#Мақола #Мотуридий #Раддия
#Мавзу: Абу Ҳанифа ақидасида “имон” масаласининг акс этиши
Шунингдек , Абу Ҳанифа юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, амалларни имондан бир бўлак эмас, деб таъкидлаган. Унинг наздида баъзи ҳолларда мўмин кишидан амал кўтарилади, лекин имон ундан кўтарилмайди. Масалан, закотга қодир киши закот бериш арафасида бирдан молига талафот етиб камбағал бўлиб қолса, унинг зиммасида фарз бўлиб турган амал кўтарилади. Бу билан, “амал имондан бир бўлак эди, энди ундан имон кўтарилди”, деб эътиқод қилинмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бирортаси катта гуноҳ қилиш сабабли кофир ҳисобланмайди. Бундай мўмин мўминлигича қолади ва гуноҳкор, осий бўлади. Агар у ўша гуноҳни қасддан қилса, лекин ҳалол санамаган ва уни қилишдан қайтарган Аллоҳ ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни паст санамаган бўлса, аҳли сунна вал жамоа наздида у имондан чиқмайди. У қилган гуноҳига тавба қилмасдан вафот этса, Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола қилинади. Аллоҳ хоҳласа, уни ўз фазли ва карами ёки ундаги имон ва солиҳ амаллар баракаси ёки солиҳ бандаларнинг шафоати билан афв этиб жаннатга киргизиши мумкин. Агар хоҳласа, гуноҳи сабабли дўзахга киргизади. Гуноҳига яраша жазо олиб бўлгач, уни жаннатга киритади.
Хулоса ў рнида таъкид лаш жоизки, юқоридаги масалалардан кўриниб турибдики, ҳанафия ақидавий таълимоти мўътадил таълимот ҳисобланган ва у аҳли сунна вал жамоа эътиқодининг ажралмас бўлаги сифатида эътироф этилган.
Одилхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳар Абдулқодир қори жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR