#Мақола #Ихтилоф #Раддия
#Мавзу: ИСЛОМДА СЎКИШ КАТТА ЖИНОЯТДИР.
Абдуллоҳ ибн Муғоффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Саҳобаларим ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Саҳобаларим ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Мендан кейин уларни мўлжал қилиб олманглар. Бас, ким уларга муҳаббат қилса, унга мен ўз муҳаббатим ила муҳаббат қилурман. Ким уларни ёмон кўрса, уни мен ўз ёмон кўришим ила ёмон кўрурман. Ким уларга озор берса, менга озор берган бўлади. Ким менга озор берса, Аллоҳга озор берган бўлади. Ким Аллоҳга озор берса, У Зот уни тутишига оз қолади", дедилар".
Термизий ривоят қилган
Шарҳ: Ушбу ривоятни шарҳ қилишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Унда саҳобаи киромларни сўкиш қанчалар оғир жиноят эканлиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда. Саҳобаи киромларни сўкиш Аллоҳ таолони сўкиш билан тенглаштирилмоқда. Албатта, Аллоҳ таолони сўкиш дунёдаги энг катта жиноят эканлиги ҳаммага маълум.
Ким Аллоҳ таолога тақво қиладиган бўлса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.
Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига сазовор бўлишни истаса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.
Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёмон кўришларидан сақланишни истаса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.
Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни сўккан одам бўлиб қолишни истамаса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.
Ким Аллоҳ таолони сўккан одам бўлиб қолишни истамаса, саҳобаи киромларни сўкмаслиги керак экан.
Сўкиб гапириш, тилни беҳаё сўзлар билан булғаш ўта хунук бўлиб, шариатимиз ундан қайтарган. Беҳаёликнинг манбаи бузуқлик ва разилликдир. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Фаҳшдан сақланинг. Чунки, Аллоҳ таоло бузуқ сўзни ва бузуқ сўз билан булғанишни суймайди» (Насоий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларни Бадр жангида ўлдирилган мушрикларни сўкишдан қайтариб, дедилар: «Уларни сўкманглар. Чунки, айтаётганларингиздан бирортаси уларга етмайди, тириклар эса (бу сўкишларингиздан) озорланади. Огоҳ бўлинг! Беҳаёлик разилликдир» (Ибн Абу Дунё ривояти).
Расули акрам айтдилар: «Мўмин сўкмайди, лаънатламайди, қўполлик ва беҳаёлик қилмайди» (Термизий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Ҳар қандай фоҳиш(бузғунчи, беҳаё)га жаннатга кириш ҳаромдир» (Ибн Абу Дунё ривояти).
Расули акрам дедилар: «Беҳаёлик ва баён мунофиқликнинг иккита тармоғидир» (Термизий ривояти).
«Баён» деганда айтилиши жоиз бўлмаган нарсани айтиб юбориш назарда тутиляпти.
Шунингдек, бу ўринда «баён» деганда, изоҳнинг ҳаддан ошиб, такаллуф даражасига бориши ҳам эҳтимол қилинган.
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Албатта Аллоҳ қўпол, бозорларда бақириб-чақиргувчи кишиларни суймас» (Ибн Абу Дунё ривояти).
Жобир ибн Самура деди: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида ўтирган эдим. Отам ҳам олдимда эди. Расули акрам шундай дедилар: «Қўпол, бепарда сўзларни гапириш Исломдан эмас. Одамлар ичида Исломи энг гўзали ахлоқи энг гўзалидир» (Имом Аҳмад ривояти).
Имоми Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Катта гуноҳларнинг каттаси инсоннинг ўз ота-онасини лаънатламоғидир», дедилар
Шунда:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Қандай қилиб одам ўз ота-онасини лаънатлайди», деб сўралди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам бировнинг отасини сўкса, у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкса, онасини сўкади», дедилар.
Кўриб турибмизки, бу жуда ҳам ноқулай ҳолат экан. Ота-онага раҳмат, иззат-обрў келтиришнинг ўрнига ўзининг беодоблиги ила лаънат, сўкиш келтириш нақадар бадбахтлик.
Ҳудайбердиев Муҳиббуллоҳ
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR