#Мақола #Ихтилоф #Раддия
#Мавзу: Жиҳод тушунчасини нотуғри талқин қиляпганлардан огоҳ бўлайлик!
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда, гўёки "жиҳод' барча мусулмонларга фарз қилингани, шу сабабли ҳақиқий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кетаётган юртларга боришлари ва" кофирлар " га қарши уруш олиб боришлари зарур экани ҳақидаги даъватлар тарқатилмоқда. Хусусан, ўзи Туркия каби тинч ҳудудга беркиниб олиб, ёшларни Суриядаги уруш ўчоғига ўтин бўлишга даъват қилаётган шахслар фуқороларимизнинг, ўсмирларимизнинг умрига зомин бўлмоқда.
Шу кунларда ҳам ушбу фитначиларнинг гўёки "ушбу умматга жиходсиз ҳаёт йўқ" каби даъволарига алданаётган айрим ёшлар " жиход"- уруш олиб бориш экан " деган тор доирадаги тасавурлар билан террорчилар сафарига бориб қўшилмоқда. Охир оқибат эса, ушбу алданганлар жаргу жадалларда ўлиб кетмоқдалар ёки бошқа бир кучлар қўлига тушиб, умрлари қамоқхоналарда ўтмоқда.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб яна бир бор дунё уламоларининг фикрларига таянган ҳолда, "жиход" тушунчасини ислом таълимотидаги соф мазмун-моҳиятини эслаш мақсадга мувофиқ хисобланади.
Маълумки "жиход" арабча "жидду жаҳд"," ғайрат қилмоқ " маъноларини англатади. Жиход уруш маъносида эмас. Аллоҳ таолонинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юзага келган. Жиход масаласида Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: " Жиходнинг афзали Аллоҳ таоло йўлида ҳавойи нафсинга қарши жиход қилмоғингда" деганлар.
Шу нуқтаи назардан ёшларимиз юзлаб мусулмон ларнинг ҳаёти барбод бўлишига сабабчи бўлган миллат ва дин хоинларидан
эхтиёт бўлишлари лозим.
Орифхон Усманов,
Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR