#Мақола #Ихтилоф #Радлияга_кўмаклашувчи
#Мавзу: Тинчлик – энг катта неъмат.
Тинчлик – энг катта неъмат. Унинг қадрига етиш, асраб-авайлаш мусулмон кишининг зиммасидаги бурчидир.
Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро иттифоқликда, аҳилликда, тинчлик-омонликда яшашга даъват этиб: “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!” (Ҳужурот, 9) деган инсонпарварлик тамойилини яратишга чақиради.
Юртимизда тинчлик-осойишталик барқарорлигини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта иш олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шунга кўра, биз ҳам тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, бу фаровонлик, осуда турмушимизнинг барқарорлигини таъминлашликда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.
Ҳадиси шарифда: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”, дейилган.
Ҳар бир инсон учун тинчлик зарурлиги борасида ҳадиси шарифда ҳам айтиб ўтилган. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди” (Имом Бухорий ривояти).
Эътибор берилса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз кўпинча эътибор бермайдиган, аслида муҳим бўлган уч нарсани эслатяптилар: тинчлик, саломатлик ва моддий таъминот.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бугун тинч ва обод юртимизда барчамиз бу неъматларга эгамиз. Уни сақлаш Ватан ва келажак авлодлар олдидаги бурчимиздир
Муҳаммад Юнус Ахатханов,
Чортоқ туман "Алихон" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR