#Мақола #Мотуридий #Раддия
#Мавзу: ИМОН-ИҚРОР ВА ТАСДИҚДАН ИБОРАТ
Ислом ва иймон ҳам шундай исмлардандир: агар улардан бири алоҳида келтирилса, иккиси учун умумий бўлган маънони; агар бирга келтирилса, ҳар бири ўзига хос бўлган маънони билдиради. Қисқача, айтганда Ислом ёки иймон сўзи ёлғиз келадиган бўлса, умумни, ёнма-ён, бирга келадиган бўлса, хусусни ифодалайди. Яъни улар алоҳида келтирилганда иккисининг ўртасида фарқ йўқ, бирга келтирилганида эса фарқ юзага чиқади.
Иккисининг орасидаги фарқ қуйидагича: иймон – қалб билан тасдиқлаш, иқрор бўлиш ва таниш; Ислом – Аллоҳ таолога таслим бўлиб, итоат этиш. Таслим ва итоат амал билан бўлади, мана шу диндир.
«Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим» (Моида сураси, 3-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам маййитнинг ҳаққига дуо қилганларида шундай дердилар: “Аллоҳим, бизлардан кимга ҳаёт берсанг, уни Исломда тирилтир. Бизлардан кимни вафот эттирсанг, уни иймонда вафот эттир” (Имом Термизий ривояти).
Чунки амаллар аъзолар билан қилинади ва бунга инсон тириклигида қодир бўлади. Аммо вафот чоғида эса қалбидаги тасдиқдан бошқасига ярамайди Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келадиган инсон учун Исломни, кетаётганга эса иймонни сўрадилар.
Одилхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR