари пайдо бўлган. Шундай бўлсада мазҳаблар бир-бирларининг ҳукмларини хато деб ҳисобламайдилар ва бошқа ҳукмни ҳурмат қиладилар.Ҳатто Пайғамбар (алайҳис-салом) замонларида Қуръон оятлари нозил бўлаётганини ўз кўзлари билан кўрган ва дин илмларини У зотдан тўғридан-тўғри олган саҳобалар ҳам фатво беришдан эҳтиёт бўлиб ва хато қилишдан қўрқиб жавоб беришни бир-бирларига ҳавола қилиб «фалончидан сўра» деганлар.
Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкинки, барча одамларга, ҳатто у диний китобларни ўқиб тушунса ҳам диний масалаларда фатво бериши мумкин эмас. Балки фатво бериш чуқур билимли, шу соҳада ўзини кўрсатган мутахассис кишиларга мумкин бўлади. Бу фикрни қўллаш қуйидаги ривоят қўллайди. Кишилар муҳаддис олим, ҳанбалий мазҳаби асосчиси Аҳмад ибн Ҳанбалдан юз минг ҳадисни ёд билган одам фатво берса бўладими, деб сўраганларида, у киши, йўқ, деб жавоб берганлар. Сўровчилар ёдланиши лозим ҳадисларнинг сонини юз мингдан ошириб борганлар, имом Аҳмад йўқ, деб жавоб бераверганлар, беш юз мингга етганларида умид қиламан деганлар. Мазҳаблар мусулмонларнинг бирлигини сақлашга ва халқнинг диний ҳукмларга риоя этишларидаги қийинчиликлари олдини олишга хизмат қилган. Бироқ мазҳабларни инкор қилиш мусулмонлар қалбига турли шубҳаларни солиш баробарида соф ислом ақидасини бузиш ва жамиятда ихтилофли ҳолатларни келтириб чиқаришга қаратилган
Олимхон Исақов,
Уйчи тумани бош имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR