#Мақола #Мазҳаб #Раддияга_кўмаклашувчи
#Мавзу: Мазҳабнинг зарурлиги.
Биринчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи ҳижрий асрда ислом дини дунё бўйлаб, турли минтақаларда тарқалди. Турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки,
улар ўзларига Қуръони карим ва Пайғамбар (алайҳис-салом) суннатларидан шариат аҳкомларини чиқариб, тартибга солиш имконига эга эмас эдилар., шундай қилиб, жамиятда аста-секин кишиларга диний
ҳукмларни ўргатадиган, уларнинг саволларига жавоб бера оладиган, муайян илмларга эга инсонларга эхтиёж тобора ортиб борди.
Шу тариқа турли диёрларда олимлар етишиб чиқа бошладилар. Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий
ва Имом Аҳмадлар бугунги кунда ҳам мавжуд булган тўрт фикҳий мазҳабга асос солдилар. Улар ибодатлар ва бошқа барча масалаларни Қуръони карим ва ҳадиси шарифга кўра маълум
қоидаларга солиб чиқдилар. Манбанинг бойлиги ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг айрим вақтларда бир амални турлича бажарганлари, бир масала бўйича турлича тасарруфлари ҳақидаги ҳадис ва хабарлар, ривоятлар бу олимларнинг ишларида ҳам маълум жузъий фарқларни пайдо бўлишига олиб келди.
Шунингдек, турли минтақалардаги шароитларнинг турличалиги, шариат масалаларида табиий тафовутларнинг юзага келишига асос бўлди.
Масалан, шофеъий мазҳабида таҳоратдан сўнг юз-қўлни артмаслик афзал бўлса, ҳанафий мазҳабида артиш афзалдир. Бу ўринда мазҳаблар тарқалган худудлардаги иқлим шароити ҳам эътиборга олинган. Бинобарин, Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан икки холатни ҳам
тасдиқловчи ривоятлар етиб келган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Имом Шофеъий Мисрга келганларидан сўнг, Бағдодда айтган баъзи ҳукмларини урф ўзгаргани учун ўзгартирганлар. Масалан, икки даъвогар ўз даъволарида ҳужжатлари йўқлиги сабабидан келиша олмасалар, урф қайси бирини қувватласа, ҳукм шунинг фойдасига бўлиши; эр билан хотин маҳрнинг аввалдан бериладиган ва кейин бериладиган қисмларига келиша олмасалар урфга асосан ҳал қилиниши; бир киши гўшт емайман, деб қасам ичса-да, балиқ еса, қасамига каффорат бермаслиги каби ходисалар урфга асосан ҳал қилинган.
Хайруллоҳ Муродшаев,
Янгиқўрғон тумани "Қаюм ота" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR