Исминг айтар денгиз шамоли,
Тўлқинларда сукунатинг бор.
Изламоқчи бўлиб ўзимни,
Сени топавераман такрор.
Умр - сени топмоққа имкон,
Тақдир - оний лаҳзалар ёди.
Сенга етиб бўлмас борликда,
Топмоқ мумкин ўзни йўқотиб.
Изламоқчи бўлиб ўзимни,
Сени топавераман такрор.
Исминг айтар денгиз шамоли,
Тўлқинларда сукунатинг бор...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Тўлқинларда сукунатинг бор.
Изламоқчи бўлиб ўзимни,
Сени топавераман такрор.
Умр - сени топмоққа имкон,
Тақдир - оний лаҳзалар ёди.
Сенга етиб бўлмас борликда,
Топмоқ мумкин ўзни йўқотиб.
Изламоқчи бўлиб ўзимни,
Сени топавераман такрор.
Исминг айтар денгиз шамоли,
Тўлқинларда сукунатинг бор...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!