#Мақола #Ихтилоф #Тарбия
#Мавзу: СИЛАИ РАҲМ НИМА ?
Силаи раҳм – қариндошларинг билан алоқа қилмоқлигинг, уларни зиёрат қилмоқлигинг, улар билан бирга ўтирмоғинг ва уларнинг ҳолларидан доимо хабардор бўлиб туришингдир.
Силаи раҳм – қариндошингни қўлидан тутиб, Робби томон етакламоғингдир. Мана шу Роббимиз ирода қилган силаи раҳмдир.
Қариндош ва яқинларингни сендан бошқа кими бор?
Ёру биродарларингда сендан бошқалари хам бор, аммо, қариндош ва яқинларингни сендан бошқа ҳеч кими йўқ.
Ота она ва қариндошларинг зиёратига бардавом бўл.
Муҳаммад Ротиб Набулсий
Шуни билмоқ лозимки, ота-она, ака-ука, опа-сингил каби қон-қариндошларга яхшилик қилиш силаи раҳмнинг энг аввалги поғонасида туради.
Зеро, ота-она ва ака-укалар опа- сингиллар киши учун энг яқин қариндошлар ҳисобланадилар. Ота-оналарга яхшилик қилиш бир томондан силаи раҳм жиҳатидан, иккинчи томондан эса Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда алоҳида буюрилган бирру-л-волидайн яъни “ота-онага яхшилик қилиш” жиҳатидан буюрилган амал ҳисобланади.Гоҳида киши қариндош-уруғларининг айримлари билан қайсидир тушунмовчилик туфайл урушиб қолиши, ўрталарида совуқчилик пайдо бўлиб қолиши мумкин. Лекин, бу ҳолатлар ҳам силаи раҳмни узишга сабаб бўлмаслиги керак. Гарчи қариндошингиз сизни ноҳақ ҳафа қилган бўлса ҳам, борингки, у сиз билан алоқани узган бўлса ҳам сиз узмаслигингиз лозим бўлади. Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда келишича, бир куни бир киши Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурига келиб: Ё Расулаллоҳ, менинг шундай қариндошлари борки, мен улар билан алоқа қиламан, улар эса мен билан алоқани узадилар, мен уларга яхшилик қиламан, улар эса менга ёмонлик қайтарадилар, улар менга жоҳиллик қиладилар, мен эса уларга ҳалимлик, юмшоқлик қиламан, - дея нодон қариндошларидан шикоят қилди. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар:
- Агар иш сен айтгандака бўлса, унда билгинки, сен уларга қайноқ чўғни едираётган экансан. (Яъни ҳафа бўлма, сен улардан мағлуб эмас, балки, ғолиб бўлаяпсан. Зоҳирдан улар сенга зулм ўтказяптилару, аммо ютқазмоқдалар). Модомики, сен улар билан шундай муомалада экансан, доимо Аллоҳ томонидан юборилган бир ёрдамчи (фаришта) сен билан бирга бўлур.
Фазлиддин Пўлатов,
Наманган тумани "Шамсиддин Вали" масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR