#Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи
#Мавзу: ЖАМОАТ-РАҲМАТ, ФИРҚАБОЗЛИК-ЗАЛОЛАТ
Маълумки, ислом дини ўз номи билан тинчлик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик динидир. Адоват, ихтилоф ва тарафкашликнинг ҳар қандай кўриниши динимизга бегонадир. Шундай экан, Аллоҳ таоло ўз бандаларини бирдамликка ва ҳамкорликка чақириб, ўрталарида низо чиқариб фирқаларга бўлинишларидан қайтаради. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: “Ҳаммаларингиз Аллоҳнинг “арқони”(Қуръон) ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг…” дейди (Оли Имрон,103)
Аввалда ўтган дин кишилари фирқаларга бўлиниб, ўзаро ихтилоф ва адоватлар чиқарганлари учун ҳам, Аллоҳ бизларни ўшаларга ўхшаб қолмаслигимизга амр қилиб;” Ҳужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб, ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз! Ана ўшаларга улкан азоб бордир”,- дейди. (Оли Имрон,105).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўплаб ҳадисларида биз умматларини биродар бўлиб яшашга буюрганлар. Видолашув ҳажида қилган хутбаларида мусулмонларни бир-бирлари билан дўсту биродар бўлиб яшашга ундаб, ўзаро адоват қилмасликка, бир-бирларига қарши қурол кўтармасликка васият қилганлар. Агар бизлар ўзларимизни Муҳаммад алайҳи васалламнинг чин умматлари деб билсак, Жаноб Пайғамбаримиз алайҳис солату васалламнинг сўзларидан четга чиқмаслигимиз лозим. Шояд, шунда У зотнинг шафоатларидан насибадор бўлсак.
Маълумки, ҳозирги кунда диёримизга кириб келган “Сохта салафий”лар каби бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолган баъзи кишилар билиб ёки билмасдан мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқаришга сабаб бўлмоқдалар. Шуниси ачинарлики, бу тоифа кишиларнинг кўтариб чиқаётган масалалари мусулмонлар ўртасини бузишга арзимайдиган ишлардир. Суннат ёки мустаҳаб амалларни қиламан деб, фарз ёки вожиб амалини тарк қилиш гуноҳдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг: Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!”- деган ( Моида, 77).
Ушбу оятда яҳудийлар Исо алайҳиссаломни отасиз туғилгани учун “валади зино”, яъни , “ҳаромдан бўлган бола” деб, насронийлар эса “ Исо - худонинг ўғли” деб ҳаддан ошганлари баён қилинмоқда. Дарҳақиқат, инсон ўз ақлига суяниб дин кўрсатмаларида ўзининг ҳаво-ю нафсига мувофиқ иш тутадиган бўлса, сўзсиз адашиб тўғри йўлдан чиқиб кетади.
Имом Бухорий ва Имом Муслим Ойша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилишган ҳадисда айтишларича, баъзи саҳобалар у кишидан Расулуллоҳ алайҳис салом ибодатлари ҳақида сўрашган. Ойша розияллоҳу анҳо онамиз Расулуллоҳ алайҳис саломнинг кундалик ибодатларини баён қилиб берганлар. Шунда улар ўз ибодатларини Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг ибодатларидан оз деб ўйладилар ва бирлари: “ Мен ҳар куни рўза тутаман, ҳеч қачон оғиз очмайман”, - деса, иккинчилари: “Мен ҳар кечани бедор, ибодат билан ўтказаман”, -деди. Учинчилари эса: “Мен ҳеч қачон уйланмай, бир умр бўйдоқ ўтаман”, -деди. Бу гаплардан хабар топган Расулуллоҳ алайҳис салом:“Нима бўлдики, баъзи кишилар фалон, фалон ишларни қиламан деб айтишибди. Мен эса рўза ҳам тутаман, оғиз ҳам очаман, кечаси ухлайман ҳам, намоз ҳам ўқийман, аёлларга уйланаман ҳам. Кимда ким менинг суннатимни қилишдан юз ўгирса у бизлардан эмас” - дедилар.
Юқоридаги оят ва ҳадислардан кўринадики, Ислом дини ўрта мўътадил диндир. Унда на чуқур кетиш ва на сусткашлик қилиш тўғри эмас.
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбларимизни бирлаштириб, Ўзининг тўғри йўлидан юришга муваффақ айласин. Адашган кишиларга тавфиқу ҳидоят насиб қилсин!
Чуст тумани "Имомқулбой" жоме масжиди имом-хатиби Абдусаломхон Тожиходжаев.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR