#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: РАФЪУЛ ЯДАЙН МАСАЛАСИ
Бизнинг наздимизда, такбир вақтида рафъул ядайн, яъни, қулоқ баробарида икки қўлни кўтариш суннат эмас, намозга киришишдаги кўтаришдан ташқари. Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Қўллар такбир вақтида ва рукуъдан бошни кўтарган пайтда ҳам кўтарилади". Шофеийлардан баъзи уламолар эса: "Қўллар ҳар-бир такбирларда кўтарилади", деб, бунга қунут дуосидаги ва икки ийддаги такбирларни ҳам қўшиб қўядилар. Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Умар, Алий, Воил ибн Ҳажар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумлар каби саҳобалардан бир нечтаси ривоят қилган ушбу: «Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъга кетишда ва рукуъдан бошларини кўтарган пайтда икки қўлларини кўтарар эдилар», деган ҳадисни ҳужжат қилиб келтирган.
Бизнинг ҳужжатимиз имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, санади билан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисдир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришиш вақтида икки қўлларини кўтарар, сўнгра ундан кейин (бу ҳолатни) қайтармас эдилар». Алқама розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда эса у киши: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ортида намоз ўқидим. Рукуъда ҳам, рукуъдан бошини кўтарган вақтда ҳам қўлларини кўтармади. Мен: "Нимага қўлларингни кўтармаяпсиз", деб сўрадим. У эса: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар орқаларида намоз ўқиганимда, улар намозга киришишда қўлларини кўтарганларидан ўзга вақтда кўтармадилар", деди».
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса, у киши айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатий эканига гувоҳлик берган ўнта саҳоба (намозда) қўлларини кўтармаганлар, фақатгина намозга киришишда шундай қилганлар холос ва бу саҳобаларга хилоф қилиш қабиҳдир».
Машҳур ҳадислардан бирида келади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Қўлларингни етти ўриндагина кўтаринглар. Булар: намозга киришишда, икки ийдда, витрдаги қунутда, ҳажарул асвадга салом беришда, Сафо ва Марвада саъй қилиш асносида, Арафотда ва Жамаротдаги икки мақомда».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ривоятида шундай дейилади. У киши айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўтардилар, биз ҳам кўтардик. Тарк қилдилар, биз ҳам тарк қилдик».
Бу ҳадис Алий, ибн Умар ва Осим ибн Калийб розияллоҳу анҳумларнинг кўтариш ҳақидаги ҳадислардан қувватли экани ҳақида эътироф этилган. Яна у киши айтади:
«Алийнинг ортида икки йил намоз ўқидим. У намозга киришишдаги такбирдан бошқа ўринларда қўлини кўтармас эди».
Мужоҳид айтади: «Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ортида икки йил намоз ўқидим. У киши намозга киришишдаги такбирдан бошқа ўринларда қўлларини кўтармас эди». Ушбу ҳадислар аввал ривоят қилинган, икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадисни насх қилади. Хабарларни солиштириб кўрилганда кўтаришни тарк қилиш авлороқ. Чунки кўтариш собит бўлганда уни суннат даражасига олиб чиқишга иккиланишмас эди. Агар собит бўлмаганда бидъат бўларди. Бидъатни тарк қилиш эса, суннатни келтиришдан авлороқ.
Хулоса шуки, агар рафъул ядайн ҳақиқаттан ҳам суннат бўлса, уни қилмаслик намозга бериладиган ажрни камайтирса-да, унинг қабулиятига таъсири йўқ. Лекин у суннат бўлмаса, уни қилиш амали касир бўлади. Яъни, икки қўл ёрдамида бажарилган иш намозни бузилишига олиб келади.
Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR